Қаршида болалар металлалом, ёки пул топширади

Қаршида болалар металлалом, ёки пул топширади
57 views
06 February 2013 - 11:31

металЎзбекистон мустақил мамлакатга айланганидан бери Совет ўтмишининг баъзи анъаналаридан воз кеча олмаяпти, ёки кечишнинг иложи йўқ. Шанбаликлар ва металлалом йиғиш ўша Совет ўтмиши давридан қолган хотиралар жумласидандир.

Ҳозирда Қаршир шаҳридаги мактаб ва колледж ўқувчиларига металлалом йиғиш топширилган ва ҳар бир синф давлатга 300 киллограммдан темир-терсак йиғиб беришга вазифалантирилди.

Ўзбекистон шароитида темир-терсак топиш  анқонни уруғини топиш билан баробар. Илгаригидек, ҳар, ҳар жойда темир буюмлар занглаб ётиши кузатилинмайди. Қолаверса, ҳар бир парча темир ҳар рўзғорнинг ўзида азиз бўллиб қолди. Айниқса, газ танқислиги боисидан аҳолининг кўпчилиги ўша металлоломга асқотадиган темир-терсакдан ўтин печкалар ясатиб олишмоқда. Яъни, темир халқни  ўзидан ортмайди. “Темир топсанг тепиб ўт” деган ўзбек мақоллари ҳам унут бўлиб кетган.

Ҳукумат темир-терсак йиғишдаги қийинчиликлар масаласини тушунди шекиллик, шу сабаблик ҳам темир ўрнига  пул  йиғиб олинаяпти. 5000 минг ёки 6000  сўмдан.

Жуда кўпчилик ота-оналарнинг қўлида эса пластик карточка, уни нақд пулга айлантириш эса муаммо туғдираётганини айтишмоқда.

“Нима қилишга хайронман, металолломга пул топиб бериш керак, аммо менда нақд пулни ўзи йуқ. Металоллом  оладиган жойларини пластик картичка ўтказадиган қилиб қўйса бўлмайдими давлат”, – дейди қаршилик оналардан  бири.

Металлом йиғиш собиқ иттифоқ давридан  қолган  мерос дедик. Аммо бу вазифани уддалаш жуда қийин. Бундан бир неча йил аввал металлом йиғиш бошлаган вақтда мактаб ўқувчилар канализация қопқоқларини металломга топшириб юбориш ҳоллари ҳам кузатилинганди. Бунинг натижасида эса очиқ канализациялар атроф муҳитга кўланса ҳид ва хавф солди. Бу аҳолини норозилигига сабаб ҳам бўлганди. Болалар темир-терсак топиб беради, ёки ота-оанлар пул йиғиб беради. Мана шунақа мажбуриятлардан аҳоли безиб қолган, лекин осмон узоқ, ер қаттиқ.

Гулшан Қораева
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти
Қашқадарё вилоят бўлими раиси