Ўн уч миллиард сўм маблағ қаёққа “учди?”

Ўн уч миллиард сўм маблағ қаёққа “учди?”
25 views
03 February 2013 - 8:22

Ўзбекистон Республикасининг Молия Вазирлиги томонидан 2012 йил Сурхондарё вилояти Бойсун туманига 13 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилган эди. Бу маблағ ҳисобидан, туманнинг иқтисодий, ижтимоий ва қишлоқ ҳўжалигини тубдан ўзгартириш хамда янги иш ўринларини ташкил этиш мақсади кўзланган эди…

Аммо… Бизга бу масала юзасидан сўз очган, Боҳодирхон эшон бобонинг сўзига қараганда: “Бойсун туман “Ҳалқ банки”га 13 миллиард сўм миқдорида маблағ келиб тушиши керак эди. Бироқ “юқори”нинг топшириғига кўра, 13 миллиард сўм маблағнинг ўрнига, 10 миллиард сўм келиб тушган. Амалдаги хужжатларга кўра, “13 миллиард сўм миқдоридаги маблағ Бойсун тумани “Ҳалқ банки”га ўтказилди” деган қоғозни кўриш мумкин холос. Бу маблағнинг 3 миллиарди эса, тепада ўтирган амалдорлар томонидан “арра” қилинган. Қолган 10 миллиард сўм маблағ эса, Бойсун туман хокими Панжи Қобулович Тангриевнинг ихтиёрига қолдирилган.

Туман хокими ўзининг курсдоши, туман “Ҳалқ банки” бўлимининг бошлиғи Шукруллохон эшон бобо Омонов билан ҳамкорликда ўзаро жиноий тил бириктиришиб, “2 миллиард сўм миқдоридаги маблағни, “Чор-Чинор” кичик корхонасининг ҳисоб рақамига ўтказилди…” деган “пустой бланка” орқали амалга оширган.

Лекин… бу корхонанинг раҳбари Олимхон эшон бобо, 2 миллард сўм маблағни олмаганини суд ва прокуратура органларига важ қилиб кўрсатса-да, Олимхон эшон суд хукмига кўра, 5 йилга озоликдан маҳрум этилди…

Қолган маблағларни ўзлаштириш давом этган бу иккала мансабдор шахслар, яъни Бойсун туман хокими Панжи Тангриев ва туман “Ҳалқ банки”нинг бошлиғи Шукруллохон Омонов “иш”ни давом этказиб келганлар. Маблағни ўзлаштириш мақсадида, икки томонлама яъни, туман хокимияти ва банк маъмурияти ходимлари ўртасида “ўзаро шартнома ва турли ҳил тадбирлар ишлаб чиқилган”.

Буларнинг ҳаммаси фақат қоғозда. Амалда эса, бу маблағлар бошқа йўналиш бўйича ўзлаштирилиб юборилган. Маблағ бугунги кунда борми-йўқми, бу ёлғиз Аллоҳга маълум.

Негадир туман прокурори Шуҳратжон Мавлонов бундан хабардор бўлса-да, жим-жит. Бечора Олимхон эшон бобо судда ва прокуратура органлари билан жон-жаҳди билан курашиб, “Менинг айбим йўқ. Ҳаммасини хоким уюштирган. Ўшанинг иши. Талаб қиламан судга хокимни қатнашишини!” деб суд ва прокуратура органларига кўрсатма берса-да, суд залида судья ва прокурор “кар” ва “гунг” бўлиб қолдилар…

Кичик корхона бошлиғи Олимхон эшон бобо қамоқда бўлишига қарамасдан, шикоят аризалари ёзишни давом эттирмоқдалар. У кишининг биринчи марта судланганлиги инобатга олиниб, “енгил” жазо билан алмаштирилди. Яъни, Президент амнистиясига кўра, 5 йилдан 2 йили олиб ташланган холос. Қолган 3 йилини қамоқда ўтказадиган бўлди. “Емаган сомсага пул тўлаш” кишига алам қилар экан…

Ҳозирги кунда “Ҳалқ банки” бошлиғи Шукруллохон эшон бобо жуфтакни ростлаб, қочиб кетган. Қаёққа кетган? Ҳозирча маълум эмас.

Туман хокими Панжи Тангриев эса, ўзининг “Эпикка” енгил машинаси билан ишга бир келиб-кетадилар. Қолган кунларини эса, уйда “маззам йўқ” деб кўрпа тўшак қилиб олган. Шу десангиз, “хокимнинг бурни ва оғзи хамда … жойидан қон кетмоқда” деган гапни эшитиб қолдим. Ҳалқимизда бир мақол бор. “Ранг кўр – ҳол сўр”, жаноби хоким бобомизнинг аҳволи жуда ҳам оғирга ўҳшайди. Афтидан шундай хулосага келиш мумкин-ки, хоким жаноблари, “сувдан қуруқ чиққан одам”га ўхшаб, касаллик баҳонаси остида “нафақа”га чиқиш режасини тузган кўринади. Ўзлари 44 баҳорни қарши олган бўлса-да, қарилик “пенсияси”га чиқиш орзусида эканлиги кишини ажаблантиради.
Энди бу ёғи нима бўлади? Ёлғиз яккаю-ягона Аллоҳ билади!!!

Фахриддин Тиллаев