Афғонистон шимолида портлаш

Афғонистон шимолида портлаш
16 views
05 February 2013 - 11:41

images (2)Бугун махаллий вақти билан тушдан олдин соат 11:00 атрофида Афғонистон шимолидажойлашган Форёб вилоятининг Жумабозор туман марказида бир портлаш юз берди.

Махаллий расмийларига кўра ҳодисада маҳаллий ахолидан 4 киши қатл этилган.

Шунингдек портлаш оқибатида 20га яқин одам яраланган.

Жароҳат олганлар орасида маҳаллий полис қўмондони Нодир борлиги айтилади.

Айтилишича бу портлаш туман марказидаги ресторантлардан бирида содир этилган.

Мазкур туман хакими Абдуллоҳ Масумий ушбу ҳужум Нодирни ўлдириш учун Толиблар томонидан амалга оширилганини иддао қилган.

Ҳалигача ҳеч бир томон ҳодиса масулятини ўз бўйнига олмаган.

Олим Коҳкан