“Зулмга қарши 7 кун”: 6-чи ҳафта варақаси

Ислом КАРИМОВ ЎЗБЕКИСТОН ЕРИНИ – СЎХ АНКЛАВИНИ – ҚИРҒИЗИСТОНГА ПУЛЛАШНИ БОШЛАБ ЮБОРДИ. Ислом КАРИМОВ -ДАВЛАТ ВА ВАТАН ХОИНИ!

“Зулмга қарши 7 кун”: 6-чи ҳафта варақаси
52 views
11 February 2013 - 1:06

Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг МУРОЖАAТИ

Ҳурматли ватандошлар!

11-02-2013“Зулмга қарши 7 кун” лойиҳасида фаол иштирок қилиб, ўтган ҳафтада эълон қилган варақачамизни мамлакатимизда тарқатган юртдошларимизга миннатдорлигимизни изҳор этамиз. Гарчи 7 кун мобайнида ЎХҲ логотипи ва “90-чи йиллар бошида президент Каримов ноннинг нархини ҳеч қачон оширмасликка Қуръон билан қасам ичганди. Шундан кейин ноннинг нархини неча марта оширди? Каримов қасамхўр эмасми?!” деган саволлар акс этган варақаларимиз мамлакатимиз кўчаларида тарқатилгани ҳақида хабар олмаган бўлсак-да, юртдошларимиз ушбу варақамизни ҳам фаол тарқатганига ишончимиз комил.

“Зулмга қарши 7 кун” лойиҳасининг олтинчи ҳафтасида фаолларимиз, тарафдорларимиз, эркинлик ва адолат руҳидаги бошқа юртдошларимизга навбатдаги варақачамизни тақдим этамиз. Олтинчи ҳафта варақасида президент Каримов Сўх анклавини Қирғизистонга сотиш ишларини бошлаб юборганини кўтариб чиқдик. Маълумки, мустабид Каримов Ўзбекистон ҳудудларини қирғизларга сота бошлагани ҳақида илк маротаба ЎХҲ сайтида таниқли сиёсатшунос Усмон Ҳақназаров огоҳлантирганди. Ушбу огоҳлантирувдан бир ҳафта ўтгач бу хавотирлар айни ҳақиқат эканлигини Қирғизистон парламентининг депутати Турсунбек Бакир ўғли ва қирғиз давлат ахборот агентлиги тасдиқладилар.

Шу сабабдан “Зумлга қарши 7 кун” лойиҳасининг олтинчи ҳафта варақасида “Ислом КАРИМОВ ЎЗБЕКИСТОН ЕРИНИ – СЎХ АНКЛАВИНИ – ҚИРҒИЗИСТОНГА ПУЛЛАШНИ БОШЛАБ ЮБОРДИ. Ислом КАРИМОВ -ДАВЛАТ ВА ВАТАН ХОИНИ!” деган хабарни беришни маъқул топдик.

Бу сафарги варақачамизда айнан шу муаммони кўтариб чиқишимиздан мақсад оддий ўзбекистонликларни золим Каримовнинг хоинлигидан огоҳлантириб, уларни бу сотқинликка қаршилик билдиришга чақиришдир. Ҳаракатимизга ҳайрихоҳ бўлган ватандошларимиз ушбу варақамизни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида, айниқса, Фарғона вилоятида ва Сўх анклавида фаол тарқатадилар, деган умиддамиз. Чунки ушбу варақанинг мазмуни бевосита у ердаги аҳолининг кейинги тақдири билан чамбарчас боғлиқ.

Бир ҳовуч қирғиз фашистлари олдида Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг тиззалари қалтираши ва Ўзбекистонга хоинлик қилаётганлигини ошкора этиш баробарида ушбу муаммоларнинг илдизлари Каримовнинг мустабид сиёсатига бориб тақалишини ҳам алоҳида таъкидламоқчи эдик. Агар Каримов диктатурасини зараркунанда ва ёввойи бир ўсимликка ўхшатсак, Сўхнинг  қирғизларга сотила бошлагани ушбу ёввоий “ўсимилик”нинг кўплаб нобоп япроқларидан биридир. Шу зараркунанда “ўсимлик”ни Ўзбекистон заминидан суғуриб ташламас эканмиз, ундан нобоп шодалар ва барглар униб чиқиши давом этаверади.

Келинг, мазкур вазиятда, биз, оддий ўзбекистонликлар, олдимизга ана шу мақсадларни қўйиб, “Ислом КАРИМОВ ЎЗБЕКИСТОН ЕРИНИ – СЎХ АНКЛАВИНИ – ҚИРҒИЗИСТОНГА ПУЛЛАШНИ БОШЛАБ ЮБОРДИ. Ислом КАРИМОВ -ДАВЛАТ ВА ВАТАН ХОИНИ!” деган хабарни юртдошларимизга етказайлик! Ҳар биримиз шу варақачадан ҳеч бўлмаса 7 тасини одам кўп тўпланадиган жойларга ёпиштириб чиқсак, ватанимизнинг ҳудудий яхлитлиги йўлида, Сўхда истиқомат қилаётган ватандошларимизнинг кейинги тақдири хайрли бўлиши учун жонбозлик кўрсатган бўламиз.

Олтинчи ҳафта варақасининг электрон шаклини қуйидаги линклардан юклаб олишингиз мумкин:

uzxalqharakati.com/…/11-02-2013-1.pdf (PDF форматида)

uzxalqharakati.com/…/11-02-2013-1.jpg (JPG Форматида)

Азиз юртдошлар!

Қуйида ҳавфсизлигингизга оид бир қатор маслаҳатларимизни яна эслатмоқчимиз. Варақачамизни принтердан чиқараётганда ҳамда бекатлар, деворлар ва симёғочларга ёпиштираётганда ўта хушёр бўлишни, иложи бўлса, атрофда ҳеч ким йўқ пайтларда ёпиштиришни тавсия этамиз.

Бир марта варақа ёпиштирган жойингизга иккинчи марта варақа ёпиштирмаганингиз маъқул. Варақаларни бегона одамларнинг принтерларидан, айниқса, компьютер клублари ва интернет-кафелардаги принтерлардан чиқармасликни тавсия этамиз.

Бундан ташқари, варақачамизнинг электрон версиясини компьютерларингизда узоқ сақламасликни, варақачаларни ёпиштириб бўлгандан кейин компьютерларингиздан иложи борича тез ўчириб ташлашни тавсия қиламиз. Қирқиб олинган варақачаларни ёнингизда узоқ муддат сақлаб юрмасликни, айниқса, Тошкент метрополитенига олиб тушмасликни, уларни иложи борича тезда ёпиштириб чиқишни маслаҳат берамиз.

Зеро, бугунги кунда Ўзбекистон озодлиги учун курашда эҳтиётсизлик туфайли қамалиб, курашдан ташқарида ётгандан кўра, эҳтиёткор бўлиб, озодликда ва аҳоли орасида юриб, кураш майдонида ҳаракат қилиш фойдалидир. Ўзимиз учун ҳам, халқимиз учун ҳам!

Келажак ҳафта мобайнида юртдошларимиз “Зулмга қарши 7 кун” лойиҳасида фаол иштирок этиб, Ўзбекистон Халқ Ҳаракати логотипи туширилган ва “Ислом КАРИМОВ ЎЗБЕКИСТОН ЕРИНИ – СЎХ АНКЛАВИНИ – ҚИРҒИЗИСТОНГА ПУЛЛАШНИ БОШЛАБ ЮБОРДИ. Ислом КАРИМОВ -ДАВЛАТ ВА ВАТАН ХОИНИ!” деган сўзлар битилган навбатдаги варақачамизни мамлакат кўчаларида ёпиштириб, ватандошларимизни курашга чорлашда Ўзбекистон Халқ Ҳаракатига кўмакдош бўладилар, деган умиддамиз.

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати ташвиқот бўлими
2013 йил 11 февраль