Каримовга қарши курашнинг 3 асосий мотиви

Каримовга қарши курашнинг 3 асосий мотиви
64 views
03 February 2013 - 12:21

Усмон Ҳақназаров ва Намоз ака Нормўминнинг мақолалари ҳар доимгидек мазмунли ва чуқур мушоҳада юритишга мажбур қилади бизларни. Ташаккур сизларга.

Эркин сайловлар орқали бу «одам»ни енгиб бўлмайди, чунки Марказий сайлов комиссияси ЎХҲ нинг ёки чет элдаги бошқа бир мухолиф ҳаракатнинг номзодини асло рўйхатга олмайди. Бу нарса амалга ошганда, 20 йил ичида ошарди! Аксинча, режимнинг барча ҳатти-ҳаракатлари айнан шундай йўл билан ҳокимиятга келишни сал аввалрок тўсди, жуда яқин ўтмишда эса батамом йўқ қилди. Бу тўғрида ўйлашнинг ўзи эндиликда абсурд! Битта йўл қолди. У ҳам бўлса «Ўзбек баҳори»ни келтириш, яъни кўчаларга чиқиш, «ўша золим, ботил ва қаттол одамни» ушлаб, заҳматкаш халқнинг ихтиёрига топшириш. Бунгача ҳали озроқ муддат бордек. Бизларга ЎХҲ идеяларининг халк орасида пропаганда килиш етишмайрок турибди.

Бу жараённи тезлатиш ҳақида бош қотириб ўтириб, миямизга битта фикр келди.

ЎХҲ ўзининг телеканали ёки радиоканалига (рус ва ўзбек тилларида олиб бориладиган) эга бўлиши керак эмасмикан! Майли кунига бир соат эфирга узатилсин. Ўзбекистон телерадиокомпанияси кечаю-кундуз анави золимга (отини айтишга жирканадиган бўлдик, ё тавба!) ишлаб, одамларни ҳақиқий гойлар ва қўйларга айлантириб бўлди — атроф жим-жит, фақат чалғи ушлаб турган мурдалар кўринмайди.

Бу ишни амалга ошириш жуда муҳим. Ҳозир 2013 йил, телекоммуникацион технологиялар қанчалик ривожланиб кетди. Варақа тарқатиш ҳам яхши иш, самарадан холи эмас, бироқ уни теле ва радио орқали эфирга узатиладиган эшиттиришлар ва кўрсатувлар билан биргаликда олиб бориш керак. Спутник антенналари мамлакатда бисёр. Тошкентда электр ўчирилмайди. 3,5 миллион одам яшайди. Одамлар бири иккинчисига айтиб, курашнинг эффекти кучлирок бўлар эди.

Молия масаласи муаммодир. Битта вариант борга ўхшайди. Швеция прокуратураси яқинда музлатган ГИК га 276 миллион доллар микдорида берилган порани бу эзгу мақсад сари йўналтириш лозим (ўтган йили ҳам музлатилганди қўшимча 30 млн). Тўғри-да, Ўзбекистондаги режим ўзбек халқини меҳнатини нотўғри баҳолаб, аслида бўйнигача унга қарздор бўлиб бўлган. Демак бу музлатилган пулларни халқнинг кўзини очиш, сиёсий онгини оширишга хизмат қилиши — пул миқдорини халққа қайтаришнинг энг адолатли ва тўғри йўли бўлган бўлар эди!

Мабодо шведлар ёрдам беришмаса, улардан хафа бўлишга асос йўқ, Телиасонера можаросини анча ойдинлаштириб беришди, шунга ҳам раҳмат. Бу ҳолда молиялаштиришнинг бошқа йўлини қидириш керакмикан. Режимдан дакки еб, чет элларда юрган пулдор ватандошларимиз кўп. Қолаверса, бизлар ҳам бу ерда қараб турмаймиз (стипендиямизни назарда тутмаяпмиз).

Биз ўзбеклар учун конспирация устаси Исхак Мирзокандов/Ицхак Конт (ниқобланган фамилияси Ислом Каримов)га қарши аёвсиз кураш олиб боришимиз учун 3 та мотив мавжуд:

1) Миллий — ўзи ғайри миллат вакили бўлиб, онгли равишда ўзбекларни қулларга айлантирди (Россия ва Қозоғистонда). 2010 йил июнда Ош шаҳридаги қирғиз-ўзбек қирғинига асосий муаллиф бўлди. Энди эса Ўзбекистон тахтида ташқи можароларга аралашмасдан ўтиришини давом эттириши учун Сўх худудини пулламоқчи экан.
2) Диний — мутлако ғайридин бўлиб, мусулмонларни турмаларда чиритди, ўлдирди ва шу йўналишда янги режаларни ишлаб чиқмоқда. «Ҳизбут таҳрир» ни мамлакатимизга Исроил ва Тошкентдаги имом Анвар Турсунов кўмагида импорт қилди. 1999 йил феврал ва 2005 йил май қонли воқеаларини «назоратдаги операциялар» сценарийси бўйича бошидан охиригача саҳналаштирди, уюштирди.
3) Ижтимоий, иқтисодий, маданий — шунча азоблар бериб, қанча бойлик тўплашида унга ғинг демаган ҳақиқатда ҳам қўйдек ювош халқни хор қилди, аёлларини мардикор қилди. Мамлакат олтинини Европа банкларига, уранини Исроилга ташиди. Газини эса Хитой ва Россияга берди. Мустақил телеканалларни кўрмаслиги учун вилоятлардаги ўзбекларни электрдан мосуво этди. Бошқаришни осонлаштириш учун содда халқнинг 90 фоизини артист, яъни сурнайчи, думбирачи, карнайчи, ўйинчи, доирачи, скрипкачи ва ғижжакчи қилди.

Мана шу одамларни яна асл ҳолига қайтариш учун бизларга Hotbird каналлари тизимига кирувчи теле хамда радио канали керак!

Талабалар