Балки биз Дўст ва хақиқий Ёрдамчи бўлармиз?!

Балки биз Дўст ва хақиқий Ёрдамчи бўлармиз?!
111 views
19 February 2013 - 11:41

Ассаламу алaйкум биродарлар.

Мен бир онахон билан гаплашгандим. У онахон Ўзбекистондаги чет қишлоқлардан бирида яшар эканлар, ўғиллари ва куёвлари узоқ муддатли қамоқда, айримлари эса чиқиб кетишга мажбур бўлишган экан. Олдиларида 7 та набиралари бор экан, 3 та қиз ва 4 та ўғил, ёшлари 4 билан 13 орасида экан.

Oнахонга набираларга озгина диний таълим бериш, Исломни тушунтириш кераклиги ҳақида гапирдим. Шунда y киши “Дадаларининг бошига тушган кунлар буларнинг ҳам бошига тушишидан қўрқаман, бу набираларим ҳам ўғилларимга ўхшаб қамалиб, ёки сургун бўлиб кетишини ўйласам, юрагим орқага тортиб кетади” дедилар.

Онахоннинг айтишларича, набиралари доимий назоратда экан, қамалган исломийларнинг болaлари деб улар билан мактабда ва мактабдан кейин хар хил тўгараклаpда алоҳида шуғулланишар экан. Намозга, исломий кийимга мутлақо рухсат йўқ экан. Бир куни болаларнинг намоз ўқишларини билиб қолишибди ва мелисага чақиртиришиб, қаердан ўрганишгани билан қизиқишибди.

Онахон “Намоз ўқиш хам гуноҳми, буни нимаси ёмон, рўмол ўраш ҳам айбми?” десалар, ментлар: “Ҳа, энди билдик ким буларни бузаётганини” деб онахонни ўзларини қаттиқ назоратга ола бошлашибди.

“Ман қариман, ёшим бир жойга бориб қолган, ҳамма масъулиятни ўзимга оламан, ман кўндалангман, чақиришса ҳам ўзим бораман, келин-қизларимниям қамаб қўйишмaсин деб қўрқаман, болалар ҳам катта бўлишяпти, жуда бошимиз қотган”, дейдилар онахон.

Айтишларича, махаллаларида, қўшни қишлоқларда ҳам 2-3 тадан шундай оилалар бор, лекин бир-бирлари билан деярли алоқалари йўқ экан, ҳамма оилалар шундай аҳволда, амнистиялардан умид қилишиб, умидлариям сўниб боришяпти экан.

Буларни эшитиб, уларга нима деб тасалли беришни билмай колдим. Балки тинчроқ жойларга олиб чиқиш керакдир деб ўйладим, лекин бундай оилалар жуда кўп бўлса, ҳаммасини олиб чиқиб бўлмайди-ку, моддий ёрдам қилиш мумкиндир, лекин бу ҳам улардаги зулмни кетказмайди. Бу онахон бизнинг онамиз, қизлари-келинлари бизнинг аёлларимиз ва болалари бизнинг болаларимиз эмасми?

“Эй Роббимиз, бизни бу аҳли золим қавмдан қуткаргин, бизга Ўз томонингдан дўст ато қилгин ва Ўз томонингдан ёрдамчи бергин” деб дуо қилаётган бу ожиз мазлумалар учун балки биз ДЎСТ ва хақиқий ЁРДАМЧИ бўлармиз?!

Сиз қандай фикрдасиз, бу оилалар нима қилишлари кeрак, бу масаланинг ечими қандай???

Хасан Темиров,
ЎХҲ аъзоси, Швеция


windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi