Қани, қуллар ҳашарга!

Қани, қуллар ҳашарга!
18 views
18 February 2013 - 15:48

Маълумки ҳашар халқимизнинг ижобий урф ва одатларидан. Ҳашарни инсонлар ўзлари ташкил қилади, яъни бу иш эркинлик ва хайрихоҳликка асосланади. Каримов диктатурасида эса ҳамма иш маъмурий буйруқбозликка асослангани учун инсонлар истамаса ҳам ҳашарга ҳукумат вакиллари томонидан қувиб чиқарилади.

Масалан, шу кунларда Бухорада қандайдир университиада ўтказилиши муносабати билан шаҳарда ободонгарчилик ишлари бошлаб юборилган. Бу ишда шаҳардаги ерларнинг ағдарилиб, ўғитланиши ўқувчиларнинг зиммасига юклатилган. Ҳашарда иштирок этадиган ўқитувчиларнинг хабар беришича, олимпиада очилишида байроқча кўтарадиган ва рақсга тушадиган қизлардан бошқа барча талабалар ўқитувчилари раҳбарлигида ёппасига хашарга чиқар экан. Бунинг эвазига икки ярим йиллик ўқув муддатлари уч йил қилиб кўрсатилар экан. Ҳа, энди режим сохатакорликка асослангандан кейин хашар ҳам, ўқиш муддати ҳам сохтакорликка асосланадида…

Бухорадан ЎХҲ хайрихоҳи
18 февраль 2013 йил.