Мақсадлар бирлиги нима ёки мухолифатлар тарихидан лавҳаларни ўқиб…

1991 йил 1 сентябр Мустақиллик куни байрами деб эълон қилинганига 21 йилдан ошди.

Мақсадлар бирлиги нима ёки мухолифатлар тарихидан лавҳаларни ўқиб…
115 views
05 February 2013 - 8:25

1991 йил 1 сентябр Мустақиллик куни байрами деб эълон қилинганига 21 йилдан ошди. Тинимсиз тарғибот қилинаётганидек Мустақиллик  диктатор ИАКнинг хоҳишига кўра эмас, Аллоҳнинг марҳамати билан, Қизил империянинг ўз ичидан путраши туфайли барча иттифоқдош республикалар қатори ўлим, етимларсиз қўлга кирди. Албатта бу “ўлим-етимларсиз” деганимиз нисбий хулоса. Чунки халқимиз 1865-1937 йиллар орасида   бир неча бор ёппасига қатағонларни бошдан кечирди. Ҳар гал миллатнинг асл фарзандлари “миллатчи”лиги, халқ душмани сифатида  аёвсиз қатл этилди…  Мустақилликкача бўлган 125 йиллик тарихга назар солсак, қирғинлар турли сабабларга кўра 20-30 йил оралаб такрорланиб, ҳар гал ҳосилнинг бўлиқ бошоқлари (яъни миллатнинг етук намоёндалари) танланиб, “ўриб” борилган.

Чор  Россияси босқинига қарши ғазот урушлари,  Мардикорликка қарши қўзғолонлар, Қизил империяга қарши халқ  ҳаракатлари (биз уни босмачилик ҳаракатлари деб ўрганганмиз), Иккинчи Жаҳон уруши ва урушдан кейинги тинч йилларда ҳам душманга сотилганлик, халқ душмани ёрлиғи билан қамаш ва қатллар давом этган. Булардан ташқари собиқ Иттифоқнинг гуркираб ривожланган ўтган аср 80-йилларида ҳам Қизил империянинг “аввал бўлакла, кейин бошқар” сиёсати тақозоси билан миллатлар аро фитналар чиқарилиб турилган. Бундай ҳол Иттифоқнинг турли миллатлар аралаш яшайдиган барча ҳудудларида, Кавказ халқлари орасида ҳам давом эттирилган. Ўзбекнинг пахтакорликдек машаққатли меҳнатига берилган “баҳо”– “Ўзбек иши” миллатимизнинг “қизил тарихи”да империядан сўнги эсдаликлардан бири бўлиб қолди.

1991 йил 1 сентябрдан бошлаб, минг-минг шукроналарки, тарих ортда қолди, мустақил бўлдик, деб қаттиқ қувонгандик. Аммо мустақилликка эга чиққан “етакчилар”, ўз номи билан атайдиган бўлсак, собиқ Иттифоқ оғалари тарбиясига содиқ қолган бир ҳовуч нафси бузуқ, иймонсизлар ишни  гўё “ўзингники ўзагингни узади” мақолига кўра бошладилар. Аслида бу гуруҳнинг раҳбари ўзимизники эмас экан. Президентнинг ўзбек халқига, хусусан ислом эътиқодидаги халқларга нисбатан ҳақиқий яхудийча башараси,  яъни “бўрининг арслон терисини ёпиниб олганлиги” 2000 йиллардаёқ ошкор эса-да, бу ҳар хил террорчи ҳаракатларнинг туҳмати сифатида изоҳланарди. Ва у мунофиқ Президент  Қуръон ва Конституцияга қўлини қўйиб қасам ичган кунидан бошлаб ўзининг яхудий давлат маслаҳатчилари билан ўзбек миллатига кафан бичиш ва гўр қазиш билан шуғулланганлиги муҳтарам сиёсатчи У.Ҳақназаровнинг туркум мақолаларида очиб берилди.

Фикрлаш учун тарихга назар солайлик. Ҳали Ўзбекистон Совет Социалистик Республикасининг 80-йилларда амалда бўлган раҳбарлари, шулардан бири– бугунги диктатор Ислом Каримов ҳам Ўзбекистон мустақиллиги ҳақидаги илғор фикрларни тасаввур қилишдан мутлақо узоқ манқуртлардан эди. У бошлиқ манқуртлар қайта қуриш туфайли ички дунёси очилган, ҳақ-ҳуқуқлар ҳақида гапира бошлаган ёшлар ҳаракатларидан хавотирга тушдилар. “Шаккок ёшлар”га қарши ошкор ва зимдан қаршилик кўрсатдилар. Талабалар шаҳарчасидаги хунрезликлар ҳақида аввалги (Диктатурнинг талвасали кунлари) мақолаларда ҳам тўхталган эдик.

Бугунги кунда Мустақилликнинг ташаббускори деб мадҳ этилаётган Ислом Каримов (яхудий ва халқаро миқёсдаги сионист) 1989 йил  23 июнда  ЎзКП Марказий Комитетининг 1-котиби лавозимига тайинланган. Бу инсон ўшандаёқ, қайта қуриш сиёсати, мустақиллик ва Давлат тили хусусида қизғин баҳслар ва турли илғор, янгича ҳаракатларга жон жаҳди билан  қарши эди.  Мана, қўлимизда дастлабки мухолифатчилар фаолиятидан сўзловчи газеталаридан бири, “Бирлик” қошидаги Ўзбекистон ёшлари эркин уюшмаси ахборот варақаси “ЭРКИН СЎЗ”. Бу варақа варақадан кўра 4 саҳифалик ихчамгина газета бўлиб, ундаги мақолаларни  диктатор сиёсати таъсирида онгги заҳарланган, зомбиланган бугунги Мустақиллик ёшлари  тасаввур ҳам қилолмайдилар.

“Биродарлар!– деб мурожаат қилади ёш ватанпарварлар ўз тенгқурлари ва ватандошларига.

Ҳаётимизда бўлаётган воқеаларни кўриб, билиб турибсизлар. Энди, бундан буёғига ҳам тилимизни ичимизга ютиб, қўл қовиштириб ўтираверсак, укаларимиз, сингилларимиз,  болаларимиз ва бўлажак зурриёдларимиздан кечган бўламиз. Ўзбек зиёлилари, талабалари бу фожеани бутун ўзбек халқи билан бирга ҳис қилаётир.  Нафақат ҳис қилмоқда, балки ҳақсизликка, хўрликка бўлган норозилигини намойиш этаётир.

Лекин фақат зиёлилар, талабаларнинг эркимиз осмонига ёпилган қопқани очишга имкони йўқ. Бизнинг асосий қудратимиз далаларда, қишлоқларда. Шунинг учун курашда ҳар биримиз хоҳ қишлоқда, хоҳ далада бўлсин– сиёсий кўр, миллий ғафлатда бўлган битта кишини уйғотиб, йўлимизнинг тўғрилигига ишонтира олсак, уни ўзимизга эргаштира олсак, инсоний, миллий бурчимизни адо этган бўламиз. Фақат шундай бирлик ва ҳамжиҳатлик  фаолиятидан кейингина эркимиз осмонида қуёш балқиши ва мустақилликдагина болаларимиз эркин, тоза ҳавода яйраб яшаши мумкин”.

Яна шу газетада Абдурасул Ҳакимов деган муаллифнинг тил масаласидаги фикри чоп этилган. Дарвоқе, бугунги кунда диктатор малайлари ва сотқин журналистлар ИАК ўзбек тилини давлат тили қилганлиги ҳақида  мунтазам оғиз кўпиртирадилар, тарихдан бехабар ёшларнинг онгини заҳарлайдилар. Қуйидаги мақолада сиз Ўзбекистон ҳуқуқ тартибот соҳасида ишловчи ўзбек тилини билмайдиган ва билишни истамайдиган мансабдорларнинг ўзбек халқи ва унинг тили, қадр қимматига муносабатига гувоҳ бўласиз.

“Гулдирос қарсаклар остидаги ўзбошимчалик

“Известия” газетасининг 23 май сонида Латвияда тил масаласи бўйича бир мқола босилди. Латвия аҳолисининг 49 фоизи латишлар, 51 фоизини рус тилида сўзлашувчи халқлар ташкил этар экан. Шунга қарамай давлат тили деб латиш тили тан олинган. Идора ва корхоналар латиш тилида иш юритишга ўтган. Ҳатто Бутуниттифоқ қарамоғидаги заводлар ҳам иш юритишда латиш тилига ўтиши керак экан. Литва ва Эстонияда ҳам иш юритиш ўша республикалар тилида олиб борилади. Бизнинг республикамизда эса жуда кўп ноқулайлик ва нохушликлар рус тилида сўзлашувчи аҳолининг ўзбек тилини билмаслиги туфайли келиб чиқаяпти. Бир мисол, шу йил “Қишлоқ ҳақиқати” газетасининг 16 май сонида А.Ковалевнинг “Гулдирос қарсаклар остидаги ўзбошимчалик” деган мақоласи босилди. Мақолада такидланишича, мақола муаллифи қонунга хилоф равишда қамалган шофер Мирсаидов иши бўйича республика прокурорининг собиқ ўринбосари Гайданов билан суҳбатлашган. Ундан “Нега сиз Мирсаидовни қамоққа олиш учун санкцияга қўл қўйиб юбордингиз?” деб сўралганида: “ишга келганимга икки ҳафта бўлган эди, менга прокуратура ходимлари материални тайёрлаб беришди. Материалнинг тексти ўзбек тилида экан, мен ўзбек тилини билмайман, мен материал остига қўй қўйиб юбордим”, деб жавоб қилган.

Қонунга хилоф равишда қамалган шофер Мирсаидов эса аввалига отишга ҳукм қилинган, кейин 15 йилга қамоқ жазоси билан ҳукм алмаштирилган, кейинчалик эса бутунлай оқланган. Ҳаммаси бўлиб ўша одам 4 йил қамоқда ўтирган. Агар республика прокурорининг ўринбосари бу ишга жиддий ёндашганида эди, бундай нохушлик (тўғрироғи жиноят. Ред.) содир бўлмаган бўларди ахир ўша “маҳбус” отилиб кетиши мумкин эди-ку.”

Муҳтарам ўқувчи, мақолани ўқиган бўлсангиз, ўша даврни кўз олдингизга келтира оласиз. Прокурор ўринбосарининг “қўл қўйиб юбордим” деган сўзни ҳеч иккиланмай айтиб, ҳатто кечирим сўрамагани ғазабингизни қўзғатар. Бунинг устига мухбирнинг бу жиноятни юмшоқлик билан “нохушлик” деб аташидан ҳам кўриниб турибдики, қўрқув халқимизнинг  ич-ичига сингишиб кетган. Ўзбекистон ва ўзбек халқининг миллий ғурури “катта оғалар” учун икки пулга арзимаган. Ва ўша бефарқ  прокурорга жазо ҳам берилмаган. Жазо сўрайдиган бир мард ҳам топилмаган, агар топилган бўлганида ёзган бўлишарди. Аммо собиқ Иттифоқ таркибидаги бошқа миллатларнинг ўз миллий қадрияти учун  курашда собит қадамлиги ҳақида матбуотимизда кўп бор ёзилган. Рауф Парфи, Муҳаммад Солиҳ, Омон Матжон, Гулчеҳра Нуруллаева каби жуда кўп оташнафас, миллий руҳли шоирлар ва журналистлар йиғилишларда бу ҳақда кўп гапиришган, одамларни Болтиқ Бўйи халқларидан ўрнак олишга чақиришган. Ҳақиқатни айтганда, ўша йиллари миллатни уйғотган ҳам шоирлару олимлар эдилар. Бу энди ўтмишга айланиб, диктатор тузими жон- жаҳди билан йигирма йил давомида Мустақиллик фидоийларини қоралаш билан шуғулланди ва маълум маънода, ҳатто катта миқёсда ўзининг  манқуртча сиёсатини  мустақиллик тенгдошлари онгига сингдиришга эришди ҳам. Ҳозирда  20 ёшлиларнинг каттагина қисми Ислом ота бизни мустақил қилмаганида биз ҳозир русларга қул бўлиб, худди Африка ва Афғонистон халқидек қолоқликда  яшаётган бўлардик, деб ишонадилар. Мактаблардаги чаласавод, ғурурсиз, пора билан диплом олган ўқитувчилар, манқурт журналистлар- айниқса, бемаза қовуннинг уруғидек ЎзТВ каналларини банд қилган  савиясиз, маданиятсиз, вайсақи хотин-қиз ёзарлар, одоб ва ахлоқ кўчасидан ўтиб кўрмаган, умрида китоб ўқимайдиган, қўшиғи-ю, қилиқлари беҳаё “санъаткорлар”  болаларнинг онгини худди илон каби заҳарлаб келмоқдалар.

Каримовча мустақиллик кўп нарсани ўзгартирди, кўпгина иймонсиз кишиларни бойитди, зиёли ва қишлоқ аҳлининг устидан беҳаёларча кулди ва кулмоқда. Қани, ким айтади, қишлоқ ўқитувчиси ва олимдан-да хор зиёли яна қайси мамлакатда бор? Пахта далаларида абадий қулликка маҳкум деҳқон ва мактаб ўқувчилари тақдири мустақилликка бегонами? Ҳамон ўша пахтага қуллигимиз, тилимиз устида бошқалар устиворлиги, порахўрлик, талончилик, ҳуқуқсизлик, фаҳш ва  турли касалликларга мубталолик ҳақида ўйлаши лозим ёшлар эса ИАКнинг маддоҳига айлантирилган.

”Эркин сўз”нинг 1989 йил 3-сонида  Давлат тилининг қабул қилинишига доир мақолалар Каримовнинг Давлат тилига бўлган сиёсатини аниқлаштиришга кифоя қилади деб ўйлаймиз.

“ОШКОРОЛИККА ҚАРШИ”  номли мақоладан парча:

“… шу йил июл ойида Тошкент шаҳар давлат автомобил нозирлиги (ДАН)дан шаҳар ижрокомига, СССР халқ депутати номзодлигига, ЎзССР тил комиссиясига ғалати бир ҳужжат юборилди. Юқоридаги бошқарманинг  бошлиқ ўринбосари З.А. Сачковский имзо чеккан ушбу ҳужжатда гўё автомобил нозирлари ўртасида тиллар тўғрисидаги қонун муҳокама қилинганмиш?! Йиғилганлар ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилишига қарши чиқиб, аксинча рус тилига Давлат тили мақоми берилиши керак дейишганмиш…

Ёлғон ҳам эви билан-да, ўртоқ Сачковский! Идорангизда бу хил мажлис умуман бўлмаган-ку. Юзлаб одамлар номидан шундай обрўли ташкилотларни, комиссияда ишлаётганларни нега лақиллатасиз? Ахир келгусида сизга ўхшаганларнинг сохта қарорларига ишониб чиқариладиган тил ҳақидаги қонун орқасида бутун бир халқнинг тақдири турибди-ку. Бутун бир халқнинг тили– тақдири билан ўйнашишга ким ҳуқуқ берди, сизга?

Тошкентдаги 2512 рақамли автобаза маъмурияти ҳам  шундай йўл тутиб, ҳеч бир йиғилиш ўтказмасдан, икки-уч киши кабинетда ўтириб, ўзбек тилига Давлат мақоми берилишига қарши сохта ҳужжат тузиб юборишганди. Яхшиям, хушёр шоферлар билиб қолиб мажлис ўтказишди ва маъмурларининг қарорларини инкор қиладиган қарор чиқариб тил комиссиясига йўллашди…” Ботир НОРБОЕВ.

Эй бугуннинг ёшлари, юқоридаги каби мақолалар 4-5 йил давомида “ЭРК” партияси ва БИРЛИК” халқ ҳаракати газеталари, ёшлар ташкилотларининг хабарномаларида тинимсиз босилиб турди. У давр ёшлари Мустақиллик, Далат тили мақомини қўлга киритиш йўлида ҳақиқий  курашдилар. Демократларнинг барча тарихий ҳужжатлари ва газеталар тўпламлари, айтишларича, мустақилликдан кейин миллат душмани ИАК томонидан йўқоттирилган, архивларни “ўғри урган”. Лекин ҳеч бир нарса изсиз йўқолмас экан, кўп кишиларнинг қўлларида ноёб ҳужжатлар ҳамон сақланаётганлиги маълум. Биз сиз ёшларнинг ИАК найрангларига алданиб қолмасликларингиз учун ўша ҳужжатлардан намуналарни ЎХҲ сайти саҳифаларида ёритилиб борилишини таклиф қиламиз.

Қани, ўзингиз айтинг, эй  мустақиллик ёшлари, талабалар, сафингизда ўз кучи билан ўқиётганлар кўпми ё  пули ўқиётганларми? Мустақиллик берган мардикорлик сизга маъкулми? Гўдак болаларини чолу кампирларга қолдириб, турли мамлакатларда ўз кучини бир парча нонга сотаётган аёллар, эркакларнинг ҳаётига розимисиз?

Сизга бундай саволлар билан мурожаат қилаётганимиз боиси сиз илм оляпсиз, зиё оляпсиз. Агар олаётганингиз чиндан ҳам зиё бўлса, у сизни ўзбек турмуш тарзига бефарқ қолдирмайди, миллий ғурурингизни қўзғайди. Ахир қуллик ва зулм қачонгача?

Сотқин ИАК диктатурасини музокара йўли билан ўзгартириш бугунги шароитда асло мумкин эмас. Демак, фақат курашмоқ керак бўлади. Сиёсатшунос Усмон Ҳақназаровнинг ҳужжатларга асосланган мақолаларини ўқиган ва тушунган киши учун сеҳр ва жоду чангалидаги ўзбек халқининг аҳволи бўри қўйчивон бўлган сурувдан ҳам хатарлироқ эканини англамаслик кўр ва карлигидан бошқа нарса эмас.

ИАКнинг миллатимиз душмани, қотил ва хоин эканини билган, англаган ҳар бир киши бу ҳақда бошқаларни огоҳлантиришни ўз бурчи деб билмоғи виждон амридир.

Бизнингча, МХХ ва ИИВ да хизмат қилаётган миллатимиз фарзандлари ҳам  бу ёвуз кимсага алданганимизни тушунадиган вақт етганини аллақачон билган ва ўйлаётган бўлишлари табиийдир. Ватани ва миллатига содиқ Президентгина халқ томонидан садоқатга  муносибдир, акс ҳолда халқ душманини қўриқлаб, унинг қотилликларидан кўз юмиш ўғиллар томонидан ОНАга,  ВАТАНГА кечирилмас хиёнатдир. Президентнинг ўзи ғайри миллат ва миллат душманлигига уни қўриқлаётганларнинг, энг яқин маслаҳатчиларининг барчаси чет кишилар эканлигининг ўзи кифоядир.

Эй ўзбек ўғиллари, қачонгача бундай қуллик ва ҳақоратга тоқат қиласиз? Қачонгача қўрқиб яшайсиз ва яшаймиз? Ҳар куни ўлгандан кўра, қўрқоқларча яшагандан кўра курашиб шаҳодат топган афзал эмасми?

Мухожиротдаги ва Ватандаги ИАК сиёсатига мухолиф дўстлар! Мақсадимиз миллат бахт-саодати экан, нега бирлаша олмаётганимиз ҳақида ўйлайлик. Эй “Эрк” ва “Бирлик”нинг ва кейинги ташкил топган барча мухолиф ҳаракат аъзолари, наҳотки куч бирликда эканини унутган бўлсак?!  Ҳеч бўлмаса, 2-Жаҳон урушида фашизмга қарши бирлашган ўзаро душман мамлакатлар раҳбарлари Рузвелът, Черчил ва Сталинларни кўз олдимизга келтирайлик. Бироз фикр қилайлик, ўйлайлик, мақсадимиз диктатор тузимига қарши кураш экан, душманимиз ягона экан, аввало бизни бирлашишдан тўсадиган кучни енгайлик.

Ватандаги зиёлилар ва  ёшлар  билан суҳбатлар асосида ёзилди.

Абдуқодир Карим

 

 

 

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi