Бу кун қалбимни тирнайди мани

Бу кун қалбимни тирнайди мани
19 views
07 February 2013 - 17:57

Бу кун қалбимни тирнайди мани.
Адолат йўқлиги қийнайди халқни.
Халқимнинг яшашидан йўқдир маъни.
Дунёда қолмади ўзбекнинг шаъни.

Дарё бўлиб оқди халқимнинг қони.
Парчаланиб кетди ўзбекнинг тани.
Тап тортимай ёлгон гапирса хони.
Икки юз ўлдию мингтаси қани ?

Бугун халқимга сен қилдинг хиёнат.
Шу кундан топмади халқим саодат.
Хамон чекмоқдадир азоб уқубат.
Энди афсусланиб қилма надомат.

Бутун бир халқни сен пичоқсиз суйдинг.
Аскарлар пойига калласин куйдинг.
Халқимни ишини террорга йўйдинг.
Ўзбекнинг дўстимас душмани бўлдинг.

Водийлик Йигит