Бойсунни “Маскали” ғаламислар босди

Бойсунни “Маскали” ғаламислар босди
137 views
05 February 2013 - 8:38

images (39)Сурхондарё вилояти ИИБга қарашли, “Терроризмга қарши кураш бўлими” томонидан 2013 йилнинг 2 февраль куни соати 11-00да Бойсун туманининг “Деҳқон бозори”, савдо дўконлари, қурилиш объектлари ва туман марказида фаолият кўрсатаётган савдо ходимларининг уйлари тинтув қилинган. Тинтув давомида қўлга киритилган асосий ҳомашёлар: пуллар, қурилиш материаллари, автобуслар, машиналар ва турли ҳил жиҳозлар тортиб олинган.

Якка тартибда фаолият кўрсатаётган фуқароларга нисбатан прокуратура ва ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Улар томонидан Бойсун тумани, “Агробанк”, “Ҳалқ Банки” ва “Микрокридет банк”ларидан олинган кредитлар ва депозитлар ҳамда сотиб олинган акциялар юзасидан тергов ишларининг турли-ҳил савол ва топшириқлари юзасидан “отчёт” беришмоқда…

Бойсунликлар бу босқинчи ва уюшган “гуруҳ”ни кўриб: “Ниқоб остидаги ғаламислар, ўз манфаати учун, ҳар қандай пасткашликдан қайтмайдиган, ўзини бойлик учун, фидо қиладиган, “ҳалқ манфаатини кўзлаб” ўзини “осадиган” бу ўғрилардан нимани ҳам кутуш мумкин?

Агар сенларга бойлик керак бўлса, Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг муовини Рустам Азизмовга тегишли бўлган, “валюта”фурушлар бозорини босган. Бечора ва ночор қора ҳалққа нима ишинг бор? Улар қишни-қиш демай, Россия, Қозоғистон, Корея давлатларига бориб, ишлаб, топган пуллари эвазига ўзини ва оиласини боқмоқдалар.

Бироқ… улар устидан фойда кўраётган, ғаламис, муттаҳам ҳаромҳўр пораҳўрларни уйларини босинглар. Агар сенларга, “Адолат” керак бўлса, хоким ва унинг югурдакларини уйини тинтув қилинглар. Қўша-қўша машина ва дабдабали уйлар қуриб, ҳалқни эзиб келаётган маънавий жиҳатдан қашшоқ, “бой”ларни ҳибсга олинглар… ”.

Фахриддин Тиллаев