Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

У.Ҳақназаров. 16 февраль ва 11 сентябрь: Ўзбек-Америка ўхшашликлари

Вашингтондаги Оқ Уй ҳамда Тошкентдаги Оқсаройда ижод этилган террористик ҳужумлар айнан мана шу мақоламизга келтирилган сценарий ва унсурлардан таркиб топган бўлади.

У.Ҳақназаров. 16 февраль ва 11 сентябрь: Ўзбек-Америка ўхшашликлари
15 Şubat 2013 - 2:00 'да юкланди ва 3959 марта ўқилди.

11-09-16-021999 йил 16 февралдаги Тошкент портлашларига эртага 14 йил тўлади. Бу портлашлар мусулмонлар ва бошқа мухолифларга қарши ҳукуматнинг репрессияларига расмий сабаби бўлганди. Тошкент портлашларидан икки йил ўтиб, 2001 йил 11 сентябрда  шунга ўхшаш террористик ҳужумлар АҚШда ҳам содир бўлди. Бу портлашлар эса Оқ Уй учун Афғонистон ва Ироқни босиб олиш ва АҚШ фуқароларининг эркинликларини чеклаш учун расмий сабаб бўлди.  Ўзга аксилдемократик режимлар учун эса АҚШдаги террористик ҳужум бу мамлакатлардаги сўз эркинлиги ва мухолифатни йўқотиш учун “оқ фотиҳа” вазифасини ўтади.

Бир неча йил ўтиб, гуруҳимиз Тошкент портлашларида Ислом Каримов ҳукуматининг бевосита иштирокини фош этганди. Ўшанда суд жараёнида Каримов айблови фойдасига “асосий гувоҳ” сифатида ўтган Зайниддин Асқаров ҳам чет эл журналистлари билан суҳбатда бизнинг баёнотимизни тасдиқлади.

Худди шундай ифшо 2001 йил 11 сентябрь портлашлари ташкилотчиларининг ҳам бошига тушди: портлашлардан бир неча йил ўтиб, АҚШда “11.09.2011 воқеалари ҳақиқати” номли гуруҳ пайдо бўлди ва портлашларда АҚШ ҳукуматининг иштирокини исботлади.

Агар бу икки террористик ҳужумлар орасида теран таҳлил қилиб кўрадиган бўлсак, орада икки йил ва мингларча километр, океан ва материклар фарқи бўлган бу воқеаларда ғаройиб ўхшашлик ва бир хил сценарийларни кўрамиз. Шундай қилиб…

  11 сентябрь и 16 феврал орасида ўзбек-америка ўхшашлиги 

Биз бу ўхшашликларни бир неча умумий мавзуларга бирлаштиришга қарор қилдик:

 1. Президентларнинг жонли эфирда шошилинч баёнотлари. Маълумки, 1999 йил 16 февраль портлашлари ортиданоқ, (роппа-роса бир соат ўтиб) Ўзбекистон Президенти телевидение орқали халққа мурожаат билан чиқди. Худди шунга ўхшаб, АҚШ Президенти Жорж Буш ҳам 11 сентбярь портлашларидан кейиноқ (бир ярим соат ўтиб) телевидение орқали Америка халқига мурожаат қилди. Қизиғи шундаки, ҳам ўзбек ва ҳам американ телеканаллари ўз дастурларини тўхтатиб, дарҳол террористик ҳужумларга эътибор қаратдилар. Айниқса,  фавқулодда ва режаланмаган воқеаларга нисбатан ўзининг оғирлиги ва тепса-тебранмаслиги билан танилган ўзбек телевидениесининг бу портлашлардан фавқулодда фаоллашуви таажжубли эди.

2. Президентларнинг ўз душманларини шошилинч айбловлари. 1999 йил 16 февраль портлашларидан кейин Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов телевидениеда қилган шошилинч чиқиши ва ўша куни кечқурун ўтказилган парламент йиғилишида дарҳол исломий радикалларни ва Муҳаммад Солиҳ бошлиқ “ЭРК” партияси каби дунёвий мухолифатни айблаб чиқди. Худди шунга ўхшаб, АҚШ Президенти Буш ҳам ўзининг шошилинч телемурожаатида Жаҳон Савдо Марказига (WTC) уюштирилган ҳужумда исломчиларни айблаб чиқди. Бу ерда зиддият шуки, бу террористик ҳужумлардан ҳали бирор соат ўтгани ҳам, ҳали тергов ишлари бошлангани ҳам йўқ, аммо “жабрланувчи” тарафлар бу “ваҳшийлик”ларни ким амалга оширганини аллақачон билиб олганлар, ҳатто “жиноятлар” ортида кимлар турганини ҳам эълон қилаяптилар…

3. Жиноятчиларнинг “мутлақо қўлга олинажаги ва жазоланажаги” ҳақидаги президентларнинг шошилинч ваъдалари. 1999 йил 16 февраль оқшоми парламент мажлисида Ўзбекистон Президенти портлашларни содир этганлар қўлга олинажаги ва тўлиқ жазоланажаги ҳақида халққа ваъда беради. Шунингдек, диктатор Каримов “фарзандлар жинояти учун оталар жавобгар бўлиши”ни ҳам эълон қилди. Бу эса режим мухолифлари ва уларнинг гуноҳсиз қариндошларига қарши оммавий қатағонларнинг бошланиши ҳақида ўзига хос сигнал ҳам эди. Худди шунга ўхшаб, АҚШ президенти Буш ҳам 11 сентябрь ҳужумларини уюштирганларнинг, улар қайси давлатда бўлишидан қатъи назар, ҳеч шубҳасиз қўлга олинажаги ва жазоланажагини ваъда қилди. Бу – Афғонистон ва Ироқнинг босиб олиниши ҳақидаги сигнал эди.

4. Президентларнинг “қора кучларга” қарши курашда ҳукумат тарафида бўлиш ҳақидаги ультиматив талаблари. 1999 йил 16 февраль оқшомида ўтказилган парламент йиғилишида Ислом Каримов шундай деганди: “Бугундан бошлаб биз ватанимиз душманларига қарши ва мустақиллигимизни, барқарорликни ва тараққиётимизни кўролмайдиган  “қора кучларга” қарши аёвсиз кураш бошлаймиз. Бу курашда бетараф бўлганлар ҳам душманга айланади”. АҚШ Президенти Ж.Буш эса 2001 йил 11 сентябрь оқшоми шундай деганди: “АҚШ халқаро терроризмга қарши мислсиз уруш бўсағасида турибди. Бу уруш бутун дунё бўйлаб давом этади. Бу урушда бетарафлар бўлмаслиги керак. Содда қилиб айтсам: Ким биз билан бўлмаса – бизга қаршидир”. Ўзбекистон ва Америка президентларининг хайратли ўхшаш ультиматумлари: худди уларни битта муаллиф ёзгандай. Орадаги ягона фарқ: Каримов ўзбек халқига, Буш эса бошқа халқларга мурожаат этаётганди…

5. Маҳаллий ОАВнинг “халқаро терроризм ва ислом радикализми таҳликаси ҳақида” жазаваси. Бу ҳақда ўзбек ва американ матбуотидаги истерика руҳидаги “халқаро терроризм ва ислом радикализми таҳликасига қарши”  ёзилган ва кўрсатилган юз минглаб материалларни бу ерда келтиришга ҳожат бўлмаса керак. Агар  ўзбек ва американ матбуотидаги бу “материалларни” қиёслаб, таҳлил этадиган бўлсак, уларда қуйидаги ўхшаш шиорлар кўзга ташланади: “Халқаро терроризмга қарши Президент Каримов атрофида бирлашайлик!”, “Оқ Уй халқаро терроризмга қарши бизнинг дастагимизга муҳтож”, “Биз тараққиётимизни кўра олмайдиган қора кучларни йўқотишга қаратилган давлатимиз раҳбарининг барча ташаббусларини қўллаб-қувватлашимиз керак!”, “Ҳозир, терроризмга қарши уруш бошланаётган бир пайтда Оқ Уй сиёсатининг ахлоқий ёки ахлоқий эмаслигини ўйлаб ўтиришга вақт йўқ” ва ш.к…

6. “Тасодифий” муаллифлар ва уларнинг “террор” ҳужуми ҳақидаги китоблари. Ажабланарлиси шуки, февраль ҳужумларидан бир-икки ой ўтар-ўтмас Ўзбекистон ва АҚШ ҳукуматлари ўз мамлакатларидаги “террор” ҳужумлари ҳақида китоблар нашр этдилар. Бу китобларнинг муаллифлари кўпинча “воқеа содир бўлган жойга тасодифан бориб қолганини” эътироф этган бўлсалар-да, воқеа тафсилотларини, махсус хизмат ходимларининг террорчиларни қўлга олиши ҳақидаги тафсилотларни бутун икир-чикирларигача қайд этишган ва ўз китобларига воқеа жойларидан ҳатто фотосуратлар ҳам  илова этишганди. Энг муҳими, улар воқеаларни ҳукуматлар истаган тарзда баён қилишганди.

Ўзбекистонда 1999 йил 16 февраль ҳужуми ҳақида фақат битта китоб – Исроил давлати фуқароси Олег Якубовнинг “Бўрилар галаси” (Волчья стая) номли китоби нашр қилинди. Ушбу китобда муаллиф Тель Авивдан Тошкентга 14 февраль куни (портлашдан икки кун олдин!) тасодифан, шахсий ишлари билан келганини ёзади. Китобда махсус хизмат ходимларининг террорчиларни қўлга олиш учун кечаю-кундуз ишлагани ҳақидаги ушбу лавҳаларга эътибор берайлик: “МХХ терговчилари ўз ишхоналарида кечаю-кундуз иш олиб борганларини кўрдим. Баъзилари бу ерда иш орасида озгина мизғиб олиш учун кўрпа ва ёстиқларини ҳам олиб келишган эди”.

На маҳаллий ва на акредитациядан ўтган хорижий журналистларга ҳеч қандай маълумот бермайдиган ўзбек МХХсининг Исроилдан келган бир “туристга” ўз эшикларини ланг очиб қўйгани – ҳам шубҳали ҳамда кулгилидир. Бу ҳам етмагандек, ўзбек махсус хизмат ходимлари “Тошкентга қариндошларини кўргани келган” кишини қучоқ очиб кутиб олаяпти, унга “террор ҳужуми” жойининг фотосуратларини бераяпти ва хотинлари остидан келтиргани кўрпа тўшаклар билан тўла ишхоналарини унга кўрсатаяптилар… Ўзбек МХХсида бундай очиқлик ва ошкоралик қаёқдан келиб қолди экан?

Олег Якубовнинг “Бўрилар галаси” номли китобидаги бундай қовун туширишлар, улардан келиб чиқадиган савол ва шубҳалар туфайли Ўзбекистон Хавфсизлик Кенгаши Исроил фуқаросининг бу “шоҳ асари”ни нафақат китоб дўконларидан, балки нашриётдан ҳам мусодара қилиб, йўқотдирди. Ўқувчиларнинг савол ва шубҳалари асоссиз эмасди: дарҳақиқат, Олег Якубовнинг 1999 йил 16 февралдан икки кун олдин Тошкентга келиши МХХ ва МОССАДнинг ҳамкорлигида амалга оширилганди. Ўзбекистон МХХ раиси Рустам Иноятов 16 февралда Тошкентда портлашлар содир бўлажагини ҳам, бу портлашлардан икки кун олдин Исроиллик журналист Олег Якубовнинг Тель-Авивдан Тошкентга айнан ушбу портлашлар ҳақида китоб ёзиш учун келажагини ҳам, унга “Мустақиллик” майдонининг биқинидаги “контора” (МХХ идораси) эшикларини очиб қўйиш лозимлигини ҳам олдиндан биларди.

МХХ раҳбарларини Олег Якубовнинг на Исроил фуқароси экани ҳам, на россиялик криминал авторитет Сергей Михайловнинг («Михась») матбуот котиби эканлиги ҳам тиёлмади, унга ўз эшикларини ланг очиб беришди ва уни Тошкентдаги “террор” ҳужумига оид етарли материаллар билан таъминлашди. Мана шунақа: агар буйруқ Ўзбекистон Президенти аппаратидан келадиган бўлса, ўзбек хавфсизлик хизмати ўз файлларини жиноят олами вакилларига ҳам очиб беришга ҳозирдирлар…

АҚШ ҳукумати бундай китобларни шошилинч нашр этишига келсак, АҚШда бунақа “бестселлер”лар жуда кўп марта чиқарилган. Бу китобларнинг деярли барчаси “тасодифий” гувоҳлар томонидан ёзилган бўлиб, улар 11 сентябрь воқеаларини Оқ Уйнинг истакларига мос равишда тасвирлашганди. Бу китоблардан баъзиларини интернетдан топиб ўқиш ҳам мумкиндир.

7. “Террорчи” дейилганлар учун шошилинч қамоқхоналар қурилиши. Ўзининг шошилинч телемурожаатида (1999 йил 16 февраль портлашларидан кейин) Президент И.Каримов шундай деганди: “Қанийди, террорчилар учун одамлардан узоқда, чўлу-биёбонда, ҳеч қаёққа қочиб кетолмайдиган махсус турма ташкил этсак.  Бунақа турмадаги бир кун улар учун нақ жаҳаннамга айланса”. Бу билан у келажакдаги қийноқларга  ва Қорақалпоғистоннинг Жаслиқ посёлкасида, ҳали 1998 йилнинг кузида Исроил махсус хизматларининг лойиҳаси бўйича бошланган концлагерь қурилишига ишора қилаётганди. МОССАДдан бўлажак турманинг лойиҳасини олган  Ўзбекистон ҳукумати, Совет давридан қолган ва қурилиши тугалланмай қолиб кетган Уст-юрт платосининг маъмурий хизмат биноларини реконструкция қилишни бошлаб юборди. Бир пайтлар Совет ҳукумати бу ҳудудда “Бўрон” космик кемасини қўндириш учун заҳира қўнимгоҳи қуришни режалаганди.

Худди шунга ўхшаб, Америка ҳукумати ҳам шошилинч тарзда Гуантанамодаги ҳарбий база биноларини “террорчи ва исломий экстремист” дейилганлар учун махсус турмага айлантира бошлади. Ҳар икки концлагердаги нафақат камералар, балки “опер”ларнинг қийноқ ва таҳқирлаш усуллари ҳам хайратли тарзда ўхшашдир. Мусулмонларни қийнаш, уларни хўрлашда қўлланилаётган усулларга келсак, ўзбек ва америкалик садистлар орасидаги ягона фарқ шуки, Гуантанамода мусулмон маҳкумларни фоҳишаларнинг ҳайз қонларини ичишга мажбур этишар, Жаслиқда эса фақат шу қўлланилмас эди.

Барча нормал кишилар бу каби ўлим лагерларига, ундаги қийноқларга тоқат қилолмайди. Барча соғлом фикрли кишилар бундай концлагерларнинг пайдо этилишига қарши.  Бироқ, Жаслиқ ҳам, Гуантанамо ҳам “халқаро терроризмга қарши курашда зарур” деб ҳисоблагувчилар ҳам топилади. Шулардан бири  – исроиллик публицист Олег Якубов. Россиянинг agentura.ru сайтига берган интервьюсида Каримовнинг “Жаслиқ” концлагерини О.Якубов шундай мадҳ этади:

«У ерда бўлганимда,  учрашув хонаси нима эканини кўрдим.  Бу – гилам йўлакчалар тўшалган, юмшоқ мебель ва рангли телевизор билан жиҳозланган алоҳида хоналар эди.  Учрашув хонасининг ўзи – бу квадрат шаклидаги, икки каравотлик, стол, тоза пардалар осилган, ёнида – плиталик ошхона, ёнида – ҳожатхона, душ билан жиҳозланганган. Бу турма энди-энди қуриб битирилиши биланоқ, инсон ҳуқуқи курашчисиман деганнинг ҳаммаси дарров Ўзбекистон ҳукуматига ташланиб кетди. Эмишки, бу ерда одамлар даҳшатли шароитларда,  юқори радиацияли ҳудудда  сақланармиш. Бу ғирт бемаънилик. Худога шукур, мен радиациянинг нималигини биламан, Чернобилда ишлаганман. Мен радиацияни физиологик даражасида ҳис эта оламан – дарров оғзимда аччиқ бир таъм пайдо бўлади. Ишонаверинг, у ерда ҳамма нарса яхши. Озиқ-овқатлар ҳам меъёрида».

Бу интервьюсида “Михась”нинг  матбуот котиби уқтирмоқдаки, “Жаслиқ” гўёки халқаро талаблар даражадаги турма-ю, унда фақат энг хавфли террорчилар ўтирибди.  Кейин, интервью давомида сайт мухбири Марина Латышева ва исроиллик публицист О.Якубов орасида шундай суҳбат бўлиб ўтади:

М. Латышева: «Таниқли теророрчилардан у ерда кимлар ўтирибди ва сиз кимлар билан учраша олдингиз?»
О. Якубов: «У ерда Муҳаммад ўтирганди, Салих Биджановнинг укаси (Муҳаммад Бекжонов назарда тутилаяпти, ўзбек мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳнинг укаси – У.Ҳ.). Тўғри, ҳозир у ерда эмас. Бу одам Ўзбекистон президентини ағдариш ва миллий низо қўзғашга чақирган Украинадаги мусулмон газетасининг муҳаррири эди».
М. Латышева: «Уни террорчи деб атаб бўларканми?»
О. Якубов: «Хўп, унда мана бошқалари. У ерда Тошкентдаги портлашларни уюштиргани учун отишга ҳукм этилган бир неча киши ўтирган эди. Мен учрашдим улар билан…»

Ҳатто Россия махсус хизмати вакили ҳам журналистни террорчи ҳисоблаб бўлмайди, деяпти, аммо яҳудий публицисти бутунлай бошқача фикрда.  Мантиқли саволга эса жавоб бериш ўрнига, публицист гапни бутунлай бошқа тарафга буриб юбораяпти.

Интервью якунида О.Якубов “Жаслиқ ва Гуантанамога ўхшаш лагерлар халқаро терроризмга қарши курашда жуда муҳимдир” дея баёнот беради: «Умуман бу қамоқхона ҳуқуқбонлар орасида кенг ёйилган мавзуга айланди. Ҳатто ЕХҲТ мажлисларида ҳам уни муҳокама қилишади. Бу қандайдиролди-берди воситасига айланди. Аммо аслида бу бир хийла холос. Чунки уруш бу – уруш, бошқа иложи йўқ. Юридик нуқтаи назардан айтганда, бу қамоқхона фақат террорчиларга аталган деб бўлмайди. Бу бир оддий қамоқхона. Тўғри, унда терроризмда айбланганлар ўтирибди, лекин улар билан бирга оддий жиноятчилар ҳам бор. Ўзбекистонда терроризм билан айбланганларнинг асосий қисми ўша ерда ўтириши эса бошқа масала. Раҳбарият буни тўғри олинган тадбир деб ҳисоблайди, чунки улар ўз ғояларини бошқа турмалардаги маҳбусларга тарқата олмайдилар.  Айтмоқчиманки, у ерда мен кўплар билан гаплашдим ва афсус-надомат қилаётганларни деярли учратмадим.

Ҳар қалай, АҚШдаги портлашлар ва  Гуантанамода толиблар учун махсус турма  қурилгач, дунёда бу каби қамоқхоналарга (ва умуман террорчиларни бир жойга тўплашга) муносабат ҳам ўзгаради, деб умид қилиш мумкин. Ахир ҳеч ким мана шундай даб-дурустдан, мажозан айтганда, Афғонистондан туриб Нью-Йоркка зарба бериш мумкин, деб ўйламаганди-ку. Шундай экан, қамоқхона билан санаторийни чалкаштирмаслик керак».

Кўриб турганингиздек, исроиллик публицист ҳали Гуантанамо ва Жаслиқ қамоқхоналарига нисбатан дунёнинг салбий муносабати ўзгартиради, деган умидда. Мана шундай хизмат кўрсатган қалам соҳибларининг ёрдами билан, Ўзбекистон ва АҚШ ҳукуматлари “16 февраль” ва “11 сентябрь” каби найрангларни халқаро терроризм ва ислом экстремизми амалга оширган “террористик ҳужумлар” дея тақдим этишда давом этаверади.

8. “Террорчиларга” қарши ашёвий далиллар: фуқаролик паспортлар ва “террорчи” кундаликлари. Тошкентдаги 16 февраль портлашларидан бир ҳафта ўтиб, Ўзбекистон махсус хизматлари бутун мамлакатга эълон қилишдики, “террорчилар”нинг “терактгача” яшагани – Абдулла Қаҳҳор кўчасидаги уйларнинг бирида – исломчилардан бирининг фуқаролик паспорти, арабча ёзувлар битилган ва Калашников автомати тасвирланган бир дафтар топилган эмиш. Бу дафтарда портловчи моддаларни тайёрлаш усуллари баён этилганди. Бу дафтарнинг фотосуратини, дарвоқе, О.Якубов “Волчья стая” китобида ҳам келтирган. Савол туғилади: “Қандай қилиб, Чеченистон ва Афғонистонда конспирация ва хавфсизлик тайёргарлигидан ўтган, эҳтиёт тадбирлари таълимини олган террорчилар “ишга” чиқишдан олдин уйда ўз паспорти ва кундаликларини қолдириб кетаверар экан? Наҳотки, уларни ўзлари билан олиб кетишга ақллари етмабди?” ва ш.к.

Худди шунга ўхшаб, “террорчининг” паспорти ҳикояси 2001 йилнинг 11 сентябрь воқеаларидан кейин ҳам кенг тарқалди.  Нью-Йоркдаги WTC биносига қилинган ҳужумдан бир ҳафта ўтиб, АҚШ махсус хизматлари барча ОАВга гўёки WTC биноси вайроналари орасидан худкуш-террорчилардан бирининг паспорти топилганини эълон қилишди. Америкалик журналистларда савол туғилди: “Қандай қилиб портлаган учоқ алангаси ва ёниб, тутдай тўкилган бино ҳаробалари ичидан қайдаги бир қоғоз паспорт бус-бутун чиқди экан?” FBI вакиллари бу мантиқли саволга ҳануз жавоб бермай келишади.

Кейинчалик эса улар, худди Ўзбекистон МХХ вакиллари каби, Нью-Йоркдаги “худкуш” дейилганлар яшаган квартираларнинг бирида террорчининг уруш ваҳшатлари акс эттирилган араб тилидаги кундалиги топилганини ҳам эълон қилишди. Бу дафтарда ҳам қўлбола портловчи моддалар тайёрлашнинг усуллари ёзилганди. Ҳа, негадир Бин Лодан ўз одамларини конспирация ва эҳтиёт чораларига яхши ўргатмаган кўринади. Унинг одамлари учоқларгача кириб бора олишади-ю, аммо паспортини уйда қолдириб, кундаликларини квартирада унутишибди, худди Тошкентдаги ўзбек “ҳамкасблари” уйларида паспорт ва дафтарларини унутгани каби. Бу кулгили даражада шубҳалидир!

9. Ҳукуматларнинг “портлашлар”га олдиндан ҳозирлик кўриши ва уларнинг “террорчилар” билан ҳамкорлиги.   Мақоламизнинг  “Тасодифий” муаллифлар ва уларнинг “террор” ҳужуми ҳақидаги китоблари” деб номланган 6-бандида таъкидлаганимиздек, портлашлардан икки кун аввал Тель-Авивдан Тошкентга Исроиллик публицист Олег Якубов етиб келади. У кейинчалик мазкур воқеалар ҳақида «Волчья стая» номли китоб ҳам ёзади ва ўз китобида аввалроқ Тошкентга етиб келганини тан олади. Бу ерда биз бўлажак “террорчилик амалиётлари” ҳақида ўзбек ҳукумати олдиндан хабардор бўлгани ҳамда унга ҳозирлик кўргани ҳақида яна бир неча далил келтирамиз.

Юқорида таъкидлаганимиздек, 1998 йил ноябрида Қорақалпоғистоннинг Жаслиқ поселкасида, Совет давридан қолган ва қурилиши тугалланмаган бир объектни (“Бўрон” космик кемаси учун заҳирадаги қўнимгоҳни) махсус колонияга айлантириш учун реконструкция ишлари бошланди. Реконструкция ишлари Исроил МОССАДининг лойиҳаси билан амалга оширилди. Объектнинг сифатли ва ўз вақтида якунланиши учун масъулият Ўзбекистон ИИВ ЖИББ муовини Михаил Гурьевич зиммасига юклатилди.

Маҳаллий ва хорижий жамоатчилик ўзбек ҳукуматининг февраль портлашларидан огоҳ бўлгани ва ўзлари ҳам бунда иштирок этганини судда асосий гувоҳ бўлган маҳбус Зайниддин Асқаровнинг сенсацион интервьюсидан кейин билишди. Маълумки, февраль портлашларида айбланганлар устидан ўтказилган суд жараёнларида З.Асқаров Ўзбекистон ҳукумати фойдасига режим мухолифларининг ҳаммасини, дунёвий мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳдан тортиб, Ўзбекистон Исломий Ҳаракати (ЎИҲ) лидерларигача айблаб, кўрсатма берди.

2003 йилда интернет сайтларида бизнинг  Тошкентдаги февраль портлашларининг ташкилотчиси Каримов ҳукуматининг ўзи экани айтилган мақоламиз эълон қилинди. Ўзбекистон Хавфсизлик Кенгаши қарори билан 2003 йилнинг ноябрь ойида махсус хизматлар хорижий ОАВ учун Зайниддин Асқаров иштирокида матбуот конференцияси ўтказди ва унда маҳбус бизнинг мақоладаги маълумотларни инкор қилиши ҳамда ўзининг тўрт йил аввал судда берган кўрсатмаларини такрорлаши лозим эди.

Бироқ, 2003 йил 26 ноябрда Тошкент ИИББ СИЗОсида (“Тоштурма”да)  ўтказилган матбуот конференциясида З.Асқаров сенсацион бир баёнот бердики, Ўзбекистон ҳукумати (президент Ислом Каримов, МХХ раиси Рустам Иноятов ва ички ишлар вазири Зокир Алматов) президент Каримовга қарши тайёрланаётган суиқасд ҳақида олдиндан хабардор бўлганини маълум қилди.

Зайниддин Асқаров ўз баёнотида, жумладан, Муродулло Қозиев бошчилигидаги гуруҳ тарафидан (бедарак йўқолган андижонлик имом Абдували Мирзаевнинг издошлари) мамлакат президентига қарши суиқасд тайёрланаётганидан З.Алматов ва Р.Иноятовлар хабардор эди, дея баёнот берди:

«Мен суддаги кўрсатмаларимда туҳмат қилганим учун Муҳаммад Солиҳдан кечирим сўрайман. Буни мендан Ички ишлар вазири Зокир Алматов ва МХХ раиси Рустам Иноятовлар талаб қилишди. Муҳаммад Солиҳга қарши кўрсатмалар эвазига, улар менинг дўстларимни, жумладан, Баҳром Абдуллаевни озод қилишни ваъда беришди. Бироқ на Алматов ва на Иноятов ўз ваъдаларида туришмади: Баҳром Абдуллаев ва бошқа биродарлар қатл этилди. Мен яна такрорлайман:  Алматов ва Иноятовлар олдиндан тайёрланаётган террактларни билишган ва Муродулло Қозиевнинг ҳатти-ҳаракатларини назорат қилиб туришган.  Аллоҳга қасамки, Муҳаммад Солиҳнинг 16 фераль воқеаларида умуман алоқаси йўқ” – деганди ўшанда Зайниддин Асқаров. Кейинчалик бу ифшо учун З.Асқаров Ўзбекистон ҳукумати томонидан ваҳшийларча ўлдирилди.

Энди эса 11 сентябрь воқеаларидан АҚШ ҳукумати олдиндан хабардор бўлганига доир фактларни келтирамиз.  Аввало, шуни эслатиб ўтиш керакки, WTCнинг хар икки осмонўпар биносидаги офис мебеллари ва оргтехника 2001 йил 11 сентябридан икки ой олдиноқ олиб чиқиб кетилган. Нью-Йорк департаментининг Қутқарув Хизмати ходими Джо Кейсалиджи (Joe Casaliggi) американ тележурналистларга шундай деганди: «Эгизак бинолар қолдиқларида ишларканмиз, биз на бирор стол, стул, на компьютер бўлаги, на телефон парчаси бўлсин, тополмадик». Бу икки бинода хизмат кўрсатувчи ходим ўлароқ  (электрик, вахтёр, лифтер ва ҳ.к.) юзга яқин киши ишларди. WTCнинг асосий таркиби бўлган “танланган миллат” (яҳудийлар – тарж.) вакиллари эса ишхоналарини аллақачон бошқа жойга кўчириб бўлган эди.

Яна бир мисол, бу сафар Россия Федерациясидан, у “танланган миллат” вакиллари Нью-Йоркдаги WTCга тайёрланаётган ҳужум ҳақида олдиндан огоҳлантириб қўйилганига билвосита гувоҳлик беради. 2001 йилнинг августида масонларнинг «Обустройство и ремонт» журналининг июль ойи (!!!) сонида қуйидаги мазмунда коллаж чоп қилинди: иккита учоқ Нью-Йоркдаги  WTC биноларига келиб урилаяпти. Коллаж остида эса «11.09.2001» санаси келтирилган. Яъни, россиядаги масонлар 2001 йилнинг июлида ўз қавмдошларини 11 сентябрь куни WTCга ҳаводан ҳужум бўлишидан огоҳлантирганди.

“Террорчи” дейилганлар билан Америка ҳукуматининг ҳамкорлиги  ҳақида ҳам фактлар мавжуд. 2001 йилнинг январида Жорж Буш маъмурияти Бин Лодан ва унинг оила аъзоларини таъқиб қилишни  тўхтатиш ҳақида расмий буйруқ чиқаради. Шундай қилиб, бўлажак “террорчиларга” олдиндан Америка ҳуқуқ-тартибот органлари таъқибидан ҳимоя таъминланади.

Жорж Буш маъмуриятининг Бин Лодан ва оиласи билан ҳамкорлик қилганини қуйидаги фактлар ҳам исботлайди. Масалан, 11 сентябрь воқеаларидан сўнг Оқ Уй бу “терактларда” “Ал-Қоида”ни айблаб чиққани ҳаммага маълум, шу билан бирга, бу ташкилотнинг раҳбарларидан бўлган Бин Лоданни қидирувга берганди. Бироқ, Америка ҳарбийлари Бин Лодан ва Афғонистондаги унга боғлиқ одамларни “излашга” киришиб кетган дамларида, №1 “террорчининг” ака-укалари Абдуллоҳ ва Умар Бин Лоданлар АҚШдаги Виржиния штатининг Фулчоук шаҳрида, шундоққина АҚШ Марказий Разведка Бошқармаси (МРБ – !!!) штаб-квартираси яқинида тинч-осуда ҳаёт кечираётганди.

Аммо бу факт ҳам ҳали энг кучлиси эмас. 2001 йил ноябрда ўша пайтда дунёда қидирувдаги №1 шахс бўлган  Усома Бин Лодан Дубай (Араб Амирликлари) шаҳрида АҚШ Ҳарбий Ҳаво Кучлари госпиталида (!!!) икки ҳафталик даволаш курсидан ўтказилади. “Госпиталимизда даволанаркан, Усома бин Лоданни МРБнинг маҳаллий агентлари зиёрат қилиб туришди”, деганди АҚШ Ҳарбий Ҳаво Кучларининг собиқ зобити, эндиликда Лос-Анжелес полицияси ходими Майкл Рапперт (Michael Ruppert) АҚШ тележурналистларига.

Умуман, Бин Лодан оиласининг АҚШ ҳокимияти билан дўстлиги анча бой тарихга эга. Ҳали 1976 йилдаёқ Усоманинг акаси Салим Бин Лодан оиланинг молия менежери лавозимига Жимми Бат (Jimmy Butt) исмли шахсни ёллайди. Жимми Бат эса Жорж Бушнинг болалик дўсти ҳамда Буш оиласининг халқаро ишларидаги ишончли вакилидир. 1998 ва 2000 йилларда АҚШдаги қурол-яроғ савдосидаги энг йирик ташкилотлардан бири – яҳудларнинг «Carlyle Group» компанияси топшириғи билан, катта Жорж Буш Усоманинг акаси Шафиъ Бин Лодан билан учрашганди. Иккала учрашув ҳам Жидда шаҳрида (Саудия Арабистонида) ўтган. Катта Жорж Буш Вашингтондаги қароргоҳида Шафиъ Бин Лодан билан ҳатто 2001 йил 11 сентябрь (!) тонгида ҳам учрашган.

11 сентябрь воқеаларида АҚШ ҳокимиятининг олдиндан хабардорлиги ҳамда ундаги иштироки мавзусига қайтиб, шуни таъкидлаш мумкинки, шунчаки учоқлар зарбаси ва портлаши билан WTC биноларини бундай – саноъий йиқитиш кўринишида вайрон этиб бўлмаслигини, бино деворининг асосий устунлари орасига юзлаб миқдорда термит моддаси (юқори температурали портлаш воситасида ҳар қандай метални эритиб юборувчи аллюминий оксиди) жойлаштирилганини, портловчи моддалар бўйича америкалик мутахассислар аллақачон исботлаганлар. Ва шубҳали жиҳати шундаки, учоқ олиб қочирилишига одатда зудлик билан жавоб берадиган АҚШ Ҳаво Мудофааси тизими, 11 сентябрь куни «Боинг»лар қочирилиши ҳақдаги SOS-сигналларига умуман жавоб бермаганлар.

Ўзбек ва Америка ҳукуматлари ёлғонининг барбод бўлиши

Ўзбекистон ва АҚШ ҳукуматларининг 16 февраль ва 11 сентябрь воқеалари ҳақидаги ёлғон баёнотлари нафақат сценарий тузилиши ҳамда обдон пишитилган найранглари билан, балки бир зумда барбоб бўлиши билан ҳам бир-бирига ўхшашдир. Каримовнинг ҳам, Бушнинг ҳам сохта далиллари бир пайт келиб совун пуфаги каби ёрилди. Юқоридаги бобларда биз Зайниддин Асқаров Тошкентдаги февраль портлашларининг ҳақиқий ташкилотчилари ҳақидаги сирни ҳаёти сўнгида очиб кетганини баён этдик. АҚШдаги 11 сентябрь портлашлари ҳақида ҳам бундай гувоҳлар топилди.

Гап шундаки, 11 сентябрь воқеалари атрофидаги расмий жазава асносида АҚШ ҳокимияти бир афсона тарқатди: эмишки, 19 ўғри-террорчи тарафидан 4 учоқ олиб қочилган. Буш маъмурияти ҳатто ўлган террорчи-худкушларнинг исм-шарифини эълон ҳам қилишгача борди.  Бироқ кейинчалик маълум бўлдики, ўлган 19 “террорчи”дан баъзилари (тўрт киши) ҳаёт кечирмоқда экан. Ўша исми-шарифи худкушлар рўйхатида эълон қилинганлардан бири Абдулазиз ал-Умар 2001 йил 23 сентябрь куни «The Telegraph» газетасига шундай деган: “Мен исмим ва фамилиямни, фотосуратимни ўлган камикадзелар рўйхатида кўриб, ақлим бовар қилмади. Афтидан, ҳукуматда менинг исм-фамилиям, паспорт билгиларим бўлган. Бироқ мен камикадзе эмасман. Мен мана – тирикман! Мен учоқ бошқаришни ҳам билмайман, ҳеч қачон унга ўқиган ҳам эмасман!”

Кўриб турганингиздек, Каримовнинг уйдирмаси тўрт йилда барбод бўлди, Бушники эса – бор-йўғи 12 кунда. Иккала террористик ҳужумнинг сценарийси бир конторада, бир муаллифдан, Каримовни ҳам, Бушни ҳам бошқариб терган бир умумий бошқарувчи тарафидан  ёзилгандек таасурот ҳосил қилади.

Хулоса

Биз бу фактларни эслатишдан мақсадимиз, шунчаки ўқиб қўя қолиш эмас. Мақсадимиз – ўқувчилар келажак учун тегишли хулосалар чиқарсинлар. Эҳтимол, Ўзбекистон ва АҚШ ҳукумати ҳали яна “16 февраль” ва “11 сентябрь” қабилидаги найрангларни чиқарар. Шуни бемалол айтиш мумкинки, Вашингтондаги Оқ Уй ҳамда Тошкентдаги Оқсаройда ижод этилган террористик ҳужумлар айнан мана шу мақоламизга келтирилган сценарий ва унсурлардан таркиб топган бўлади.

Шундай экан, огоҳ бўлинг: Вашингтон ва Тошкентдан бундан ҳам баттар “спектакл”ларни кутиш мумкин, кейин эса улар режим мухолифларига қарши оммавий репрессия учун расмий баҳона бўлажак.

Каримов режимининг тайёрлаётган “спектакл”лари ҳақида эса келгуси мақолаларимизда батафсил тўхталамиз.

Усмон Ҳақназаров
сиёсатшунос
2013 йил 15 февраль

 

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 9 Yorum )

  • Muslim ;

    Админ, тўғри айтасиз, Каримовнинг ўз ҳокимлиги даврида маҳкамада жавоб беришини тасаввур қилиш қийин. Аммо АҚШ ва Ўзбекистон иккаласи ҳам куфр давлати бўлгани билан у ердаги бошқарув тизими ва эркинлик ўртасида осмон билан ерчалик фарқ бор. Бўлиб ҳам Буш ҳозир ҳокимиятдан кетган. У бир қўғирчоқ холос. Бу нарсаларни “исботламоқчи” бўлганлар ҳам қўғирчоқлар. Улар ўз исботларининг ёлғонлигини билиб туриб, онгли равишда бу ишни юқоридаги қўғирчоқбознинг буйруғи билан қилмоқдалар. Улар бу “исботлар”нинг илмий асоси жуда мўрт эканлигини ҳам яхши биладилар. Аммо илмий асосни омма текшириб ўтирмайди ва уларни алдаш осон. Бу филмларни кўрган 1 млрд одамдан ақалли 1 млнтаси бунга ишонса ҳам улар бунга рози. Бу катта натижа.

    17/03/2013 09:33
  • Muslim ;

    Мусулмон биродарларингизга ишонмай, ёмон гумон қилиб, қаердаги яҳудийларнинг ҳийлаларига ўйнаб юраверсангизлар, яҳудийлар макрлари ҳақида тинмай гапириб, яна ўша ифлосларнинг ҳийлаларига алданиб қолаверсангизлар яқинда улар қазиган чоҳга тушиб кетасизлар. Аллоҳ сақласин!
    Саҳюнийларнинг энг катта режаси “ўзларини бутун дунё аҳолиси қимирласа биладигандек қилиб кўрсатиб, халқлар қалбида қўрқинч уйғотиш”. Бу уларнинг энг катта режалари. Бунга эришиш учун сизга ўхшаганларга ясама исбот, факт ва далилларни тақдим этишади. Агар булар ҳақиқатда факт бўлганида Буш ва унинг атрофидагилар аллақачон маҳкамада жавоб бераётган бўлардилар. Соддаликни бас қилинглар биродарлар, энди сизлар қолган эдингизлар Аллоҳнинг аскарлари – мужоҳидларга тош отмаган. Шу билан исломга фойда келтирмоқчи бўлсангизлар адашасизлар. Яҳудийлар буюк эмас, Аллоҳ буюкдир, шу эсдан чиқиб қолмасин!

    Нега ҳақиқатни ёзсам чиқармайсизлар

    admin:
    “Буш маҳкамада жавоб бераётган бўларди” деганингиз худди Каримов маҳкамада жавоб бераётгандек ҳақиқатга ўхшайди.

    16/03/2013 12:52
  • Ibrohim EL-Khoshimiy ;

    Assalamu alaykum baurlar!
    Hotirjamligingni yo’qatmagin, nimaga jahling chiqadi ko’pdan beri
    tanqid eshitmaganmisan deyman, “do’st achitib gapiradi”.
    Ardzindov degan odam o’sha paytdayoq ispotlab bergan Karimov uyishtirganini. Uni tanisang kerak.
    Keyin odamlar ham ahmoq emas.
    So’rashganda alik olishni unitma birodar!

    19/02/2013 18:15
  • Ibrohim EL-Khoshimiy ;

    Assalamu alaykum baurlar!
    Maqolalarni qisqa yozinglar, bunaqa uzun maqolalarni o’qishga vaqt yo’q.
    O’qimishli odamsizlaru “temirni qizig’ida bosish kerak”ligini tushinmaysizlar.
    Sizlar orqali Karimov nafaqat muholifatga butin O’zbek halqiga “pes mahov ” tamg’asini bosgan, bir paytlar “bosmachi” kabi, shuning uchun sizlarni va bizlarni hamma yomon ko’radi. Tovba qilish kerak menimcha, birodarlar!
    Assalamu alaykum va Rohmatullahi va Barakatuh!

    18/02/2013 18:11
    • Иброҳим Ал-Ҳошимийга! ;

      Узундан-узун мақолаларни ўқишга вақтинг бўлмаса, ўқима! Нима қиласан бўтта мияларни ачитиб?! Каримов қачон кимни мақтаб олқишлаган? Ҳеч кимни! У халққа “пес, мохов” деб тамға қўйишига мухолифатчилар ёки бу ерда мақола ёзаётганлар эмас, Каримовнинг ўзи сабабчи. Чунки у ўзбек халқини ёмон кўради. Сизларни ва бизларни ҳамма ёмон кўрса кўраверсин – Аллоҳ ёмон кўрмаса бўлди! Агар ҳаммага ёқишни истасанг – бор ана ё ашуллачи, ё раққос, хуллас шоумен бўл! Шунда ҳамма сени ёқтиради.
      Бир оғиз ҳақ гапни айтдингми, сиёсатга кирдингми – ҳаммага ёқишнинг иложи қолмайди, кимдир албатта сени ёқтирмайди.
      Товба қилишимиз керак, биродарлар! – дебсан. Нега тавба қилишимиз керак? Узундан узоқ мақола ёзганимиз учун тавба қилишимиз керакми? Ёки Каримовни кетказишга ҳаракат бошлаганимиз учун тавба қилишимиз керакми? Ёки ҳуқуқсиз, қашшоқ ҳолга тушиб қолганимиз учун тавба қилишимиз керакми? Айт, эй, провокатор!

      18/02/2013 21:24
  • O'g'uzbek ;

    Агарда, иншааллоҳ, Ўзбекистонда Каримов режими ағдарилиб, адолат ва эркинлик тантана топгач, Усмон Ҳақназаровнинг мана шу мақолалари Каримов режимига хизмат қилганларга қарши асосий айблов вазифасини ҳам ўтайди. Бу мақолалар асоссида Каримов жиноий тўдасининг кирдикорлари ҳақида серсиал-сериал ҳужжатли фильмлар суратга ҳам олинади. Ана шу мақолаларни марказий газеталарда қайта чоп этиш ва китоб ҳолида чиқариш халққа қандай таъсир қилишини тасаввур вилаверинг. Яхши кунлар келганда мана шу мақолаларнинг ҳаммаси газеталарда қайта чоп этилса, китоб ҳолида чиқарилса аҳолининг онгида ҳақиқий шок, ҳақиқий инқилоб содир бўлади. Халқнинг кучини ва муносабатаини ўшанда кўрамиз. Шундай экан У. Ҳақназаровнинг бу мақолаларини ҳам портламай ётган улкан бомба деса ҳам бўлади.

    17/02/2013 08:58
  • myfunuz ;

    Дустлар келинг уйнайлик !!
    http://youtu.be/iPW8qxQHOfY

    16/02/2013 08:00
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube