Тинч қўйинг бизни

Тинч қўйинг бизни
43 views
08 February 2013 - 10:49

Халқимни ахволи хароб бўлди.
Орзу умидлари сароб бўлди.
Бахтликдан бахтсизи сероб бўлди.
Тинч қўйинг энди қийнаманг бизни.

Бечора болалар бўлмокда сағир.
Тул аёл ахволи унданда оғир.
Бўлмангиз энди бунча тош бағир.
Тинч қўйинг энди қийнаманг бизни.

Хаёлан хақиқат излаб кездик.
Адолат йўқлигин қалбан сездик.
Хаёт ташвишидан буткул бездик.
Тинч қўйинг энди қийнаманг бизни.

Ўзга юрт халқимни эзиб кетишди.
Хайвон деган номни бериб кетишди.
Сиздан ёрдам кутиб ўлиб кетишди.
Тинч қўйинг энди қийнаманг бизни.

Одноклассники.ру дан
Водийлик Йигит