ЎХҲ сайти хабарини қирғиз депутати тасдиқлади

Шу сабаб ҳам буни чоп этишга қарор қилдик.

ЎХҲ сайти хабарини қирғиз депутати тасдиқлади
24 views
08 February 2013 - 16:28

1360239291_05902000ЎХҲ (Ўзбекистон Халқ Ҳаракати) сайтида илк бор У.Ҳақназаровнинг И.Каримов Сўх анклавини Қирғизистонга сотиш тадоригини кўраётгани ёритилганди ва бу мавзу Қирғизистон Республикаси Жўқорғу Кенгаши минбаридан туриб ҳам эълон қилинди. Бу ҳақда Қирғизистоннинг “Кабар” Ахборот агентлиги сайтида пайдо бўлди:
“Ўзбекистон президенти 2013 йил 19 январь куни Сўх анклави Қирғизистонга сотилиши мумкинлиги ҳақида маълум қилди. Бу ҳақида Жўқорғи Кенгша мажлисида «Ар-Намыс» фракциясидан депутат Турсунбой Бакир ўғли сўзлади. Унинг айтишича, анклавнинг Қирғизистонга ўтказилиши мумкинлиги айнан қўшни мамлакат раҳбари томонидан кўтарилган. “Шу билан бирга анклавнинг нархи бир неча миллиард доллар миқдорида белгиланди. Анклав, шубҳасиз, бизники бўлиши керак, лекин биз уни сотиб олиш билан эмас, балки балки ҳудуд айирбошлаш билан кўриб чиқишимиз керак” деган депутат.

ЎХҲ сайти журналисти Т.Қораев депутатнинг бу баёноти тафсилотларига аниқлик киритиш мақсадида “Кабар” АА га мурожаат қилди:

Салом қадрли ҳамкасблар!
Мен Ўзбекистон Халқ Ҳаракати журналисти Тўлқин Қораевман. Менда бир савол бор эди ва унга сизлардан жавоб олишни истардим. Сизнинг сайтингиздаги мана бу маълумот kabar.kg нафақат мени, балки кўпчиликни, айниқса, хориждаги ўзбек диаспорасини ҳам қизиқтириб қолди. Бу маълумот қаердан олинган? Биз депутат Турсунбой Бакир ўғли ҳақиқатан ҳам шундай баёнот қилганига шубҳа қилмаймиз, аммо бизда бу сўзларнинг айтилганлигига тасдиқ йўқ. Депутат мазкур баёнотни қилган вақтда сизнинг журналистларингиз ҳам иштирок этишдими, ёки бу маълумотни бошқа манбалардан олганмисиз?
Менга жавоб берсангиз сиздан миннатдор бўлардим.
Ҳурмат ила Тўлқин Қораев.

Ва мана бундай жавоб олдик:
Kabar News Agency

Салом Тўлқин!
Ҳа, Т.Бакир ўғли Жўқорғи Кенгаш мажлисида Сўх анклави бўйича сўзлаганида, бизнинг журналистларимиз у ерда иштирок этишаётганди. Бу – қизиқарли баёнот. Балки бу унинг фантазияси бўлиши ҳам мумкин, аммо бу гапни у Жўқорғи Кенгаш мажлисида туриб айтди. Шу сабаб ҳам буни чоп этишга қарор қилдик.
Гоҳида бунақа ишлар ўз-ўзини пиар қилиш мақсадида ҳам қилинади.
“Кабар” АА

Сўх анклави сотиладими, ёки йўқ, бу савол кўпчиликда пайдо бўлса, эҳтимол. Албатта буни келажак кўрсатади, лекин Республика президенти Ислом Каримовнинг бу ҳатти-ҳаракати Ўзбекистон республикаси Жиноят кодексининг 157- “Ватанга хиёнат” моддасига тўғри келади ва у йигирмай йил муддатга озодликдан маҳрум этилиши лозим. Ўзбекистон Олий суди президентнинг хоинлигига қандай қараркин энди? Балки уни қамоққа олиш учун санкция берар? Йўқ! Ахир бу Ўзбекистон ва унда И.Каримов якка ҳоким, якка хўжайин ва Ўзбекистон судларига худди мана шу хўжайин суяк ташлайди. Ит эса ҳеч қачон ўзига суяк ташлаётган қўлни тишламайди.

ЎХҲ хабар маркази