Сўх саросимада

Сўх саросимада
138 views
09 February 2013 - 13:31

soxforsaleПрезидент И.Каримовнинг Сўх анклавини сотишни кўзлаган махфий режаси фош бўлиши оқибатида анклавдаги вазият тобора таранглашиб бормоқда. Эслатиб ўтамиз, мазкур махфий режа ҳақидаги мақола илк бор сиёсатшунос Усмон Ҳақназаров муаллифлигида ЎХҲ сайтида эълон қилинган эди. Махфий режада Сўх анклавини Қирғизистонга сотиш ва маҳаллий аҳолини Ўзбекистон ичкарисига кўчириш ёки Қирғизистон фуқаролигига ўтказиш кўзланган.

Кейинроқ бундай маълумотни Қирғизистон парламенти депутати Турсунбой Бакир ўғли ҳам тасдиқлади.

Биз шу баёнотга изоҳ беришни сўраб, икки кун тинимсиз телефон қилиб, депутат билан боғланишга уриндик. Аммо ндепутатнинг на ўзи ва на ёрдамчиси телефонга жавоб берди.

Аммо “Кабар” ахборот агентлиги ҳам Турсунбой Бакир ўғлининг бу гапни парламентда айтганини тасдиқлади.

Рустам Азимов билан шерик Сўхдаги контрабандачилар гуруҳи аҳоли орасида “Сўх сотилади” деган гапни тарқатгани оқибатида сўхликлар орасида саросима кучайган.

Куни кеча Сўх ҳокими маҳаллий аҳоли билан учрашув ўтказиб, тинчлантиришга ҳаракат қилган. “Қирғиз матбуотига ишонманг”, деган.

Олинаётган хабарларга кўра, аҳоли орасида “Ҳеч қаерга кўчмаймиз, керак бўлса урушамиз”, деётганлар жуда кўп. Олтита қишлоқ (Сўхи поён, яъни қуйи Сўх қишлоқлари) аҳолиси Тожикистонга қўшиламиз деган кайфиятда. Қирғизлар билан ўзаро муносабат таранглашиб бормоқда.

Бундан ташқари, Сўхда Ўзбекистон МХХ ходимлари кўпайиб кетгани ҳам айтилади, яна бир манба эса нотаниш ўрислар кўпайиб кетганини маълум қилди.

ЎХҲ хабар маркази

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi