Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Усмон Ҳақназаров: Ислом Каримов -қўрқоқ ва бераҳм жаллод

Нима учун? Чунки Каримовнинг ўзи бу эпизодлар ҳақида гапиришни истамайди, бу унинг шонли биографиясига путур етказади, деб ҳисоблайди.

Усмон Ҳақназаров:  Ислом Каримов -қўрқоқ ва бераҳм жаллод
06 Şubat 2013 - 13:08 'да юкланди ва 4369 марта ўқилди.

Таҳририятдан: Диктатор Ислом Каримовнинг қилмишларини фош қиладиган мақолалар муаллифи Усмон Ҳақназаровнинг ушбу мақоласи 2003 йилда ёзилган ва ЭРК партияси сайтида эълон қилинганди. Мавзунинг долзарблигини ҳисобга олиб уни қайта эълон қилмоқдамиз.

04Бу йил асли самарқандлик, ҳаммага маълум ва маълум бўлмаган, аниқроғи пухта беркитилган икки биографияли И. Каримовнинг Марказий Осиёдаги аҳолиси энг кўп республика бўлган Ўзбекистонга бошчилик қилаётганига 14 йил бўлди. Ҳа, Ўзбекистоннинг ҳозирги президенти И. Каримовнинг ҳаммага маълум бўлган биографияси билан бир қаторда оммага ошкор қилинмаган биографияси ҳам мавжуд. И. Каримовнинг мана шу 14 йиллик бошқарувида мамлакат халқига унинг бир биографияси айтиладию, иккинчиси сир тутилади. Ўзбек президентининг ҳаммага маълум бўлган биографияси асосан шундай эпизодлардант: Тошкент политехника институтидаги, сўнгра халқ хўжалиги институтидаги ўқиши, Ташсельмаш заводи, Чкалов номли авиация заводи, Госплан, собиқ УзССР молия вазирлиги, Кашқадарё вилоят партия комитетидаги фаолияти ва ҳоказолардан иборат.

И. Каримовнинг барчага маълум бўлмаган биографияси, масалан, электрон приборларни герметизациялашга мослаштирилган Тошкент «Герметик» ишлаб чиқариш бирлашмаси, собиқ ЎзССР сув хўжалиги вазирлигидаги фаолияти вақоказоларни ўз ичига олади. Каримовнинг ўша йиллардаги фаолияти, юқорида айтилган ташкилотлардаги тегишли ишлари мамлакат аҳолисидан пухта беркитилади.

Нима учун? Чунки Каримовнинг ўзи бу эпизодлар ҳақида гапиришни истамайди, бу унинг шонли биографиясига путур етказади, деб ҳисоблайди.

Масалан, унинг «Герметик» ишлаб чиқариш бирлашмасидаги фаолиятини эслашни хоҳламаслигининг сабаби, биринчидан, бу бирлашма ўша вақтларда ёпиқ, яъни маҳфий бўлган, иккинчидан у атиги прибор герметизациялаш билан шуғулланган. Энди, Каримов мамлакат президенти бўлгандан кейин бу унинг учун камситилган ишга айланди. Каримов сув хўжалиги вазирлигидаги ишни ҳам ҳудди шундай камситилган иш деб, ҳисоблайди, шунинг учун китобларда унинг ҳаётининг ушбу даврлари ҳақида тўхталмасликка буюрган. Энди И. Каримов учун сув хўжалиги вазирлиги қора ишлар билан шуғулланувчи қора вазирликдир. Сўнгги йилларда И. Каримов мамлакат матбуотидан ўзининг «Ташсельмаш»даги фаолиятини ҳам ёритмасликни «илтимос қилди». Эҳтимол, «Ташсельмаш» ҳам бундай шуҳратли президентга «номуносиб» бўлиб қолгандир. И. Каримов биографиясида бундай фурсатлар жуда кўп, аммо биз уларнинг баъзиларига, айнан сиёсий ҳаётидаги тафсилотларгагина тўхталамиз.Ҳаммасини бир четдан бошлаймиз. Шундай қилиб унинг…

Ўзбекистон марказий партия қўмитасига келиши

Аввалги мақолаларда биз И. Каримовнинг совет даврида хизмат поғонасидан кўтарилишига Самарқанд (клани) бошлиғи Исмоил Жўрабеков катта роль ўйнагани ҳақида айтиб ўтган эдик. Лекин И. КаримовнингЎзбекистон марказий партия қўмитаси биринчи котиби этиб тайинланишида машҳур ўзбек шоири Ғофур Ғуломнинг куёви марҳум Қудрат Аҳмедов бош роль ўйнаган. Маълум бўлганидек, 1989 йилиЎзбекистон марказий партия қўмитаси биринчи котиби вазифасида ишловчи Рафиқ Нишонов собиқ СССР Олий советига ўтгандан кейин бу вазифага И. Каримов тайинланган. Бунгача И. Каримов Қашқадарё вилоят партия қўмитаси биринчи котиби бўлиб ишлаган.Ўзбекистон марказий партия қўмитаси биринчи котиби Рафиқ Нишоновни СССР Олий Советига миллий масалалар бўйича раис этиб тайинлашганда И. Каримов Қарши шаҳридан дарҳол Тошкентга, ўзининг Госпландаги энг яқин дўсти, ўша пайтда унинг эски ўрнида, Госплан раиси вазифасида ишлаётган Қудрат Аҳмедовга қўнғироқ қилади. Телефон сўзлашувида И. Каримов Қудрат Аҳмедовдан Рафиқ Нишоновнинг бўш қолган лавозимига унинг номзодини илтимос қилишини очиқчасига сўрайди. Нима учун у айнан Қудрат Аҳмедовга мурожаат қилди? Чунки Ислом Каримов Аҳмедов ўша вақтдаги СССР бош вазири Павлов билан яқин муносабатда эканлигини биларди. Каримов Аҳмедовдан Павловга кириб Ўзбекистон марказий партия қўмитаси биринчи котиби вазифасига таклиф қилишини сўрайди. Бу билан И.К. Қудрат Аҳмедовга режа муваффақиятли амалга ошса, ўз миннатдорчилигини билдиришини, яъни қариндошларини республика раҳбари лавозимларига тайинлашини ваъда қилади.

Қудрат Аҳмедов бу таклифга бажонидил рози бўлади ва Каримовга Москвага Павловнинг ёнига бирга боришни таклиф қилади. Каримов тезда Москавага чипта расмийлаштириб, ўзининг Госпландаги дўсти билан СССР бош вазири билан учрашувга учиб кетади. Қудрат Аҳмедов Павлов билан учрашувда Каримовни ғайратли ходим сифатида таништиради. Бундан ташқари, Каримовнинг тарозисига унинг аёли русийзабон эканлиги ҳам ён босади. Икки ўзбекистонлик учун бу ўз фойдаларига бўлган муҳим асослардан бири эди. Аҳмедов билан яқин муносабатда бўлган Павлов бўлғуси Ўзбекистон марказий партия комитети биринчи котиби билан собиқ СССР раҳбари Михаил Горбачевнинг олдига киради. Горбачев билан бўлган учрашувда И. Каримов Горбачев қайта қуришини анчадан бери кутганини, қайта қуриш айниқса,Ўзбекистон учун кераклиги ва Совет Иттифоқи халқи учун Михаил Горбачевнинг ўзи бахт эканлигини айтади. Бундан ташқари, Каримов Горбачевга Фарғона водийсидаги миллатлараро келишмовчиликларни тезда бартараф этишга ваъда беради. Горбачев унга Қаршига қайтиши ва бу масалани КПСС марказий кўмитаси сиёсий бюросида кўриб чиқиши мумкинлигини айтади.

Қаршига қайтган Каримов Москвадан хабар келишини узоқ кутмади, икки ҳафтадаёқ уни Ўзбекистон марказий партия қўмитасининг биринчи котиби этиб тайинлашади. Шундай қилиб унинг…

Ўзбекистонда 1 рақамли коммунист лавозимидаги фаолияти

Янги ишга келгач, Ислом Каримов Қудрат Аҳмедовга берган ваъдасини унутмайди: ўзбек шоири Ғ. Ғуломнинг куёви Қудрат Аҳмедовнинг қариндошларини юқори лавозимларга тайинлашни бошлайди. Айни ўша пайтдаЎзбекистон сиёсий саҳнасининг орқа планида Тошкентнинг бўлажак клани Қудратов Аҳмедовнинг қариндоши Тимур Алимов пайдо бўла бошлайди.

Ўшанда Каримов Аҳмедовнинг илтимоси билан Тимур Алимовни Тошкент вилоят КПСС қўмитаси биринчи котиби этиб тайинлайди. Шу билан бир қаторда Каримов уни одам қилган бўлғуси Самарқанд клани бошлиғи Исмоил Жўрабековни ҳам унутмайди.

Янги ишда Каримов ўзини ҳудди аввалги ишидагидек тутади: мансабини йўқотишдан қўрқиб, табиатан қўрқоқ Каримов ҳеч қандай ташаббус кўрсатмайди. Аксинча, уларни босимга олади.Ўзбекистон марказий партия қўмитаси биринчи котиби лавозимида унинг асосий қирралари шакллана бошлайди: бошлиқларга қулларча итоаткорлик ва қўл остидагиларга нисбатан мустабид ҳокимият шафқатсизлиги.

Агар Михаил Горбачев олдида товонини ялашга ва эмаклаб юришга тайёр турса, қўл остидагиларига эса ўзини жаҳон ҳукмдоридек тутарди. АммоЎзбекистоннинг 1-рақамли коммунисти лавозимида ўзининг бу қирраларини эҳтиёткорлик билан кўрсатарди: нима бўлгандам ҳам бу Москвага, Марказий Қўмитага етиб қолиши мумкин эди. Тўла ўлчамда Ислом Каримовнинг ҳақиқий башараси мустақиллик йилларида очилди: тепасида Горбачев ва Марказий Қўмита йўқ бўлгач, Каримов бутунлай ҳукмдорга айланди. Бироқ, мустақиллик Каримовни қулдан ҳукмдорга айлантирибгина қолмай, коммунистдан мустақиллик учун «курашчи»га ҳам айлантирди. Шундай қилиб,

1-рақамли коммунистнингЎзбекистон мустақиллиги учун «курашчи»га трансформацияси

Каримовнинг қўрқоқлиги доим унга панд берарди, энг катта муваффақиятсизлиги 1991 йили айнан мустақилликка эришилган йили юз беради. 1991 йили мартда собиқ СССР раҳбарияти Совет Иттифоқи таркибида иттифоқдош республикалар, жумладанЎзбекистон қолиши ё қолмаслиги масаласида референдум ўтказади. Ўзбекистоннинг ёш муҳолифатчилари мамлакат аҳолисини мустақиллиқ, СССРдан бўлиниш учун овоз беришга чақирган пайтда кейинчалик ўзини ўзбек халқининг мустақаллиги учун асосий курашчи деб атаган Ислом Каримов СССРдан бўлинмаслик ва унинг таркибида қолишга чақиради. У Москванинг коммунистлар империяси қолиши учун керакли овоз билан таъминлаш кўрсатмасини бажаради. И. Каримов республика халқига ўз телемурожаатларидан бирида шундай дейди: «Агар биз СССР таркибида қолсак, дарёларимизга сув ўрнига сут оқади. Агар Москвадан бўлинсак, дарёларимизда сув ўрнига халқимизнинг коммунизм душманлари кучи билан тўкилган қони оқади». Дарвоқе, шуниси қизиқки, ўша вақтдаёқ Каримов у билан келишолмаган одамларни қон тўкиш ва уруш билан қўрқитишга ўрганган..

Каримовнинг коммунистик ижтимоий турмушда яшашни давом эттириш ҳақидаги кетма-кет чақирувларидан сўнг Ўзбекистоннинг кўпчилик аҳолиси СССР таркибида қолиш учун овоз беришди.

Бироқ ўша 1991 йилнинг августида Ислом Каримов ҳам, унинг келажакдаги мустақиллиқ ҳақидаги мудхиш башоратларига қулоқ солиб, СССР учун овоз берганлар ҳам шарманда бўлишди: Москвадаги ҳарбий тўнтарилишга уриниш муваффақиятсиз якунланди, бунинг устига собиқ СССРнинг 3 етакчи республикалари Россия, Украина ва Белоруссия Совет Иттифоқининг қолмаслигини эълон қилишди. Бу вазиятда Ислом Каримов ва унинг чақириқларига қулоқ тутганлар асосли равишда СССРдан бўлинишга мажбур бўлишди. Бу вазиятда Каримов ўзини йўқотмайди, у мазкур мустақиллик учун бутун умри давомида курашгани ва энди, мустақилликка эришилгач, ўша йилнинг март ойида ваъда қилинганидекЎзбекистон дарёларидан сув ўрнига сут оқиши ҳақида жар солади.

91-йилнинг март ойидаги референдумда Каримов билан биргаликда Москва занжирига чақирганлар ҳам ҳудди шу йўлни тута бошлайдилар: мустақиллик буюк неъмат, етганлар бор, етмаганлар бор, дейишдан чарчамайдилар.

Ўзининг мустақиллик ғоялари «тарафдори» эканини исботлаш учун Ислом Каримов тезкор ҳолатда мустақиллик тўғрисида декларация эълон қилиб, муҳолифатчи ҳаракатлар, партиялар ва бошқаларни рўйхатдан ўтказади. Мустақилликнинг илк кунларида Ислом Каримов ўзининг ҳақиқий хулқи – зўравон (золим)лигини кўрсатмайди, чунки олдинда ҳали президентлик сайловлари бор эди. Шундай қилиб,..

Биринчи президентлик сайлови

Барчага маълумки, бу сайловларда Каримовнинг оппоненти «Эрк» партиясидан шоир Муҳаммад Солиҳ бўлган. Тарғибот вақтида Ислом Каримов ўзининг коммунистик иш тажрибасидан, шунингдек табиий характер қирралари: ишонтириш ҳамда ваъда бериш қобилияти, суҳбатдошини ўзига яқинлаштириш учун сўзлашув тилида гаплашиш ваҳоказолардан фойдаланади. Лекин асосийси бу эмас, асосийси кейинчалик Ислом Каримовнинг ваъдаларига мафтун бўлиб, амалдаги президент учун овоз беришга чақирганларнинг кўпчилиги Каримовнинг таъқибига учрайди. Жумладан, бўлғуси Ўзбекистон Ислом ҳаракати лидери Тоҳир Юлдашев Намангар шаҳрида ташкил этилган барча сайловолди митингларда одамларни фақат Ислом Каримов учун овоз беришга чақиришдан чарчамайди. Фарғона водийсидаги бошқа диний ходимлар ҳам Ислом Каримов учун овоз беришга чақиришади. Яна бир ходим, республиканинг машҳур шайхларидан бири ҳозирда Ўзбекистондан қувилиб, чегара ташқарисида яшаётган Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф республикадаги барча масжид имомлари ва оддий мусулмонларни Каримов учун овоз беришга чақирган. Нега улар Каримов томонда бўлишган? Чунки Каримов уларга кўплаб масжидлар қуришни, улар билан Маккага зиёратга боришни ваҳоказоларни ваъда этган эди. Ислом Каримов президент бўлгач, ўзининг кимлигини-ю, исломга ва мусулмонларга бўлган муносабати қандай эканлигини уларга кўрсатди. Ташвиқотлар ёрдами, шунингдек, ушбу сайловларда марказий сайлов қўмитасининг раиси этиб тайинланган, шоир Ғофур Ғуломнинг куёви, Қудрат Ахмедовнинг кўмаги билан Каримов давлат Президенти бўлиб сайланади. Ислом Каримовнинг даври келади: у ўзининг аслида ким эканлигини очиқ ойдин намоён қилишни бошлайди. Шундай қилиб,..

Қўл остидагиларни калтаклайдиган Президент

Каримовнинг ушбу қиррасига тўхталишга аслида хожат йўқ эди, чунки Каримовннинг «жанговор» сифатиниЎзбекистоннинг деярли бутун аҳолиси аллақачон билган. Аммо бу борада бир неча мисоллар келтириб ўтиш зарур. 1993 йилнинг кузидан бошлайлик.ЎшандаЎзбекистон парламенти раиси Шавкат Юлдашев бошчилигидаги парламент делегацияси АҚШга америкалик ҳамкасблари билан музокаралар олиб бориш учун юборилади. Бироқ Нью-Йорк аэропортида америкаликлар ўзбек делегациясини Америкага қўймайди ва уларни Тошкентга қайтариб юборади. Америкаликларнинг делегацияни қабул қилишни рад этишларига ўша 1993 йилиЎзбекистон миллий ҳафсизлик хизмати ходимлари томонидан АҚШ фуқаросининг қаттиқ калтакланганлиги сабаб бўлган. Америкаликлар диктатура ва зулм ҳукм сурган мамлакат парламенти билан ҳамкорлик қилишни хоҳламасликларини намойишкорона кўрсатадилар. Тошкентга қайтган Парламент раиси Шавкат Юлдашев Ислом Каримовга содир бўлган воқеани тушунтиради ва шу заҳотиёқ Каримовдан зарба ейди: Юлдашевни қолган парламентарийлар олдида урар экан Каримов «Сенга «снб»чилар уларнинг фуқаросини калтаклашганини айтишди, сен эса индамай туравердинг! Нима, уларни тагига етаман, жазо чораларини кўраман, деган ваъдаларга кўмолмадингми?» деб бақиради.

Ҳудди шундай қисматга машҳур ўзбек ҳофизи Шерали Жўраев ҳам мустақилликнинг дастлабки йилларида Ислом Каримов билан Маккага ҳаж сафарига бориб келгандан сўнг рўбарў бўлади. Зиёратдан қайтган Шерали Жўраев Тошкентдаги давралардан бирида президент Каримов Каъбага кирганини, бироқ намоз ўқимай, устундек турганини, шунда араблар мусулмон эканига шубҳаланганларини айтади. «Каримов худосиз, ё насроний, ё яҳудий» деб қўшиб қўяди ҳофиз. Ҳудди шу куни ўша давранинг баъзи қатнашчилари буни Каримовга етказишади, ва эртаси куни Шерали Жўраев президент кабинетида Каримов томонидан қаттиқ калтакланади. Каримовдан калтак ейиш ўзбек амалдорларига шараф эмас, шунинг учун уларнинг ҳаммасини келтириш мақсадга мувофиқ эмас. Аста-секин Ислом Каримов қўл остидагилари билан мулоқотдагина эмас,Ўзбекистон мулкида ҳам ўзини мутлақо эркин ҳис қила бошлайди.

Золим президент ўғирлаган олтинлар

Ўзбек президентининг олтин заҳирасини мавзусига киришишдан олдин унинг наркобизнеси ҳақида қисқача тўхталиб ўтмоқчи эдик. Ислом Каримов Тошкент ва Самарқанд кланларидаги наркобизнеснинг иккаласидан ҳам фойдаланишни уддалаган. 1994 йили Ислом Каримов улар учун Афғонистондан ўзбек генерали Абдурашид Дўстумни топади. 90-йилнинг ўрталаридан ҳозирги кунгача барча йирик афғон наркопартиялари ўзбек гиёҳванфуруш деб айнан Абдурашид Дустумни қўядилар. Дустумдан «мол» Термиз, Самарқанд, Бухоро, Когон ва Туркманистондаги Абдурашид Дустумнинг гуруҳ болалари бор бўлган Чоржев шаҳри маршрути бўйича боради. У ерда бу маршрут икки – Каспий ва Россия йўналишларига бўлинади. Гиёҳванд модданинг Каспий денгизигача бўлган ҳафсизлигини сақлашни Туркман ҳукумати таъминлайди. Гиёҳванд моддаларни Россия федерацияси региони, шунингдек Европа давлатларидан олиб ўтишда ўзбек мафиозлари учун муаммо йўқ: Россия ФСБ сида Тошкент мафиозининг тиришиши ва алоқаси билан ўтган собиқ ўзбек КГБ бўлими ходимлари Камолов ва Холодковлар ишлашади. Шу икки инсонЎзбекистондан жўнатилган «мол»га жавоб беради. Шунинг учун наркобизнес бу Каримов учун ҳам, унинг кланлари учун ҳам бизнеснинг энг ҳавфсиз кўриниши бўлади.

Энди эса олтин ҳақида. 1993 йил кузда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Бобур Маликов тўсатдан кўпчилик учун Америкадан сиёсий бошпана сўрайди. Бунга уни навбатдаги вазият мажбур қилади. 1993 йили ёзда Ислом Каримов АҚШга Навоий тоғ-металлургия комбинатидан қазиб олинган 90 тонна соф олтин жўнатади. Тошкентдан Вашингтонга олтин қуймаларини ўша вақтдаги Фарғона вилоят миллий ҳавфсизлик хизмати бўлими бошлиғи раҳбарлигидаги МҲХ ходимлари кузатиб боришади. Юк Вашингтонга етганда Фарғона СНБчиси Ўзбекистон элчиси Бобур Маликовга кириб, унга шу 90 тонна олтинни Ислом Каримовнинг шахсий номига расмийлаштиришни етказади. Б. Маликов бундай қилишдан бош тортади, шундан сўнг 90 тоннали олтин «жўнатма»ларини Ислом Каримовнинг шахсий ҳисобига расмийлаштириш иши билан чекистнинг ўзи шуғулланади.

Ўша йилнинг кузида Каримов Бобур Маликовни чақириб айтадики, у энди элчи эмас,Ўзбекистон юстиция вазири лавозимида ишлармиш. Воқеаларнинг бундай тус олишининг ҳақиқий сабабини сезган Маликов Каримовга келаси куни киришни ваъда қилади. Маликов дарҳол президент кабинетидан ўзбек тарихчиси, Гога Хидоятов томон йўл олади. Хидоятовнинг уйига кириб Маликов айтадики, гўёки у ўз машинасида Марғилон шаҳрига ўз онасини зиёрат қилгани кетади. У ердан, Г. Хидоятовнинг уйидан Б. Маликов Қозоғистонга, ундан нари Россия ва АҚШга жўнайди.Б. Маликов Каримов уни ишдан бўшатганини билгач, бўшатилишининг сабаби олтинларни Каримовнинг Нью-Йорк банкидаги шахсий ҳисобига расмийлаштиришдан бош тортгани эканини тушунди. Шунинг учун у дарҳол мамлакат ташқарисига чиқиб кетди, президент билан учрашувдан кейин ҳатто уйига ҳам кирмади.

Нима учун Б. Маликов Г. Хидоятовнинг олдига кирди? Чунки Б. Маликов Г. Хидоятов анчадан бери КГБнинг билимли кадрларни кузатиш бўйича штатсиз ҳамкори эканлигини биларди. Хидоятов унинг сўзларини дарҳол махсус хизматчиларга етказишини биларди, шунинг учун свояк-чекистга ёлғон ахборот бериб, махсус хизматчиларни адаштиради. Кейинги йиллардаги воқеалар Б. Маликовнинг қарори ҳақ эканини кўрсатди: бир йилдан сўнг СНБнинг Фарғона бўлими бошлиғи, ўша олтин «жўнатмалари» нинг асосий экспедиторини Ислом Каримов қамоққа тиқади. Афтидан, гувоҳ озодликда яшашни хоҳламаган бўлса керак. Миллати татар бўлган бу инсоннинг тақдири ҳозиргача номаълум. Айтгандек, Каримовнинг бошқарувчи вақтидаЎзбектистонда бедарак йўқолган фақат бу киши эмас. Шундай қилиб,

Золимлик қурбонлари

Ислом Каримовнинг барча қурбонлариқақида албатта тўхталмаймиз. Шунчаки, бедарак йўқолган бир неча кишини мисол келтирамиз холос. Улар қаторида масалан, Россияда тузилган ислом тикланши партиясининг ўзбек бўлими раҳбари, тошкентлик имом АбдуллаЎтайқам киради. Бу киши Каримовнинг масжидларда азон чақиришда юқори товушли карнайлардан фойдаланишни таъқиқлашига қарши чиққан. 1993 йили Андижон шаҳридаги марказий масжиди имоми, Каримов режимини сингдиролмаслиги маълум бўлган Абдували Мирзаев бедарак йўқолади. Ҳозирги президент Ислом Каримов қурбонлари орасида нафақат диний ходимлар, балки бошқа ижтимоий соҳа вакиллари ҳам бор. Масалан, 90 йилларнинг охирида Ислом Каримов ўзининг оғзаки топшириғи билан «Интерфакс» Россия ахборот агентлигинингЎзбекистондаги мухбири С. Гребенюкани ўз агентлигига Ўзбекистоннинг иқтисодий ҳаёти ҳақидаги материалларни бергани учун ўлдиришга буюради.

Дарвоқе, Ислом Каримов ўзининг россия журналисти ўлимида қўли борлигини кейинчалик унинг бу иқрорини россия журналистларига айтган Белоруссия президенти Александр Лукашенкога очиқчасига мақтанади.

Каримов Лукашенкога журналистларга мулойимликда маломат қилади: «Мана, менда бир журналист чиқиш қилди, чиқиш қилди, ва ажойиб кунларнинг бирида жасадининг бир бўлагини Тошкентда дарёнинг бир қирғоғидан, иккинчисини бошқа қирғоғидан топишди», деди ва қўшиб қўйди: «Ўрганиш керак, хотиржам бўлиш учун ўрганиш керак!»

Ҳақиқатан, С. Гребенюканинг иккига бўлинган жасади Тошкент шаҳридаги Салар анхоридан топилди. Каримов нафақат унинг сиёсатини танқид қилган ёки қарши чиққанларга, балки оддий, қонунсизлик ва йўқчиликдан нолиганларга ҳам шафқатсиздир. Шундай қилиб,

Вампирга айланган золим

2001 йили Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятида ўз даласидаги ўримни тўхтатишни истаган фермер аёл комбайн ғилдираклари остида нобуд бўлади. Вилоят губернатори Ш. Мирзияев буйруғига биноан туман губернатори ва колхоз раиси комбайнчини фермер ҳосилини ўришга мажбур қилади. Шундан сўнг мархумнинг қариндошлари, қолган фермерлар, колхозчилар, воқеадан таъсирланганлар тартибсизликни кескинлаштириб юборишади, комбайнчини ўлдиришиб, колхоз раисини калтаклашади. Бир қанча вақтдан кейин бу вилоятга ходисаларни тартибга солиш ва маҳаллий амалдорларга керакли кўрсатмалар бериш учун Ислом Каримов келади. Каримов вилоят депутатлари олдида телевидение видеокассеталарида ёзилган ватанпарварлик-конституциявий ҳамда Каримовнинг буйруғи билан видеокассеталарга ёзиш мумкин бўлмаган ҳақиқий каримовча шаклда чиқиш қилади. Бироқ Каримов буни хоҳламаса-да, унинг иккинчи ҳақиқий чиқиш қисмининг ёзуви бор. Жиззах вилояти губернаторига шундай дейди:

«Эшит, сен эркакмисан ё педерастми? Нимага Фарғонада, Тошкентдамас, сенда тўполон қилади одамлар? А?! Ў онангни сени, сенга неча марта ўргатиш керак? А?! Эшит, гомик, мен сенга айтдими? Йўқми? Мен сени 2 йил олдин деҳқонларинг Тошкентда қовун-тарвуз сотмасдан ўзининг Жиззахида пахтасини теришсин, деб огоҳлантирганман. Огоҳлантирганмидим? Э онангни сени, сенга айтганман, агар бу исқиртлар сал тўйиб яшай бошласа, демократия, ислом ҳақида ўйлашни бошлашади. Гомикка ўхшаб ҳаммаси соқол қўйиб, елкангга миниб олишади. Нимага бу аёл тўполон қилди? Чунки бу аёл тўқ эди. Сенга яна бир марта айтяпман. Бу қўрқоқ халқни бир буханка нон учун тиз чўкадиган қил. Бир бўлак нонни дўзахда ишлагандек қийналиб топишсин. Шундагина улар қаршингда нондан бошқа ҳеч нарсани ўйламасдан тиз чўкиб туришади. Нима учун анави аёлга ҳосилни бердинг? Нима, қўрқдингми? Ўлгани учун унинг қариндошлари сени бирор нарса қилишидан қўрқдингми? Менга автомат бер. Мен мана шу оиладан яна 10 кишини ўлдираман. Кейин кўрамиз, унинг қариндошларидан ким ўч олгани чиқишини. Бу исқирт халқ қўрқоқ. Қанча эзсанг, сенга шунча келади. Бир коса лағмон учун хатто ўз онасини сотадиган бу исқирт сотқинларга нима учун раҳм қиласан? Ёки қўрқоқлигингданми? Нима учун? Охирги марта айтяпман, э онангни сени, бу қўйларни аяма, тиз чўктир уларни «.

Бу давомий онасини ўқитишларидан бир эпизод холос. Вақти келиб бу кадрларниЎзбекистоннинг барча аҳолиси кўради. Каримовнинг бу сўзлари ростлигига шубҳаланишга ҳожат йўқ: халқига бўлган шафқатсизлиги, бир бурда нон учун тиз чўктириб, ўз эркинликларини топширтириш ниятини Каримов янги 2003 йилнинг илк кунларида кўрсатди: шу йилнинг 1 январидан ўқитувчилар учун барча ижтимоий имтиёзлар бекор қилинди. Бу ҳақда хатто гапиргинг ҳам келмайди. Шундай қилиб,

Хотима ўрнида

Ислом Каримов ким эканлигини тушиниб етиш учун баъз бирларимизга 12 йил керак бўлди. Ва унинг асл моҳиятини у охирги нонни тортиб олганда тушундик. Нима учун биз биздан нонни тортиб олишгандагина ўйлай бошлаймиз. Балки биз кўпроқ нон, қорнимиз ҳақида қайғурганимиз учундир. Ахир 12 йил олдин Ислом Каримов қўрқоқ коммунист, СССРга чақирувчи, шафқатсиз золим, ёлғончи эканлиги очиқ равшан эди-ку.Ўтмишни қайтариб бўлмайди, у қўлдан кетди. Лекин бизнинг бугунимиз ва келажагимиз ҳали йўқотилмаган. Бунинг учун биз хушёр бўлишимиз, Каримовга, давлатни ўзининг издошига беришига йўл қўймаслигимиз керак. Издоши бу қонхўрдан яхши бўлмайди, ана шунда ҳаммаси тугаган бўлади.Ўзининг 11 йиллик бошқарувида Каримов бугун Олий золимликдан эстафета қабул қилишга тайёр золимлардан иборат катта армия тузди. Биз Каримов ва унинг атрофидагиларга халқни йўқ қилишига йўл қўймаслигимиз керак. Ўйлайманки, президент Каримовнинг истеъфога чиқишини талаб қилиш вақти келди.

Усмон ҲАҚНАЗАРОВ

uzbekistanerk.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 5 Yorum )

  • edik ;

    жиззахдаги аёл улими тогри дуслик туманида юз берган 27 совхозда. ушанда Шавкат бетонкада аёлардан калтак еганди

    12/05/2014 20:51
  • Shoira Yuldasheva ;

    Ҳақиқатдан у жуда қўрқоқ! Қўрқоқлиги шуенчаликки, у хатто рўмол ўраган 8 яшар қизчадан ҳам қўрқиб, ҳокимиятни тортиб олмасин деган мақсадда, уни мактабдан ҳам хайдаттиради! Боболаримиз кўрмаганни кўргани қурсин деганларидек,, хеч вақвоси бўлмай, хатто тешик тоғораси ҳам бўлмай, яшаб келган маҳлуқ , тасодифан , Аллоҳнинг инояти блан, қолаберса, бандаларига ибрат сифатида олтинли ўрага тушишига имкон ярватгани учун ҳам, уни йўқотишдан жуда жуда қўрқади. ва бу ҳаммасини ўзиники деб ҳисоблайди. Аллоҳ ВАҚТНИ ЎТА АДОЛАТЛИ ҲАКАМ қилиб белгилаганини ва ВАҚТ келиб балиқчи чолнинг тешик тоғорага эга камири олдида қолган тешик тоғораси каби,, хатто тешик тоғорага ҳам эга бўлмаслинин, бу бечоралар қаёоқдан билсинлар?!

    10/02/2013 05:48
  • Shoira Yuldasheva ;

    каримов жаллод эмас, жаллод амалий ишни бажаради. Каримов ҚОТИЛ ва ҚОНХЎР!!!. У ўз жаллодларига буюради, ва жаллодалри ўлдирган мусулмонларни қонини ичиб келмоқда!

    10/02/2013 05:34
  • Толиб Ёқубов ;

    Толиб Ёқубов
    Усмон Ҳақназаровнинг “Ислом Каримов – қўрқоқ ва бераҳм жаллод” мақоласида бир неча хатоликлар борлигига мен муҳтарам ўқувчиларнинг диққатини қаратмоқчиман. Бироқ бу хатоликлар мақоланинг асосий руҳини пасайтирмайди. Мен фақат мақолада келтирилган воқеалар деталларига аниқлик киритмоқчиман, холос.
    Мақоланинг “Қўл остидагиларни калтаклайдиган Президент” номли қисмида муаллиф Ўзбекистон парламент делегацияси 1993 йилнинг кузида АҚШга сафар қилди, деб ёзади. Аслида бу сафар май ойининг 21-чи куни бошланган. Муаллифнинг яна бир хатоси – у ёзгандек ўзбек делегацияси аэропортдан ортига қайтарилмаган, аксинча делегация қабул қилинган. Бу визит вақти бир йил илгари парламентлараро келишувга асосан белгиланган бўлган. Мақсад – ўзбек парламентарийлари АҚШда парламентаризмни ривожлантириш тажрибаларини ўрганиши бўлиб, унинг таркибида шоир Эркин Воҳидов ҳам (делегация 14 депутатдан иборат) бўлган.
    Эртаси куни делегация АҚШ Давлат Департаменти (АДД)да қабул қилинган [эътибор қилинг: АҚШ Конгресси ёки Сенатида эмас!]. Учрашувда биринчи савол Шавкат Йўлдошевга берилган: “15 май куни Тошкент аэропортида АҚШ элчихонаси таржимони Дилдора Аҳмедованинг калтакланишига қарши АДД томонидан Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигига жўнатилган расмий норозилик нотасига Ўзбекистон ҳукумати нега шу пайтгача жавоб бермади?”. Бундай саволни кутмаган Ш.Йўлдошев: “Бундай воқеадан менинг хабарим йўқ” деб жавоб берган. Кейинги савол эса олдингисидан ҳам оғирроқ бўлган: “Сиз давлатнинг иккинчи шахси бўлатуриб, нега бу воқеадан бехабарсиз?”. Бу саволга Ш.Йўлдошев умуман жавоб бера олмаган ва АҚШ ҳукумати Ўзбекистон Олий Мажлиси делегациясини мамлакатдан чиқариб юборишни лозим топган.
    Дипломатия соҳасида бундай ҳоллар жуда камдан-кам учрайдиган ҳолдир. Унгача, адашмасам, 1961 йили Франция президенти Шарль де Голль Канададан чиқариб юборилган. Бундай “депортация” жуда шармандали ҳол ҳисобланади.
    Дилдора Аҳмедова нега калтакланган? 1993 йил 14 (ёки 15?) май куни АҚШ элчихонасининг контракти тугаган бир ходими ватанига жўнаб кетаётган бўлган, Ўзбекистон фуқароси, АҚШ элчихонасида таржимон бўлган Дилдора Аҳмедова уни кузатгани аэропортга бирга борган. Дилдора кўримсизгина аёл бўлгани учун таможня бошлиғи (рус одам) унинг АҚШ элчихонасида ишлашига ишонмаган ва қўпол муомалада бўлган. Орада жанжал чиққан. Бошлиқ ўз одамларини чақирган, бир неча барзангилар Дилдорани ичкарига олиб кириб кетишган. У ичкаридан чиқавермагач, америкалик элчихонага телефон қилган. Элчихона вакиллари етиб келиб Дилдорани келтакланган ҳамда беҳуш ҳолда кўришган ва уни дарҳол касалхонага жўнатишган. Бу воқеани элчихона дарҳол АДДга билдирган, АДД эса Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигига норозилик нотаси йўллаган.
    Орадан 1-2 кун ўтгач, Ўзбекистон газеталаридан бирида (ҳозир эсимда йўқ) бу воқеага бағишланган катта мақола чоп этилди ва унда бутун айб Дилдора Аҳмедовага ағдарилган бўлиб, Тошкент АҚШ АДД нотасига жавоб бермаган. Одатда, бундай жанжалли ишда делегация бошлиғи: “Афсус, шунга ўхшаш воқеа бўлган, биз воқеани текшираяпмиз. Ҳуқуқ-тартибот вакилларимиз айбдорларни албатта аниқлайдилар ва уларни суд жазолайди” дейиши лозим эди. Бироқ Ш.Йўлдошев табиатан дуб одам бўлгани учун “Менинг хабарим йўқ” дея қутулмоқчи бўлган, шекилли. Делегация қайтиб келгач, И.Каримов Ш.Йўлдошевни қаттиқ калтаклагани бор гап.
    И.Каримов ҳамма вақт бошқаришнинг совет-коммунистак услубларидан фойдаланиб келган. Бу услублардан бири шундан иборат-ки, бирор содир бўлган кўнгилсиз воқеадан кейин ўша воқеа билан боғлиқ бўлган мулозим дарҳол ишдан бўшатилмайди. Вақт ўтиши билан воқеа тинчиб, гап-сўз камайгандан кейин ўша мулозим остига “сув қуйилади”. Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Муҳаммадбобур Маликовни ишдан олиш ҳақиқатан ўша йили кузда бошланган. Элчини: “Сиз инглиз тилини билмайсиз, инглиз тилини яхши биладиган одам топдик, АҚШга элчи бўлиб шу одам боради” деб чақиртириб олишган. М.Маликов МХХнинг катта лавозимли бир вакили билан сўҳбатга борганда ўзи нега чақиртирилганининг асл сабабини сезган. Ўша кунлари дипломатик паспорти ёнида бўлган М.Маликов дарҳол мамлакатдан чиқиб кетиш қарорига келган. Маликов Ўзбекистонга чақиртирилганда унинг оиласи АҚШда қолган ва унинг қарори ўзи ва оиласининг манфаатига мос бўлган.
    Мен бу воқеа юзасидан ўз вақтида ёзганман ва мендаги информация АҚШ элчихонаси вакиллари маълумотига таянган эди.

    07/02/2013 11:14
    • Javlonbek ;

      Tolib aka izohni juda yahsni yozgansiz ? Shovkat Yuldoshev (Uzbekiston kompartiyasi 1-kotibi Usmonhojaev – kabi) davrnig qurboni bulgan. Mening kuzatganlarim ham talaygina ? Kuplab diplomatik joylarda (rus) millati yoki butunlay boshqa millat, vakillari ishlaydi. Toshkent aeroportida hozirgacha (asosy+kalit) rus tilida suzlashuvchi odamni qulida. Ular buyruq asosida, ishlashadi. 1992-yili Avstraliya dan kelgan bir (uzbekni+Avstraliya fuqarosini) ham Toshkent aeroportida bilmay hafa qilib, sung uzr surashib quyib yuborishgan. MXX hodimlari siyosatdan yiroq ? Shuning uchun ular doimo kup hatoga yul quyishadi.

      11/02/2013 00:37
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube