Катта сиёсат сабоқлари.

Катта сиёсат сабоқлари.
67 views
11 February 2013 - 10:41

Ҳақ Субҳануҳу ва Таола, ўз иродаси билан, Одом(ас) авлодини миллат қилиб, давлатларга бирлаштирди. Ҳар бир одамни, ўз тақдири билан яратган Аллоҳ, давлатларни ҳам ўз тақдири билан яратти. Ўтган салтанатлар, инсониятнинг кейинги жамиятлари учун, ибратли собоқлар қолдирган. Жумладан, Рим империяси, Хоразм империяси, Қизил(СССР) империя… ва ҳакозо.

Тарихдан маълумки, Рим империяси, қуллар ва қулдорлар муносабти устига қурилган жамият эди. Жамиятда, инсон қадрини, кенг ўрганувчи фундаментал илм, мавжуд бўлмаган. Шунинг учун ҳам, жамиятда адолат, ўз ечимини фақат,тасоддифий равшда топган. Бугун, ҳеч бир давлатда, қулдорлик муносабатларининг жорий қилиниши, мумкин эмас.

Мамлакатимиз амалдорлари, ўз трикчиликига интилиб яшаятган халқимиздан кўпроқ фойда ундуриш мақсадида, жамиятида, қисман қулдорлик тузими элементларини йўга қўйилган. Давлатимиз амалдорлари, жамиятни тамом қулдорлик тузимига айлантиришга ҳам қарши эмаслар. Лекин, ишлаб чиқаришдаги, технологик муносабатлар ва жамиятдаги қулдорлик муносабатлари, бир бирига кўп тўғри келавермайди. Ишлаб чиқаришдаги мавжуд технологик жараён, амалдорга катта даромад келтираяпти.

Тарихдан маълумли Ирод, Нерон ва А.Гитлер каби диктаторлар, ўз мамлакатларини, қотилликлар билан бошқорганлар.

Ирод эрамизгача, Исо(ас)нинг таваллудигача, Яҳудияга(Иудея) ҳукумронлик қилган. Унинг ҳукумронлиги даврида, тахтни бошқа биров эгалламаслиги учун, гўдакларни бўғизлатди, севимли хотинини тошбўрон қилдирди, ўғлини қатл қилдирди. Қайнонасини ўлдиришга бюруқ берди. Ирод, ёлизликда ва азобли ўлим билан, фоний дунёдан ўтиб кетди.

Нерон, Қадимги Рим императори, мамлакатда насронийлар динининг тарқалишига йўл қўймаслик учун, уларни жазолади. Рим шахарида, катта ёнғиннинг чиқиши сабабларига, насронийлар айбдор деб топиб, уларни ўн минглаб томошабинлар кўз унгида , махсус амфитеатрда, шерлар галасига триклайин ем қилди. Ўзи бу “тамоша”дан завқ олди. Халқ ғазабидн қўрққан тенгсиз қонхўр, миллоднинг 63 –йилида, ўзига пичоқ уриб, ўзини ўлдиришга мажбур бўлди.

Истефодаги ҳарбий ва халқ ёқтирган нотқ А.Гитлер, 1932-йилларда, Германия ҳокимиятига, равон ва тантанали равшда кириб келди. У, жорий қилган идеалогия, мамлакат иқтисодига катта таъсир кўрсатиб, уни ривожлантирди. А.Гитлер, инсонларни бир сафда, бир фкирда ва бир шаклда(немислар мисолида)бўлишини амалга ошириш учун, фашизм идеясини вжудга келтирди. Фашизм идеяси, иккинчи жаҳон урушининг келиб чиқишига сабабчи бўлди. Уруш 60 миллиондан кўпироқ инсонларнинг жонига завол бўлди. Аллоҳ, миллатларни бир бировимизни ўлдириш учун эмас, ўрганишимиз ва илм учун яратти. Иккинчи жаҳон уришидан кейин, миллатлар ўз ўрнида қолди, фашизм мағлуб бўлди. А.Гитлер эса, ўз жонига қасд қилди.

10-13асрларда, Хоразм давлатчилиги, Ислом таълимоти асосида, вжудга келди. Мамлакатда иқтисод, илм, маърифат ва мданият юксакларга кўтарилди. Хоразим давлатчилигининг, у даврдаги бошқарув инфраструктураси, бугунги демократик мамлакатлар бошқарув системасининг асосидаги илмдир. Замонининг энг қудратли армиясига эга бўлган, Хоразм давлати, 1220 йили, Чингиз хан истилосига бардош бераолмади. Чунки, кутилмаганда, айрим сарой аҳлининг маънавий камчилиги яни, ошно оғоинигарчилик ва диспотизмнинг ярамас кучи, катта сиёсатга, таъсир қилди. Натижада, иқтисодий ва ижтимоий, кенг ривожланган Хоразм мамлакати, ўз ниҳоясини топди.

Худосизлик идеалогиясини “илоҳийлаштирган”, рус миллатини, бошқа миллатлардан устун қўйган коммунизм яни, Қизил империя( СССР), 70 йил умир кўрди. Шармандали ва ҳақли равшда, 1991йили узил кесил қулади.Коммунистлар тамонидан бизга “ўрнак”қилиб кўрсатилган “улуғ рус халқи” бугунги кунда, кичик эгзотик миллатга айланаяпти. Бугунги Русия, дунё иқтисодий харитасида, ниҳоятда кўз илғамас оч рангга эга бўлиб қолмоқда.

Тарих шуни таъкидлаяптики,инсонлар жамиятига берахим диктатура, на фақат давлатчиликни қулатар экан. У, ўз эгасининг, бошини ҳам ер экан.

Ислом цивиллизацияси ривожига катта улуш қўшган элимизда, ҳеч бир вақт, коммунизм идеясига эҳтиёж бўлмаган. Аллоҳ, бизни коммунизм офати билан ҳам синади. 70 йил давомида, Ал Бухорий элида, унинг авлодларига Исломни, эскилик сарқитлари деб ўқиттилар. Қадрятлар майшайди, лекин синмади. Яратганнинг инояти билан, бардошли ҳалқимиз, бу синовдан ҳам, ўз динини тамом йўқатмасдан ва қонсиз мустақилликка ўтиб олди.

Мустақиллик арафасида,ўзлигдан узоқлаштирилган миллатимиз, катта ўзгаришлар йўлагида танҳо ва ночор эди. Мамлакат рахбарияти, бир кунда, коммунист деган кечаги “бюук” атамасини, бугун “демократ” деган ном билан алмаштирдилар. Айёр ва мунофиқ коммунистлар, ўз бошларига тушган балодан қутулиш учун, Москванинг астойдил ёрдами билан, давлат бошқарув ишларда яна ўзлари ўтириб олдилар.Ўзларига хос ва ўзларига мос кадрларни танладилар. Шундай қилиб, мустақил Ўзбекистонни, Москва жорий қилган коммунист наменклатура, бошқариб кетаверди. Каримов ибораси билан айтганда, вазият “эски тоз, эски ҳаммом”га айланди. Демократик кучлар, жумладан ЭРК ДПартияси қаттиқ сиқув остига олиниб, фаоллари қамоққа ташланди. Демократия лидерларининг кўпчилиги, чет элларга чиқиб ктишга мажбур бўлдилар.

Мана, чорак аср-ки, Ўзбекистон халқи, диктатор Каримов зуғуми остида кун кечираяпти. Тарихдаги ҳеч бир диктатураларга ўхшамаган бу тизим, коммунизм ғояларинг хороболари устида, қайта ташкил бўлди. Бошқарув, бюруқбозлик принципларида, идеалогия, инсонга сажда қилиш прнципларида қолиб кетаверди.

Тараққиёти тўғрсиида, мутлақо бош қотирилмаятган жамият,ўз эгаларини ҳам инкор қиладиган ҳолотга келди. Мамлакатнинг бошқарув структурасида, ўзоро боғлиқлик йўқолган. Давлатчилик ривожи қоидаларидан бехабар амалдор, саросимода. Юрт “боши” Каримов, мамлакатдаги ижтимоий муоммоларни, муштининг зўрлиги билан ечишга ўрганган. Лекин, у бугунги вазиятни, бу зўрлик билан ечаолмайд. Мамлакатдаги ижтимоий вазият, Каримов диктатурасини сўзсиз ҳалокатга дучор қилади.

Бўлажак, ижтимоий ўзгаришлар учун, дуога қўл кўтарайлик. ЭЙ, ЯРАТГАН ЭГАМ, ХАЛҚИМИЗНИ ЎЗ ПАНОҲИНГДА АСРАГАЙСАН. ЗОЛИМЛАРГА ИНСОФ БЕРГАЙСАН. ХАЛҚИМИЗНИ, ЗОЛИМ ПОДШОДАН ХАЛОС ҚИЛИБ, ОДИЛ ПОДШОГА МУЯССАР ҚИЛГАЙСАН. ОМИН.

Джуманиязов Нураддин.
ЭРК ДП аъзоси. Тошкент шахар. 10.02.13.