Ҳақиқатнинг аччиқ қалампири

Ҳақиқатнинг аччиқ қалампири
105 views
09 February 2013 - 0:51
yod

Ёдгор Обид

Бўлмаганга бўлишма…

Бу – қадимдан қолган донолар сўзи.

Ғарб ва шарқ донишларининг асарларини кўп ўқиганман.

Қолаверса, ҳаётнинг ҳам аччиқ – чучугини кўп тотдим.

Лекин ўқиган билан, кўрган билан одамга ақл битавермас экан…

Одамларга, яҳшиликка ишонгим келаверади.

Кейинги пайтларда турли сайтлар саҳифаларини кўриб, баъзибир нарсаларни тушунишга ақлим ожизлик қилиб қолди.

Мен бирнеча кун бурун кўплаб мақолаларда ҳаммага шундоқ ҳам аён бўлган бир ҳақиқатни кўпчилик эътиборига ҳавола қилгандим.

Мақолалар асосан Исмат Хушевнинг қилмишлари, кимлиги ва кимларга қандай йўл билан ҳизмат қилаётгани ҳақида. Буни мен тўғри ва қилиниши керак бўлган ишлар деб қарайман. Акс ҳолда ҳалқимиз баданига ёпишган бу каби заҳарли каналар катта жароҳатлар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Маддани ўз вақтида жарроҳлик йўли билан очиб ташланиши – тузалишини тезлаштиради…

Фақат, ҳақиқат – ўз номи билан ҳақиқат бўлганидек, бу ҳақиқатнинг тозалигини, софлигини сақлаб қолиш лозимлигин ҳам эътибордан қочирмаслик керак. Муттаҳамликка қарши муттаҳамлик йўли билан, мунофиқликка қарши – мунофиқлик, ёлғонга қарши – ёлғон ишлатиш йўли билан курашиб бўлмайди.

Мен бундан бирнеча кун бурун деярли барча мақолаларда бир масала юзасидан хато фикрлар айтилаётгани, аниқ бир фактга эътибор берилмаётгани ҳақида қисқагина луқма ташлаб қўйгандим. Яъни, мақолаларда кўп такрорланаётганидек, Исмат Хушевнинг Канадага келишида ва у ердан “сиёсий жабрланган”, ” сиёсий қочқин” мақомини олишда, асосан, Абдураҳим Пўлатовнинг марҳум укаси Абдуманноб Пўлатов сабаб бўлганини, ва унинг кўп ҳизмати сингганини, бу ерда Муҳаммад Солиҳнинг ҳечқандай алоқаси йўқлигини айтгандим. Бу эса, истаган одам истаган пайтида исботини топадиган, қолаверса, Исмат хушевнинг ўзи ҳам бирнеча марта ўз сайтида ва Юсуф Расулнинг “Янги дунё” сайтида қайта – қайта тасдиқлаган оддий ҳақиқат эди. Мен шуни айтгандим холос. Бошқа гап йўқ…

Шундан кейин, кўпгина ижобий изоҳлар билан бир қаторда икки – уч одам томонидан ёзилган ҳақоратомуз таъналар ҳам келиб тушди.

Аслида бу ҳақоратларни ёзаётган одамнинг кимлигини билганим учун, унинг сассиқ гапларига эътибор берганим йўқ. Фақат эслаб ўтишга шу ва шунга ўҳшаш воқеълик сабаб бўлди…

Мен ёзган луқмани истаганлар ҳозир ҳам қайта ўқиб кўришлари мумкин. Мен у ерда Муҳаммад Солиҳни ёқлаганим ёки мақтаганим йўқ. “Солиҳнинг тарафдори” дейшларига ҳам асос бўладиган бир гап йўқ . Қарангки, мени ҳақоратлашга уринган “одам” гап мазмунига ҳам эътибор бермаган. Фақат Муҳаммад Солиҳ номига кўзи тушган ва шу ондаёқ ” безгак” тутабошлаган… Унинг номи уларга шунчалик таъсир қилар экан! Ана шуниси қизиқ бўлди. Ўз ҳовлиқмаликлари билан ўз ниқобларини очиб ташлашди.

Баҳонада, мен шу масала билан боғлиқ яна баъзи нарсаларни айтиб қўядиган бўлдим.

Қаранг, Муҳаммад Солиҳни нималарда айблашаябди?

Муҳаммад Солиҳ – плагиат”… Яъни, “Шайбонийнома”ни ёзган, Навоий ва Бобурнинг замондоши бўлган шоир Муҳаммад Солиҳнинг номини ўғирлаб олган эмиш… Бачканалик, жоҳиллик ва саводсизлик ҳам шунчалик бўладими! Умуман бу “одам” адабиёт тарихидан узоқ. Бу билан уни айбламоқчи эмасман. Билмаслик – айб эмас. Лекин ўзи билмаган нарсани бировган калтак сифатида ишлатиш, иғвогарлик қилиш эса, жиноят ва ўтакетган пасткашликдир. Билмаганлар учун эслатиб қўйишим мумкин. Адабиётимиз тарихи давомида бирхил тахаллус билан ёзган кўплаб шоирлар бор. ( Ҳаётда эса бирҳил исмликлар саноқсиз). Маалан, мен ” Ҳабибий” тахаллуси билан ёзган Алишер Навоийнинг замондошини ва ундан ташқари яна тўртта шоирни биламан. Қани, уларни ҳам плагиат деб айтаоласизми? “Ҳайратий” таҳаллусидан уч шоир фойдаланган экан, Машраб” тахаллуси билан қанча шоир ижод қилганини биласизми? Мен бундай мисолларни юзлаб келтиришим мумкин. Адабиёт тарихида бу айб ҳисобланмайди. Оддий тарихий ҳодиса ва ҳақиқат.

Бундан бошқа туҳматлар ҳам учраб туради… Назаримда Муҳаммад Солиҳни, Баҳодир Чориевни ва бошқа кўзга кўринган баъзи мухолифотчиларни камситишга, ҳақорат қилишга уринишлар “мода”га айланиб қолганга ўҳшайди. Бу ҳақоратчилар аслида уларни нимада айблаётганларини ўзлари ҳам дурустроқ билмайдилар. Аслида бундайлар кўп ҳам эмас. Фақат “ном”лари кўп ёки кўп қилиб кўрсаишга уринадилар. Баъзилар эса ўзлари билмаган ҳолда, кўпчиликка эргашиб, ҳақоратчилар тўдасига кириб қоладилар…

Менинг бир танишим ва ҳурмат қиладиганим одам ҳам Муҳаммад Солиҳ ҳақида ” Уни ундай жазолаш керак, мундай қилиш керак” деган гапларин ёзибди. Мен ундан Муҳаммад Солиҳни ўзи танийсизми?” деб сўрадим. Қаранг, танимас ҳам экан. ” Ҳамма шунақа деябдику” деяолди холос. Бундай кўр – кўрона ҳақоратлар кимга нима беради? Бундан кимлар фойдаланади? Шундай ҳам кўриниб турибдику!

У ҳам майли. Ҳатто ҳали мухолифотчи бўлиб, шу пайтгача ҳечнарса қилмаганлар ҳам, қўлларидан ҳечнарса келмайдиганлар ҳам “УРА – УРА” ҳақоратларга жўр бўлишади… Нима учун? Ҳеч бўлмаса ўз ўрнингизни билсангиз, бироз ўйлаб кўрсангиз бўлмайдими?

” Мухолифат бирлашмаябди” деган айбловлар кўп. У қандай бирлашсин бу аҳволда? Агар шу иғвогарликлар бўлмаганда, мухолифат ҳеч бўлмаса, мустабид – диктаторга қарши кураш жараёнида ўз ҳаракатларини бирлаштирган бўлармиди?

Яна бир марта айтиб қўяман: Мен мутлоқо Муҳаммад Солиҳ тарафини ҳам, бошқа бирортанинг тарафини ҳам олганим ёки ёқлаганим йўқ. Умримда бировни мақтаган эмасман. Фақат бор ҳақиқатни айтдим. Керак бўлса – Яна айтаман. Кимни безгак тутса тутаберсин!

 

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi