ЎҲҲ аъзосига “Билайн”дан мактуб

ЎҲҲ аъзосига “Билайн”дан мактуб
38 views
16 February 2013 - 13:40

indir (3)2013 йил 16 февраль куни “БИЛАЙН” компаниясининг маъсул ходими, мижозларни қўллаб-қувватлаш марказ раиси Людмила Чайковская номидан, ЎҲҲнинг аъзоси Фахриддин Тиллаев номига, Тошкент шаҳри, “Бухоро” кўчаси-1 уйда жойлашган “Билайн” компаниясининг №2054/13-сонли жавоб хати келди…

Маълумингизким, 2013 йил 21 январь куни фуқаро Фахриддин Тиллаев, “Билайн” компаниясининг директори А.В.Сафронюк номига ёзган шикоят аризасида:(қисқача мазмуни) ”Сиз бошқараётган “Билайн” компаниясини судга бераман. Менга етказилган моддий ва маънавий зарарни компания ҳисобидан ундириб оламан…” деганди. Шундан сўнг, фуқаро Фахриддин Тиллаевга, “Билайн” компанияси томонидан юборилган мактубнинг мазмуни қуйидагича:

“Билайн” компаниясининг доимий мижози, жаноби Фахриддин Тиллаевга!
Ушбу фурсатдан фойдаланиб, Билайн савдо белгиси остида уяли алоқа хизматини тақдим этувчи МЧЖ “Unitel”номидан, кейинги таҳлилда Компания, Сизга бўлган ҳурмат эҳтиромини изҳор қиламан, шунингдек, бизга бўлган ишончингиз ва ҳамкорлигингиз учун самимий ташаккур билдираман. 21-январ 2003й. мурожаатингизга жавобан шуни маълум қиламанки, ҳозирги вақтда +998901224581 рақамида Компания томонидан кириш ва чиқиш қўнғироқларида чеклов кузатилмади.

Ҳозирда Компанияда 24 соат вақт мобайнида телефон ёки интектив он-лайн хизматлари фаолият кўрсатмоқда. Мижозларни қўллаб-қувватлаш маркази билан боғланиш учун Билайн рақами орқали 0611 рақамига ёки шаҳар рақамлари орқали +998901850055 рақами боғланиб маълумот олишингиз мумкин. Интерактив он-лайн сервис мижозларни қўллаб-қувватлаш “Online consultant” хизматидан 0611. bellene.uz. электрон манзил орқали фойдалинишингиз мумкин. Келажакда ҳамкорлигимиз давом этади деган умиддаман. Ҳурмат билан Людмила Чайковская-мижозларни қўллаб-қувватлаш марказининг раҳбари”.

Бу макутубдан шундай хулоса қилиш мумкин: “Мен нима ғам билан. Мулло ҳалигим билан…” деганларидек, “Билайн” компаниясининг масъул ходими ёзган мактубида: “Мижоз, Сизга бўлган ҳурмат-эҳтиромимни изҳор қиламан…” ва “Билайн рақами орқали 0611 рақамига ёки шаҳар рақамлари орқали+9989018550055 рақамига боғланиб маълумот олишингиз мумкин…” каби сўзларини учратасиз… Бу билан мактуб эгаси Людмила Чайковская, нима, менга “севги” изҳор қилмоқчими? Ёки “Билайн” компанияси ўзининг фаолияти тўғрисида маълумот бермоқчими? Тушунмадим!

2013 йил январь ойининг охири ва февраль ойининг бошларида “Билайн” компаниясининг бир неча масъул ходими 0611 телефон рақам орқали, мен билан алоқада бўлиб, “Сизнинг мурожаатларингизни ўрганиб чиқмоқдамиз…” деб маълум қилишганди.

Ўшанда уларга қўйидаги саволлар билан мурожаат қилганман:

“Менинг телефонимни доим “жучок” орқали, “кимдир” эшитмоқда. Сизлар шунга рухсат берганмисизлар? Компаниянгиз ўшани аниқлаб, менга маълумот бериши керак.

Ахир, менинг конституциявий ҳақ-ҳуқуқларим оёқ-ости бўлмоқда” десам, улар бир овоздан, “биз Сизга, бу тўғрисида ҳеч қанақанги маълумот беролмаймиз. Чунки, бу компаниянинг ички сири…” дейди. Сизнинг компаниянгиз қачондан буён “СИР” сақлайдиган бўлиб қолди?

Мен Россиядаги биродарларга ва бошқа фуқароларга “SMS”юборсам, “биз ҳеч қанақанги “Сообшение” олганимиз йўқ…” дейишмоқда.

Нега менга “ОЗОДЛИК”, “БИ-Би-Си”, “Америка-Овози” радиосининг ходимларидан келаётгган, алоқаларга сунъий равишда тўсиқ қўймоқдасизлар?

Сизлар “МТС” тугатилганидан кейин, ошкора ўғрилик йўлига ўтдингизлар! “МТС” га ўхшаб, сизларнинг ҳам ички “Сир”ларингиз бор-ми?

Ахир, Сизлар менга ўхшаган “мижоз” устидан кун кўрмоқдасизлар-ку? десам улар, “хатларингизга жавоб бераётган вақтимизда шу саволларингизга ҳам жавоб берамиз” деганди…

Севги “изҳор”га тўла жавоб хати ҳам келди. Аммо… Саволларга жавоб йўқ. Улар менинг шикоят аризам билан батафсил танишмаганлиги шундоқ ҳам кўриниб турибди. Чунки, компания ходимлари рус мутахассислари экан…

Улар мутлақо ўзбек тилини билмайдилар. Ҳатто-ки, компания директори номига ёзилиши керак бўлган “заявка” ҳам, рус тилида ёзилиш керак экан…

Компанияга кирсангиз, худди-ки, узоқ Сибирь ўлкаларидан эсаётган совуқ изғирин шамолини ҳис қиласиз. Бу совуқ шамол этингизни жунгжитиб, ич-ичингизга сингиб кетади. Яхшиям-ки, мен Ўзбекистондаман. Бўлмаса, мен ҳам ўзбек йигитларидек, Россияда ҳамма томон оппоқ қор билан қопланган, кўча ва йўлларни курак билан тозалаб юрган бўлармидим?

Худо кўрсатмасин-ки, ҳар бир рус миллати мени кўрганида, “Ну чурка узбек, негр работай…” деб ҳақорат қилармиди?

Аллоҳга ҳамду-санолар ва минг шукурлар бўлсинки, Аллоҳ таоло мени ҳур ва эркин озод инсон қилиб яратди…

Нақшбандий бобомиз айтганларидек, “Банда-бандасига қул бўлиши мумкин эмас. Фақат банда- Аллоҳга қул бўлиши мумкин”.

ЎҲҲнинг Тошкентдаги маъсул муҳбири.