Ўзбекистон: Иқтисод бошқариб бўлмайдиган бўҳронга кирмоқдами?

Ўзбекистондаги банк ва савдо соҳаларидаги янги қоидалар асосий маҳсулотларнинг нархини ошириб юбориши мумкин.

Ўзбекистон: Иқтисод бошқариб бўлмайдиган бўҳронга кирмоқдами?
110 views
11 February 2013 - 11:01

images (43)Ўзбекистондаги банк ва савдо соҳаларидаги янги қоидалар асосий маҳсулотларнинг нархини ошириб юбориши мумкин. Бунинг устига валюта алмашувидаги янги қоидалар Ўзбекистон фуқароларининг қонуний йўл билан чет эл валютасини олиш имконларини йўққа чиқаради.

Ўзбекистон банк ва импорт операцияларида чет эл валютасини хорижий давлатларга олиб чиқишга тўсиқ бўладиган кенг миқёсли янги қоидаларни жорий қилди. Шарҳловчиларнинг айтишларича, яқин вақтларда бу кулфат келтирадиган янги тадбирлар натижасида  республика фуқаролари ва тадбиркорлари қийин аҳволга тушиб қоладилар, чунки бундай тадбирлар асосий товарларнинг нархининг ошишига ва норасмий, яъни қора иқтисоднинг кенгайишига олиб келади.

Янги қоидаларга кўра мамлакат фуқаролари ўзбек сўмини тўғридан тўғри эмас, банк картлари орқали валютага алмаштирадилар ва бу билан улар валютани хорижда ишлатиш ёки электрон операциясини амалга ошириш имконига эга бўладилар. Айни пайтда ҳукумат куч тизимлари “қора бозорда” валюта олиб сотиш билан шуғулланадиганларни қамоққа ола бошлаган. “Қора бозорда” АҚШ доллари расмий нархга нисбатан 40% қимматроқдир.

Валюта алмаштиришдаги янги қоидалар катта акс садо берди, бу орада божхона маъмурияти импорт маҳсулотлар келтирадиганлар учун қоғозбозликдан иборат янги қоидаларни жорий қилди. Давлат божхона идорасининг буйруғига кўра импорт билан шуғулланадиганлар бундан кейин ўз тижорат режалари ҳақида бир ой олдин баённома беришлари, унда товарларнинг санитария-гигиения ва ветеринария талабларига мос келишини тасдиқлайдиган ҳужжатлар илова қилиниши керак. Transparency International ташкилотининг сўнгги рапортига кўра порахўрликда дунёда 170 ўринда турадиган Ўзбекистонда сўнгги тадбирлар қоғозбозликнинг ва порахўрликнинг янада авж олишига сабаб бўлиши мумкин.

Расмиятда янги божхона қоидалари “тижорий муҳитни тубдан яхшилаш ва тадбиркорларга кенг эркинликлар беришга, хорижий тижоратни либераллаштиришга” қаратилган. Аммо жамоатчилик нуқтаи назарини ҳисобга олмасдан кутилмаганда бундай янги қоидаларнинг жорий қилган расмийларга ҳеч ким ишонмайди.

Баъзи маҳаллий ОАВ янги қоидалар билан ҳукумат хорижий валютанинг чет элга чиқиб кетишининг олди олинишини, бу билан ҳокимият вакиллари маълум шахснинг манфаатларини ҳимоя қилаётганини иддоа қилмоқдалар. (Аслида бу шахснинг кимлигини бутун Ўзбекистонликлар биладилар). Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, мамлакатнинг чегараланган ишлаб чиқариш имконлари ҳаддан ортиқ даражада ошадиган нарху наволарга кўра истеъмол бозорига товар етказиб бера олмаслиги мумкин.

Ўзбекстонга товар олиб келишни таъқиқлаш аслида янглик эмас: 2000 йилда ҳукумат шахсларга сотиш мақсадига четдан товар келтиришни таъқиқлаганди. 2009 йилда бир кишининг бож тўламасдан олиб келадиган товар қиймати 10 долларга қадар туширилди. Бу эса хориж давлатларга бориб келадиганлар учун катта муаммолар туғдирди. Шундан кейин чегара пунктларида хориждан келаётганларнинг халталарини божхона назоратидан ўтказиш ёки буни сабаб қилиб пора тўплаш учун катта навбатлар пайдо бўлди. Чет элдан товар келтириш жуда қимматлашиб кетгани учун ҳам Ўзбекистон фуқароларидан жуда кўпчилик ўзларига керакли ашёларни Қозоғистон ва Қирғизистондан сотиб ола бошлади.

Шунинг учун ҳам Дунё Банки ўзининг «Ведение бизнес» хулосасида чегаралар оша савдо масаласида Ўзбекистонни 185 давлат ичидан энг охирги ўринга жойлаштирганди.

Таҳлилчиларнинг тахминига кўра, янги валюта алмаштириш ва божхона қоидалари Ўзбекистоннинг олтин резервлари камайишининг олдини олишга қаратилган. Фақат баъзи таҳлилчилар бу соҳадаги статитистик маълумотларнинг тўғрилигига ишонмайдилар. Ўзбекистон ҳукумати ўзининг олтин заҳиралари ҳақида маълумотлар тарқатмайди ва мамлакат экспортининг бу заҳираларни тўлдириб тўлдирмаслигини ҳам баён қилмайди. Фақат Ўзбекистон ҳукуматининг бу соҳада ҳам мувозанатни ушлаб туришда муаммолари борлигини айтиш мумкин.

Лондондаги Control Risks маслаҳатчи фирмасининг Маказий Осиё бўйича таҳлилчиси Анна Уокер (Anna Walker)нинг фикрига кўра валюта алмаштириш ва импорт товарларни чегаралашнинг янги қоидалари мамлакат валюта резервини қўришга қаратилган бўлиши мумкин. Шунингдек бу қоидалар импорт товарлар ўрнига маҳаллий товарлар ишлаб чиқариш саноатини қўллаб қувватлаш учун уриниш бўлиши ҳам мумкин, аммо бундай сиёсат маҳаллий товарлар ишлаб чиқариш саноати маҳсулотларининг импорт товарлар билан рақобат кучиини ортира олмаган.

Анна Уокер (Anna Walker) Ўзбекистон ҳукуматининг ўз иқтисодий мақсадларига фақатгина маъмурий буйруқбозлик йўли билан эриша олишига шубҳа билан қарайди. Унинг фикрича ”Импорт товарлари кенг соҳаларда ишлатилади ва шунинг учун ҳам маҳаллий саноат товарларининг бу товарлар ўрнини бутунлай олиши имконсиздир”.

Бошқа томондан ҳукуматнинг валюта ва импорт масаласидаги бу зўровон тадбирлари тадбиркорларнинг “қора” (норасмий)  иқтисод билан шуғулланишга олиб келиб келади. Хусусий тадбиркорлар бундай шароитда фақатгина божхоначилар ва солиқчиларга пора бериб иш қила олишларини таъкидлайдилар. EurasiaNet.org га исми яширин қолишини истаган бир заргар шундай деган: Импорт товарларни чеклашдан ягона мақад хорижий валютани мамлакатда ушлаб туриш учундир.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ҳукуматнинг бу янги “тадбирлари” нарху навонинг янада ошишига ва тадбиркорларнинг ноқонуний фаолиятларини кучайтиришига олиб келади, чунки истемоълчилар ва чакана савдо билан шуғулланувчилар янги қоидаларни айланиб ўтишга ҳаракат қиладилар.

Мурод Содиқов

Манба: http://russian.eurasianet.org/node/59867

Рус тилидан сайтимиз таҳририяти таржимаси.

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi