Қонунийлик ва ноқонунийлик

Қонунийлик ва ноқонунийлик
150 views
02 February 2013 - 9:35

“Дунё ўзбеклари” муҳаррири Исмат Хушевнинг диктатор Ислом Каримовга ёзган мактубини ҳозиргина ўқиб чиқдим. Бошқалар ҳам бу мактубни ўқишган ва унга албатта, бу қонуний натижадир, зотан Исмат Хушев диктатор Каримов тарафдори эди, дея баҳо берган бўлишлари мумкин. Бу маънода уларни ҳақли, дейиш ҳам мумкиндир. Бу макубни ёлғондан қонуний қилиб кўрсатадиган яна бир ҳақиқат журналист Хушевнинг ғарб демократияси ва капиталистик ҳаёт тарзига берган ушбу баҳосидир:

“Мен орзу қилиб паноҳига қочиб келган демократиясини ҳам кўрдим. Кимда куч ва қудрат, пул ва шуҳрат кўпроқ бўлса, ўшанинг айтгани айтган экан бу юртларда. Мен бу ичи қалтироқ, усти ялтироқ капиталистик давлатларнинг иккиламчи сиёсий андозаларини ичидан туриб яхшилаб ўрганиб кўрдим.”

Ҳаммаси тўғри, ғарб демократияси ҳам, ҳаёт тарзи ҳам иккиюзлиликдир, аммо бу Исмат Хушевнинг ушбу хулосаларга келишига асло асос бўла олмайди:

“Ўтган бу йиллар давомида Сиз (яъни диктатор Каримов) Ўзбекистонда адолат ва демократия тамоилларини қатьият ва собитқадамлик билан ҳаётга тадбиқ этиб келдингиз. Қонун ва халқ бошқарувидаги янги ўзбек давлатчилигига асос солдингиз”.

Турк биродарларимиз бундай ёлғон қонунийликни эшитганларида шундай дейдилар:

“Бу гапингизга қарғалар ҳам кулади…”

Яна бу ерда бир ноқонунийлик яққол кўзга ташланади:

Исмат Хушев ғарб демократиясини иккиюзламачиликда айблаёнганида самимийми ёки шундай мунофиқано тузумни, яъни “Ўзбекистонда адолат ва демократия тамоилларини қатьият ва собитқадамлик билан ҳаётга тадбиқ этиб келдингиз”, дея диктатор Каримовни мадҳ қилаётганида самимийми?”.

Бандаларнинг қалбида жой олган самимийлик ёки самимиятсизликни фақат Аллоҳ таоло билади, аммо инсон ғарбдаги бир “жарни” тан олиб, ўз ватанида худди шундай жарни қазиётган Золимга тасонналар айтишининг самимиятла асло алоқаси йўқдир. Мен муҳожирлик ҳаётимда ўрганган энг муҳим қоидалардан бири “Инсоннинг имонига кўра яшаши ёки яшашига кўра имон этишидир”. Биринчи ҳолда, инсон ҳақиқий имон эгасидир, чунки у ҳаётига имонига кўра шакл бермоқдадир. Иккинчи ҳолда эса, инсон ўзини ўзи алдамоқда, қандай яшётган бўлса шуни имон, самимият, адолат, дея баҳоламоқдадир. Балки йигирма ёки ўттиз ёшлардаги бир инсон бундай имон ва ақл сарсонгаргарчилигида юрганда эди, бу ҳали ёш, эртага ҳақиқий имон эгаси бўлиб, йўлини топиб кетади, дейиш мумкин эди. Аммо ёши олтмишга қараб кетганларнинг ҳали ҳам кўзларига боғланган эски латтани кўрмасликлари, натижада кўрмаган нарсаларини кўраяпман, билмаган нарсаларини биламан, пайпаслаган тошларини олтин, дейишларининг имон ва ақлга асло алоқаси йўқ…

Мен Исмат Хушевнинг ушбу мактубига эътибор бермаслигим ҳам мумкин эди. Аммо бу ерда коса тагида нимкоса борга ўхшаганлиги учун ҳам бу мактубга тўхталмоқдаман. Эҳтимол узр мактубини Исмат Хушев диктатор Каримов ёки югурдаклари билан алоқа қилгандан кейин ёзган ҳам бўлиши мумкин. Бундай алоқанинг мавзуси Хушевнинг Ислом Каримовдан “қонуний” узр сўраши эмас, “ноқонуний” равишда диктатор отасидан тахтни мерос олишни режалаштираётган Гулнора Каримовани қўллаб қувватлаш масаласи ҳам бўлиши мумкин. Бу ҳақиқатан менинг диққат эътиборимга тушган асосий “ноқонунийликдир”. Чунки диктаторнинг ҳамма соҳада бетайин қизи тахтни эгаллаш учун тайёргарликларни бошлаб юборгани жамоатчиликка яхши маълум. Бўлажак “малика”нинг “командаси” ҳам кўзга ташланиб қолди: қўшиқчилар Юлдуз Усмонова, Муножаат Йўлчиева, “имом” Абдулазиз Мансур ва ниҳоят хорижда яхшими, ёмонми танилиб қолган “Дунё ўзбеклари” сайтининг муҳаррири журналист Исмат Хушев…

Исмат Хушевнинг диктатор Каримовга узр моҳиятидаги мактубида шундай сўзлар ҳам бор:
“Ватансиз – муҳожирликда балоғатга етаётган шўрлик фарзандларимнинг ўксик ва аламли нигоҳларига боқиш мен учун қанчалар оғир ва азобли, изтиробли эканини билсангиз эди. Улар олдида нечоғлик гуноҳкор эканимни энди англаяпман.”

Бундай сирли сатрларни битган кишининг асл мақсади бир диктаторнинг ўрнига иккинчи диктаторни қўллаб қувватлаш бўладиган бўлса, у ҳақиқатан ҳам келажак авлодларнинг тақдирига ўлчаб бўлмас хиёнат қилган бўлади. Чунки фарзандлар фақатгина оталар ётган ётоқларда туғилмайдилар, шунингдек улар оталар қурган тузумларда ҳам яшайдилар. Шунинг учун ҳам бир насл учун энг буюк гуноҳ келажак наслларга зулмни мерос қилиб қолдириш ҳисобланади.

Бундай хиёнатнинг жазоси ҳаётда қолганларнинг маломат тошларигина эмас, ҳақиқат Эгасининг муқаррар жазоси ҳамдир. Асл ва ўзгармас қонунийлик ҳам мана шу қонунийликдир…

Намоз Нормўмин
25 январь, жума. 2013 йил.

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi