“Одноклассники.ру” гуруҳимиз нега ишламаяпти? (Audio)

“Одноклассники.ру” гуруҳимиз нега ишламаяпти? (Audio)
97 views
12 February 2013 - 14:28

Fotoğrafım 5ЎХҲ нинг http://www.odnoklassniki.ru/uzxalqharakati гуруҳи мана уч кундирки номаълум сабабга кўра очилмаяпти. Аввал ҳам ҳаракатимизнинг расмий сайтига ҳакер ҳужуми уюштирилиб, сайтимиз бир неча кун давомида ишламай қолганди. Хўш, бу ниманинг ишорати бўлиши мумкин?

Бунинг ягона сабаби кейинги ойларда ЎХҲ ғоя ва мақсадларининг халқимиз орасида кенг суръатда тарқалиб бораётганидир. Бундай ташвиқотда ва ҳамюртларимизнинг ЎХҲ атрофида жиплашиб боришида “Одноклассники.ру” гуруҳимиз муҳим роль ўйнаётганди. Ушбу гуруҳимизнинг расмий аъзолари сони 26000 кишидан ошиб кетган ва уларнинг асосий қисми Ўзбекистонда яшаётган ҳамюртларимиз эди. 2013 йилнинг илк ҳафтасидан бошлаб ЎХҲ ватанимизда Зулмга қарши варақалар тарқатиш сафарбарлигини бошлатган ва бу ишни ташкил қилишда ҳам ушбу гуруҳимиздан кенг миқёсда фойдалаганётган эдик.

ЎХҲнинг халқимиз вакилларини бу шаклда ҳаракатга келтириши албатта диктатор Каримов ва малайларини ўлгудек қўрқитиб қўйди. Бизнинг тахминимизга кўра золим режим вакиллари “Одноклассники.ру” сайти вакилларини қандайдир йўллар билан (масалан, пора бериш ёки шунга ўхшаш усуллар) ўз томонига оғдириб олган ва улар ушбу сайтдаги бизнинг гуруҳимизни вақтинчалик ёки умуман ёпиб қўйишга қарор берган бўлишлари мумкин. Чунки бизнинг ушбу сайт маъмуриятига мурожаатмизга ҳозирча қониқарли жавоб ололмадик.

[soundcloud id=’78920565′ color=’#B8240D’]

Ҳаракатимизнинг аъзоларини ва хайрихоҳларимизни http://www.odnoklassniki.ru/uzxalqharakati гуруҳимизга оид масала ҳал қилунгунча http://www.odnoklassniki.ru/karimovket номидаги янги гуруҳимизга қатнашишга даъват қиламиз.

ЎХҲ Ташвиқот Бўлими
12 февраль 2013 йил