ЎХҲнинг “Одноклассники”даги саҳифаси ёпиб қўйилди

Мухолифатдаги Ўзбекистон Халқ ҳаракатининг “Одноклассники.ру” ижтимоий тармоғидаги саҳифаси ёпиб қўйилди. ЎХҲ раҳбарлари бунинг ортида расмий Тошкент турганини иддао қилмоқда.

ЎХҲнинг “Одноклассники”даги саҳифаси ёпиб қўйилди
119 views
20 February 2013 - 12:27

Мухолифатдаги Ўзбекистон Халқ ҳаракатининг “Одноклассники.ру” ижтимоий тармоғидаги саҳифаси ёпиб қўйилди. ЎХҲ раҳбарлари бунинг ортида расмий Тошкент турганини иддао қилмоқда. 

AE2DED11-CE8E-4827-9BFB-4B37B9C94C13_w640_r1_sРоссия ижтимоий тармоғи – “Одноклассники.ру”даги ЎХҲнинг саҳифаси ўн кундирки ёпиқ қолмоқда.

Бу ҳақда Озодликка гапирган Ўзбекистон Халқ ҳаракатининг Муассислар мажлиси аъзоси ва мувофиқлаштирувчиси Намоз Нормўминга кўра, саҳифа  “Одноклассники.ру” маъмурияти томонидан тўсиб қўйилган.

Намоз Нормўминнинг сўзларига қараганда, “Одноклассники.ру” маъмурияти ҳаракатнинг саҳифаси “ирқий, миллий ёки диний низони тарғиб қилгани” учун тўсилганини айтиб, унинг бошқа очилмаслигини маълум қилган.

Аммо, ЎХҲ фаоли олти ойдан буён ишлаб турган саҳифанинг тўсиб қўйилишида Каримов режимининг қўли борлигини тахмин қилади.

– Конкрет ҳукуматдан гумон қиламиз. Чунки ҳукуматни қаттиқ безовта қилган ëки қўрқитиб юборгани биз шу саҳифа орқали юритган фаолиятимиз бўлган, деб ўйлайман. Бу фақат бизнинг бу гуруҳимизга қарши эмас. Ўзбекистонда тотал цензура бор. Ўзбекистонда матбуот бўғилаяпти, бутун сиëсий ва бошқа эркинликлар бўғилаяпти, шунинг бир кўриниши деб ҳисоблаймиз биз, дейди ЎХҲ фаоли.

[soundcloud id=’80045484′ color=’#B8240D’]

Намоз Нормўминга кўра, “Одноклассники.ру”даги ЎХҲ саҳифасининг 26 минг аъзоси бўлган ва уларнинг аксари Ўзбекистон ичкарисидан бўлган. Суҳбатдош мазкур саҳифа ҳаракатнинг асосий ахборот майдонига айланганини айтади.

– Жуда кўп ўзбекистонлик ҳамюртларимиз билан у ерда мулоқот қилаëтган эдик ва ўзимизнинг эркинлик, адолат, Ўзбекистондаги диктатура режимига қарши тарғиботимизни шу саҳифада, шу гуруҳимиз орқали олиб бораëтган эдик. Айниқса, жуда кўп ëшлар кираëтган эди. Биз яқинда бошлаган зулмга қарши варақалар тарқатиш кампаниямизни ҳам, асосан шу одноклассникидаги гуруҳимиз орқали олиб бораëтган эдик, дейди ЎХҲ фаоли.

Суҳбатдошга кўра,бир неча кун аввал ЎХҲ “Одноклассники.ру” ижтимоий тармоғида “Каримов кет” номли янги саҳифа очган ва ҳозирча тармоқ маъмурлари томонидан бунга қаршилик бўлмаган.

Жорий йилнинг 23 январ куни ЎХҲнинг расмий веб саҳифаси – Uzxalqharakati.com сайти ҳакерлар ҳужумига учрагани боис бир неча кунга ишдан чиққан ва ҳаракат раҳбарлари бунинг ортида ҳам расмий Тошкент турганини иддао қилган эди.

ozodlik.org

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi