Ёшлар бир нарсани билиб айтади…

Ёшлар бир нарсани билиб айтади…
23 views
15 February 2013 - 10:08

замокСиёсатшунос Усмон Хақназаровнинг диктатор Каримов зулмига доир маколаларини ўқирканмиз, дунёдан ва бошимизда турган офатдан хабарсизлигимиз бизга алам қилди. Нафрат бизни неча кунки, бир сонияга ҳам тарк этмади ва у фақат Ислом Каримовга қаратилган эди. Минглаб қамоқларда ўтирган ва юзлаб қатл этилган  ўзбек ва ўзбек бўлмаган, асосийси мусулмон бўлган йигитларга юрагимиз ачиди. Бу ёшлар икки давлат (Исроил ва Ўзбекистон) ўртасидаги жиноий конспирациянинг қурбонлари бўлганига ишонч хосил қилдик.

Мазлумлар-у, маҳкумларни ва ҳаёти фақат фожеадан иборат эрксиз миллатимизни бу давомли  офатдан ким қутқаради? Айни кундаги ҳаёт тарзимизга қараб туриб, бу қандай мустақиллик бўлдики, ҳукумат ўз халқини қамаш ва талаш билан машғуллигига гувоҳмиз. Халқимизнинг аҳволи бутун оламга маълум бўлса-да, ҳукумат сиёсатига кўра, одамлар гуё бахт уммонига ботган. Мактабнинг бошланғич синф ўқувчиси ҳам ҳатто Қуръон ўқиш, динда бўлиш, сиёсатни танқид қилиш, эркин фикр айтиш қамалиш эканини яхши билади. Савол туғилади: ҳаёт шундай экан, ҳукумат ва халқ дегани нима ўзи?

Конституциямизнинг 1 боб, 2 -моддасида “Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар”, дейилибди. Ўйлаб қараганда на давлат органлари ва на мансабдор шахсларнинг жамият ва фуқаролар олдида масъулиятига гувоҳ бўлмадик. Унга биргина мисол, бугунда жуда оғизга тушган қишлоқ фуқароларига уй-жой қурилишларини олсак, ҳукумат ва мансабдорлар халқни талаётгани очиқ ошкор кўриниб турибди. Чала қурилган ва эгасиз ташлаб кетилган қурилишларни истаган вилоят ва тумандан истаганча топишингиз мумкин.

Қонуннинг VII боб,  25-моддасида “Ҳар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга. Ҳеч ким қонунга асосланмаган ҳолда ҳибсга олиниши ёки қамоқда сақланиши мумкин эмас”, дейилибди. Ана холос! Мамлакатимизда қамоққа олишдан осони йўқ. Мана биз талабалар, эркинмиз. Президент айтганидек комил инсон бўлиб ўсишимиз керак. Лекин қандай қилиб, комил инсон бўласиз, бурнингиз тагида рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга фикр билдира олмайсиз. Инсон тафаккури қолипга солинган жамиятда комиллик ҳақида сўз бўлиши мумкин эмас. Афсуски, буни яҳудий ИАК жаноблари билишни истамайди. Яна ўша уй-жойлар қурилишига қайтар бўлсак, айни кунда мазкур уйлар қурилишини тадбиркорларга юклашибди. Пулини-ку ҳукумат олиб бўлган. Нега энди тадбиркор уй қуриши керак, деб сўраш мумкин эмас. Қураётган кишиларнинг ўзлари эрта-индин бу уйлар тўкилиб тушади, дейишмоқда. Чунки қурилишнинг ўз қоидаси, ўлчовлари бор. Ишсизман деган ҳар қандай одам ёки ўқитувчи уй қуравермайди-ку. Тадбиркорнинг ҳам кўчада ётган пули йўқ, айтишларича амаллашяпти. Нима қилсин, фикр билдира олмайди, жонни қуткармоқ ҳам қаҳрамонлик эмиш, яшамоқчи. Озод халқлар ўз эрки учун: “тиз чўкиб яшагандан кўра тик туриб ўлган яхши”, деб курашганларини ўқиганмиз. Бугунда эса Ўзбекистонимизда “тик туриб ўлгандан кўра тиз чўкиб бўлса ҳам кун кўрган доно”, деган мақол пайдо бўлибди, билмаган эканмиз.

Хақназаровнинг мақоласидан сўз кетса, “ха, энди узоқда туриб ёзаверишади-да, уларга осон. Бу ердагиларга қийин. Биз Аллоҳга солдик”, деганлар ҳам бўлди. Сотқин ИАК ва унинг қотил командаси учун зўр қулайлик. Шундай экан, мухтарам сиёсатшуноснинг биринчи мақоласида исмлари тилга олинган раҳбарлар ва олимлар ИАК “бош” бўлган 23 йил давомида халқимизни аёвсиз жазолашда жанобга кўмакдош бўлганларини тушуниб етдик. Бу жиноятчилар гуруҳи  жиноятларга бош бўлиш билан бир қаторда, ўзларига издош  неча юз ёки минглаб жиноятчиларни тайёрлаганлари ҳам маълум. Мана яна бир маротаба кўздан ўтказайлик, ИАКнинг маслаҳатчилари, ўзбек халқининг № 1 душманлари кимлар экан:

В. Бронштейн – давлат маслаҳатчиси (20 йилдан буён);
Михаил Гуревич – ГУИН бошлиғи ўринбосари;
Анвар Турсунов – ҳозирда Тошкент шаҳар имом хатиби;
Хамидулла Кароматов – Бош вазир ўринбосари бўлган;
Рустам Иноятов – МХХ раиси;
Ислом Каримов – Президент;
Зокиржон Алматов – собиқ ИИВ вазири.

Хизб аъзоларини кўпайтириб, кейинчалик «яхши хосил» йиғмоқчи бўлган Президент нима учун 1995 йилдан бошлаб «Ўзбекистонда Ҳизбут Таҳрир» қўшма лойиҳасини Исроил махсус хизматлари билан диёримизда амалга оширилишига рози бўлган? Нима учун мамлакатимиз ҳудудига диний-экстремистик оқимни сунъий йўл билан олиб кирилишига ўзи бош-қош бўлган? Унинг ўзбек халқига  душманлигининг яна қандай сабаблари бўлиши мумкин? Ушбу саволларга жавоб аллақачон исботланган, у ҳам бўлса ундаги Исломга душманлик ва сионизм ғояларидир. Биз бунга авваллари ишонмаган эдик, лекин ИАК фаолиятининг ўзи буни исботлаб турибди ва Усмон Хақназаровнинг таҳлилларини ҳеч нарса билан рад қилиб бўлмайди.

ИАКнинг айёр, золим, қасоскор, ислом динининг ашаддий душмани, маҳаллий халқни бир чақага олмайдиган диктатор эканлигини кўрсатувчи исбот ва далиллар шундоқ кўз ўнгимизда. Краснов, Голышев ва Бронштейн деган яҳудийлар ҳамон И.Каримов атрофида, 20 йилдан бери бирга. Шунинг учун ҳам мамлакатда ислом динининг ўрни фақат қизил гапларда қолмоқда. Демократия, эркин сайловлар мутлақо йўқ, ҳақ-ҳуқуқлар поймол этилган, матбуотда цензура ҳукмрон. Коррупция гуркираган. Иқтисод базўр нафас олаяпти, ойликлар паст. Ҳамма ўзининг соясидан қўрқади…

Шу ўринда буюк Шекспирнинг “Қирол Лир”ини эсласак, миллат фожеасининг асл сабаби нимада эканлигини озгина бўлса-да тушуниш мумкин. Граф Глостернинг никоҳсиз  туғилган ўғли Эдмунд касофатига бутун қироллик қонга ботади. Бизнинг аламзада  ИАК ҳам 23 йилдан бери ўзбек халқига, бутун мусулмон оламига нафратини  амалда исботлаб келмоқда. Буни кўрмасликка олиш қулликка абадий розилик белгисидир. Қуллик ва хорликка рози эканмиз, демак бундан баттарига ҳам тайёрмиз деганимиз-да бу.

Мана, яқинда бу бехосият жанобнинг 75 ёшлигини “нишонладик”. Халқимиз ҳаётини кузата туриб, қулдорлик тарихи  тарорланишини яна бир марта унинг қиёфасида кўрдик. Шунда хам жиммиз. Сабр-тоқатимизга жавобан бир даврадош дўстимиз “ўулларга”, яъни ўзлик ўзимизга атаб, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг “Ишчилар уйғон” шеърига ўхшатма машқ қилибди. Ёмон эмасга ўхшади. Унда шундай сатрлар бор:

Эй ўзбек халқи кўзингиз очинг,
Нафратингизни ИАКка сочинг,
Калтак олиб бўлса-да кўчага чиқинг,
Қуллик занжирин парчалаб, узинг.
Эй ўзбек халқи уйғон, уйғон.
Энди уйғонмаслик бу охирзамон…

Азиз юртдошлар, энди уйғонмаслик чиндан ҳам охирзамондан даракдир… Лекин ҳар қанча эзилмайлик, биз албатта қувонадиган кунлар келишига ишонишимиз керак. Ёшлар бир нарсани билиб айтади, курашга шай турайлик, золимларни кўздан қочирмайлик. Аввалги мақолаларимизда ҳам айтганимиздек, улар ҳақидаги ҳукмни халқ ўзи ўқияжак, иншоаллоҳ…

ТАЛАБАЛАР.