Итлар нега ҳуради?

Эркинлик ва адолат тарафдорлари диктаторнинг тахтига жуда яқинлашиб қолдилар. Шунинг учун ҳам Каримовнинг кўппаклари яна-да қаттиқроқ ҳурмоқдалар…

Итлар нега ҳуради?
174 views
15 February 2013 - 19:10

otni_qamchilash_kkОдатда ўғрилар ўз уйларининг эшикларига “Эҳтиёт бўлинг, қопағон ит бор”, деб ёзиб қўядилар. Шунингдек, улар кўппакларини уйларига биров яқинлашиши билан вов- вовлашга ҳам ўргатадилар…

Ўзбекистонда энг катта ўғри диктатор Каримов ва оиласи эканлиги маълум. Аммо бу Ўғрибошининг итларини ҳамма ҳам танимайди. Масалан, Ризо Обид ва унинг сайти “Замондош”нинг ушбу диктаторнинг кўппаги ролини ўйнашини баъзилар тахмин қилиши мумкин, аммо буни аниқ билиб олиш учун бугун бу сайтда босилган икки мақолани ўқиш кифоядир. Ўзбек ва рус тилида чоп этилган бу икки мақоладан МХХ нинг бармоғини дарров таниб олиш мумкин. Афтидан ЎХҲнинг охирги зарбалари нишонга аниқ теккан ва Ўғрибошининг тахтига мухолифларнинг яқинлашаётганини унинг кўппаклари сезган шекилли, дарров жон- жаҳдлари билан ҳуришни бошлаб юборганлар…

Мен бу мақолаларнинг “мазмунига” атрофлича тўхталмоқчи эмасман. Зотан, уларнинг мазмуни диктаторнинг итларининг оғзидан атрофга сочилаётган кўпиклар каби маъносиздир. Қисқа айтадиган бўлсам, ўзбек тилида ёзилган “Барча, барчага,”, дея номланган “баёнот”да ЎХҲ раҳбарлари муртадликда, яъни диндан чиққанликда айбланганлар. Бу “баёнот”ни МХХ агенти ёзганлиги илк сатрлардан кўзга ташланади: “Бисмиллахир рохманир рохим”, дея бошланган матнда кўппакларнинг томоғидан чиқадиган “хириллашларни ифодалайдиган “х” ҳарфлари ишлатилган. Кейинги жумлада эса “Ассаламу алайкум ва рахматуллоҳи ва барокатуҳ..”, дейилган, яъни ўзбек тилидаги “Ассалому” ва мусулмонлар саломлашганда айтадиганлари “баракатуҳу” сўзлари ҳам нотўғри ёзилган. Яъни, бу “баёнот”ни мўмин мусулмон киши эмас, МХХ нинг чаласавод ходими ёзган. Диктаторнинг кўппаги Ризо Обид (бу тубан шахснинг Ўзбекистон МХХ агенти эканлиги ҳақида бизда аниқ далиллар бор) эса “юқоридан” хато ўтмайди, дея ўйлаган шекилли, матнни текширмасдан сайтига жойлаштирган. Ушбу матн гўё мужоҳидлар номидан ёзилган, бу билан ватанимизда ва хорижда яшаётган мусулмон биродарларимизни ЎХҲ га қарши қўйиш мақсад қилиб олинган. Ҳолбуки, халқимизнинг барча вакиллари ЎХҲ раҳбарияти ва аъзоларининг асосий қисми (халқимизнинг асосий қисми каби) мусулмонлардан иборат эканлигини яхши биладилар. Ҳаракатимиз олға сураётган қадриятлар орасида халқимизнинг эътиқодий қадриятлари ҳам ўрин олгани жамоатчиликка яхши маълум. Жумладан, Ўзбекистон мустақиллиги арафасида раҳбариятимиз тарафидан эълон қилинган ҳужжатда шундай дейилади:

“7.Маълумки Ўзбекистон аҳолисининг асосий қисми Ислом динига эътиқод қилади. ЎХҲ Ислом динини ўрганиш ва тараққий қилдиришнинг мўътадил йўли тарафдоридир. Диний маърифат (яъни Исломни ўрганиш) ва мусулмонларнинг ўзаро иттифоқига эришиш бу соҳадаги устувор вазифа ўрнида кўрилади. Ушбу мўътадиллик йўлини ҳаётга тадбиқ қилишни мувофиқлаштириш ва ҳукуматга амалий тавсияларда бўлиш учун бу соҳада мутахассисликка эришган кишилар, яъни уламоларнинг Кенгаши тузилади. Бу Кенгаш янги ҳукумат билан ҳамкорлик қилишни ўз зиммасига олади. Дин масаласидаги барча ихтилофлар ва тушунмовчиликлар мана шу Кенгашнинг тавсиясига кўра ҳукуматнинг амалий тадбирлари билан ечимга боғланади. Кишиларнинг ўзлари истаган шаклда диний жамоалар ва ҳаракатлар тузиб олишига, бу орқали мусулмонлар орасида ихтилоф ва жанжал чиқаришларига имкон берилмайди. Дин масаласида ҳаддан ошиш, мазҳабпарастлик, бидъатчилик, жамоатпарастлик муаммоларини ечимга боғлашда Уламолар Кенгашининг қарори асос сифатида кўрилади. (http://www.uzxalqharakati.com/archives/12935)”.

Демак, ЎХҲ ватанимизда Ислом динининг ўрта, мўътадил шаклда тараққий қилиши тарафдоридир. Бу йўлда қилинадиган аввалги иш сифатида исломий маърифат ва мусулмонларнинг ўзаро иттифоқини мақсад қилиб олганмиз. Мана шундай аниқ ва мўътадил диний сиёсатга эга бўлган, қолаверса, ўзлари ҳам мусулмонлар сифатида динимизнинг фарз ва вожибларини кундалик ҳаётда бажариб келаётган эътиқодли инсонларга “муртад”, дейиш учун камида диктатор Каримовга кўппаклик қилиш “мақоми” билан фахрланадиган МХХ агенти, жумладан, Ризо Обид каби тубан кимса бўлиш керак.

Сохта “баёнот” шундай тугайди:

“Вассаламу алайкум вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ.
Саидхужа Абдурахмонов” 

Мусулмон одам ўз исмини русча талаффузда айтмайди ҳам, ёзмайди ҳам. Хуллас, баёнотнинг МХХ кўппакларининг ижоди эканлигида зарра қадар шубҳамиз йўқ.

Унда келтирилган ояти карималарга эса тўхталиб ўтирмаймиз.

Чунки бу муқаддас оятларнинг “баёнот” мазмунига ҳеч қандай алоқаси йўқдир.

МХХ нинг ити Ризо Обиднинг сайтида эълон қилинган иккинчи мақолага келадиган бўлсак, у рус тилида ёзилган ва “Диссидент с двадцатилетним стажем Штрихи к портрету Мухаммада Салиха” деб аталган. Маълумки ЎХҲ нинг оммавий ахборот воситаларида сўнги вақтларда диктатор Каримовнинг жиноятларини фош қиладиган материаллар эълон қилдик. Хусусан, Сох анклави масалада Ислом Каримовнинг бу туманимизни Қирғизистонга сотиши эҳтимоли ва 1999 йил 16 февраль Тошкетда содир қилинган портлашларининг Каримовнинг шахсий буйруғи билан режалаштирилгани ҳақидаги маълумотлар Ўзбекиситонда ва хорижда яшаётган ҳамюртларимизга шок таъсир кўрсатди. Бу билан дунёнинг энг золим диктаторларидан бири ҳисобланадиган Ислом Каримовнинг кирдикорлари сув юзига чиқди. Афтидан Каримов ЎХҲ сайтида бу мақолалар эълон қилингандан кейин МХХ чиларни оғзини тўлдириб сўккан бўлса керак, уларнинг ҳамкори “Замондош”да ушбу “ит ҳуришлари” пайдо бўлди. Рус тилидаги мақолада ҳеч қандай далилларсиз ЎХҲ раҳбари Муҳаммад Солиҳ обрўсизлантирилишга уринилган. Аммо тажриба шуни кўрсатмоқдаки, кимки Муҳаммад Солиҳга туҳмат тошларини отган бўлса, бу тошларнинг туҳматчиларнинг ўзларининг бошини ёрган. Бу русча мақолада Муҳаммад Солиҳга ўлим таҳдиди ҳам айтиб ўтилган. Маълумки, бировга ноҳақ ўлим тилаганнинг бошига ўлим келиши кечикмайди…

Ҳурматли ҳамюртларимиз Каримов диктатураси билан ЎХҲ орасидаги кураш ниҳоий нуқтага яқинлашиб бораётганини ҳис қилган бўлсалар керак. Яъни, эркинлик ва адолат тарафдорлари ўзбек халқини зулмдан озод қилиш учун золим диктаторни  тахтига жуда яқинлашиб қолдилар. Шунинг учун ҳам Каримовнинг кўппаклари бор овозлари билан янада қаттиқроқ ҳурмоқдалар…

Намоз Нормўмин,
ЎХҲ Муассислар Мажлиси аъзоси ва мувофиқлаштирувчиси
15 февраль 2013 йил