Давлатнинг кучи давлатнинг ақлига тенгдир

Давлатнинг кучи давлатнинг ақлига тенгдир
83 views
18 February 2013 - 12:14

Таржимондан: Давлат нима ўзи, деган саволга дабдурустдан жавоб бериш осон эмас. Чунки давлат номи оддий, моҳияти эса ниҳоятда мураккаб ташкилотдир. Бу ерда давлатнинг моҳиятини ҳақида чуқур мулоҳазаларни бир четга қўйиб, давлат ҳақида бир мақолада айтилганларга эътиборингизни қаратмоқчиман. Балки бу мақолани ўқиб, давлат ҳақидаги фикрларингиз бироз бўлсада ойдинлашар. Бу мақола бугунги Туркия давлати ва унинг “ақли” ҳақидадир…
Н.Н

БайроқДунёнинг ҳар ўлкасида “Давлатдан” катта куч йўқдир.

Ўлдириш ҳам давлатнинг салоҳиятлари орасидадир.

Урушни ҳам, тинчликни ҳам давлатлар амалга оширадилар…

Давлат пул босиши мумкин, шахсларнинг ҳуқуқларини баъзан кенгайтириб, баъзан йўқ қилиши мумкин. Буларнинг барчаси маълум назарий ҳақиқатлардир.

Аммо бир амалий (практик) ҳақиқатлар ҳам бор.

АҚШ Президенти Обама “Бирлик Нутқи”ни сўзларкан ва тараққиёт технологияси билан янги кашфиётларни ташфиқ мақсадида бир ташкилот тузиш учун бир миллиард долларни Конгрессдан сўрашини айтар экан, уни тинглаётганлар орасида Аппле (Apple) ширкатининг раҳбари Тим Куук (Tim Cook)да бор эди.

Ўйлаб кўринг, Аппле (Apple)нинг 137 миллиард доллар нақд пули бор.
Кимнинг ақли кўп?

Бир томонда, технология ва янги кашфиётларни ташфиқ қилиш учун бир миллиард долларга муҳтож давлат бор.

Бошқа томонда эса, технология ва янги кашфиётларни бозорда сотиб, буларни фойдага айлантирган ширкат бор.

Давлатми ёки бу ширкатми кучли?

Дунё иқтисодида айланаётган пулларнинг миқдори кишининг бошини айлантириб қўядиган даражададир.

Масалан, помидордан “Ketchup” тайёрлаб, шишаларда сотадиган “Heinz” ширкатини сотиб олиш учун Варрен Буффетт (Warren Buffett) 28 миллиард доллар таклиф қилибди.
28 миллиард доллар… “Heinz” бир кунда 1,5 миллион қути фасулия (лўвия) консервалари сотар экан.

“Ketchup” номи билан машҳур помидор томати йилда 1,5 миллиард доллар даромад келтирар экан.

Уруш ва тинчлик
Буларнинг барчаси ҳайратли рақамлардир.

Ўйлаб кўринг, дунёда қуролланиш ва ҳарбий харажатлар учун ҳафтада 30 миллиард доллар пул сарфланар экан.

Иқтисодий жиҳатдан Apple ни қўйингда, Heinz дан ҳам заиф бўлган Шимолий Корея атом бомбасига эга бўлиш учун ким билади неча миллиардлаб доллар сарфламоқда..

Таълимга ва ижтимоий хавфсизликка пул сўраб АҚШ Конгрессига ёлвораётган Обама ҳукумати, Афғонистон ва Ироқдаги урушларга 500 миллиард доллар ишлатибди.

Табиийки давлат жуда ҳам кучлидир, аммо баъзи давлатлар ҳамма давлатлардан кучлидир…

Фақат бу давлатнинг барчадан ва барча ташкилотлардан ақллирроқ эканлигини билдирмайди.
Вақти вақти билан аниқ мақсадга эга бўлган сиёсатчилар майдонга чиқадилар ва ўз давлатларининг ақлини ўзлари яшаётган даврга мослаштириб, тараққий қилдирадилар.

Ақлни даврга мослаштириш
Агар бу давлат иқтисодда бўлгани каби, ҳуқуқда, инсон ҳақларида, демократия ва тинчлик масаласида ҳам даврдан ўзишга муваффақ бўлса, у ҳолда шахслар ҳам, ширкатлар ҳам давлатнинг кучини ва устунлигини юракларида ҳис қиладилар.

Аммо давлат фақат ҳарбий кучи билан ўз устунлигини исботлашга уринадиган бўлса, иш тараққий қилмай қолаверади.

Натижада бутун танқидларга қарамай, Apple жиҳозлари Хитойда ишлаб чиқарилмаяптми?
Туркия ҳам бугун давлат ақлини бугунги даврга мослаштириш жараёнида турибди…
Иқтисоддаги ақлланиш ички тинчлик, ҳуқуқнинг устунлиги ва инсон ҳуқуқларининг асосий қадриятлар бўлишига олиб келадиган бўлса, у ҳолда давлатнинг кучи ҳаммамизнинг кафолати бўлади.

Имроли жараёни (яъни, Эрдўғон ҳукуматининг курд исёнчилари билан музокара жараёни. НН) бу йўлдаги энг муҳим қадамдир.
Меҳмат Барлос (Mehmet Barlas)

Манба: sabah.com.tr
Таржимон: Намоз Нормўмин