Сурхондарёдан ҳам кулгули ҳам аянчли хабар

Сурхондарёдан ҳам кулгули ҳам аянчли хабар
16 views
12 February 2013 - 13:38

Бу вилоятдаги хайрихоҳларимиздан бирининг хабар беришича, МХХ вилояти бўлими туманлардаги ўқитувчилар вакиллари билан Термизда бир йиғилиш ўтказган.

Ушбу мажлисда МХХ вакили ўқитувчиларни уларга е маил почталари орқали ЎХҲ хабарларининг мунтазам келиб тургани ҳақида маълумотга эга эканликларини айтган.

Аммо жосуслар ЎХХ хабарларининг айнан кимнинг е маилига келиб тушаётганини аниқлай олмаганлари учун, йиғилишда қатнашган ўқитувчилардан ҳеч кимни бевосита бундай “жиноятда” айблай олмаган.

Бу мажлисдан кейин вилоят ўқитувчилари МХХ нинг ўзларининг е маилларини фош қила олмасликлари ҳақида маълумотга эга бўлганлар ва бу масалада хотиржам бўлишлари керакликларини тушуниб етганлар.

Олтинсой районидан олинган хабарга кўра, бу районда Президент фармони билан ўрнак уйлар лойиҳаси доирасидаги иншоат ишлари учун ҳар бир ўқутувчининг ойлик маошидан 80 -100 минг сўм пул ушлаб қолинаётган экан.

Бунинг устига ушбу уйларнинг қурилишида ўқитувчилар мажбуран ва бепул ишлатилиб, кейин бу уйларни сотиб оладиган топилмаганда яна ўқитувчилар ушбу уйлардан сотиб олишга мажбурланмоқдалар. Эх, бечора ўқитувчилар, бу касбни эгаларига диктатор Каримов кўрсатаётган бундай “ғамхўрлик” учун қанча лаънатласангиз ҳам оздир.

Фурқатбек
12 февраль 2013 йил