Ҳисобланган дўст

Ҳисобланган дўст
108 views
20 February 2013 - 14:07

861F7E8E-47ED-4C46-A94F-32FA03C2B3E2_w640_r1_sКеча ўтириб, Каримовнинг 18 январдаги икки соатлик амри-маъруфини эшитиб чиқдим. Биров ëзиб берган текстни ўқишдан зериккан Каримов мақол айтгиси кеб қолди. Бу мақол Каримов тилидан “Ҳисобланган дўст айрилмас” тарзида чиқди. Кейин Каримов ўзбек тилини янги ибора билан бойитишга уриниб, мана бу иборани ирод қилди. “Ҳалолликни ўзбекдан ўрганиш керак”.

Мен севаман, сен севасанми?

“Барака топкур” калимасини икки марта қайтарган ИАК Хоразм ҳақида 2 минутдан ошиқ гапирди: “Хоразмликларни нимага яҳши кўраман биласизларми?” деб Каримов залга савол билан юзланди.

Зал эса “Нимага севасиз?” деган мазмунда чапак аралаш гувиллади.
Ана шундан кейин Каримов ўз севгиси сабабини айтди:
“Хоразмликларда ғурур бор. Ана шунинг учун уларни севаман” деди ИАК. Кейин эса Каримов “Бу ғурур фақат мамлакат ривожига ҳизмат қилиши кераклигини” уқтирди.
Бахт сўзининг “Б” ҳарфи
Кейин Каримов “Баҳт”, “Эрк”, “Оргазм”, “Демократия”, “Адолат” тушунчалари борасида “ўзига ҳос ва мос” фикрлардан гапирди.

Узоқ умр сири

Гап сўнгида эса “Хулоса” қилган Каримов “Суд, прокурор ва вазирлар соғ бўлса, мен ҳам соғ бўламан” деган гапни айтди.

 Шухрат Бобожонов