Кураш давом этаяпти ёхуд яна бир бор ЎХҲ “Одноклассники.ру” гуруҳимизнинг ёпилиши ҳақида

Кураш давом этаяпти ёхуд яна бир бор ЎХҲ “Одноклассники.ру” гуруҳимизнинг ёпилиши ҳақида
123 views
15 February 2013 - 14:37

Fotoğrafım 5Маълум бўлгани каби мана бир ҳафтадир ЎХҲ нинг “Одноклассники.ру” сайтидаги гуруҳимизнинг фаолияти номаълум сабабларга кўра тўхтатиб қўйилганди. Биз бу ҳақда ББС ўзбек хизмати (https://soundcloud.com/turkistontv) ва ҳаракатимиз сайти орқали ҳурматли ўқувчиларимизга баъзи маълумотлар бердик.

Шунингдек, биз бу сайт эгаларига мурожаат қилиб, гуруҳимиз нимага ёпилиб қолганлигининг сабабларини ўрганишга ҳаракат қилдик. Ушбу мурожаатимизга қуйидаги жавобни олдик:

Уважаемый пользователь,

Группа заблокирована за нарушение условий Лицензионного соглашения
(п.7.4.3) и не подлежит восстановлению.

(7.4. Лицензиату запрещается:

7.4.3. осуществлять пропаганду или агитацию, возбуждающую социальную, расовую, национальную или религиозную ненависть и вражду, пропаганду войны, социального, расового, национального, религиозного или языкового превосходства;)

С уважением,

Анна
Служба поддержки пользователей Одноклассники

Ушбу жавоб бизнинг “Одноклассники.ру” сайтидаги саҳифамизнинг фаолияти тўхатилиши учун оддий баҳона эканлиги кўриниб турибди. Чунки ЎХҲ низом ва дастурида миллий ёки диний низоларга ўрин берилмаган, аксинча ҳаракатимиз жамият тараққиётининг ўрта, мўътадил йўлини танлагандир. Афтидан диктатор Каримов ва малайлари “Одноклассники.ру” сайти раҳбарларига таъсир қилишнинг бирон йўлини (МХХ орқали ёки катта пора билан) топиб, улардан бизнинг гуруҳимизни мана шундай ҳеч ким ишонмайдиган сабаб билан ёпиб қўйилишига эришганга ўхшайди.

Хўш, бунинг асосий сабаби нимада?

Бу сабаб диктатор Каримовнинг сўз ва матбуот эркинлигидан ўлгудек қўрқишидадир. Чунки Ўзбекистонда сўз ва матбуот эркинлиги таъминланадиган бўлса бу диктатура режимининг деярли чорак асрдан бери ўзбек халқига қилиб келаётган даҳшатли зулми, диктатор ва унинг оиласининг ҳуқуқий ва молиявий жиноятлари албатта фош бўлади. Натижада эса халқ жунбушга келиб, диктатор Каримовни ҳокимиятдан ағдаради…

Хуллас, кураш давом этади. Бир томонда, ЎХҲ бошчилик қилаётган эркинлик, адолат ва ҳақиқат тарафдорлари, иккинчи томонда эса диктатор Каримовнинг зулм ва ҳақсизлик малайлари. Ушбу кураш майдонида сизларни ЎХҲ билан ҳамкорлик қилишга яна бир марта чақирамиз.

Йўқолсин Ўзбекистонда Ислом Каримов диктатураси!

Яшасин Эркинлик ва Адолат!

ЎХҲ Ташвиқот Бўлими
15 февраль 2013 йил

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi