Қама-қама. Бухорода икки корхонага қарши жиноий иш қўзғатилган

Қама-қама. Бухорода икки корхонага қарши жиноий иш қўзғатилган
58 views
20 February 2013 - 14:11

Бухоро шаҳар Давлат солиқ инспекцияси томонидан иккита корхонанинг ҳисоб рақамларидаги пул маблағлари айланиши таҳлил қилинган.

Жумладан, «Омега Гранд» хусусий корхонаси ҳисоб рақами текширилганида, 2011-2012 йилларда 101.800.000 сўм нақд пул маблағи банкка топширилмагани, 3.034.076.000 сўмлик товар эса кирим қилинмасдан улгуржи сотиб юборилгани аниқланган. Корхона раҳбари Р.

Ҳожиевга нисбатан Жиноят кодексининг 189-моддаси 3-қисми билан жиноий иш қўзғатилган. Суд қарорига кўра, Р.Ҳожиев иш ҳақининг 20 фоизини давлатга ундириш шарти билан 3 йиллик ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинди.

Шунингдек, солиқ инспекцияси ходимлари томонидан «Аякс-трансстройсервис» хусусий корхонасининг ҳисоб рақами ҳам таҳлил қилинган ва 13.467.000 сўм нақд пул банкка топширилмагани аниқланган. Корхона раҳбари Б.Пўлатовга нисбатан Жиноят кодексининг 189-моддаси 3-қисми билан жиноий иш қўзғатилди. Суд Б.Пўлатовни иш ҳақининг 30 фоизини давлат ҳисобига ушлаб қолиш шарти билан 3 йиллик ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм этган.

ЎХҲ хабар маркази