Мардикор пул топди, арбоб муаммо…

Мардикор пул топди, арбоб муаммо…
63 views
21 February 2013 - 10:37

images (47)Давлат ҳудудига кирган инвалюта, ҳудуддан чиқмаса, мамлакатда валюта миқдори кўпаяверади. Бу оммабоп тушунчалар асосида, ”Мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқарилган махсулотлар рақобатбардошлигини яна-да ошириш ва таварларнинг мамлакатга ноқонуний олиб кирилишига қарши курашни кучайтиришнинг чора-тадбирлари тўғрисида” даги 1913 сонли, Вазирлар маҳкамасининг қарори қабул қилинди. Бу қарорга кўра:

-Фуқораларнинг чет эл сафарларига, нақд валюта олиб чиқиши, $2000 миқдорга чекланди.

-Халқ учун волюта манбаи бўлган, валюта бозори беркитилди.

-Валютани айирбошлаш шахобчалари қисқартирлди. Айирбошлаш операциялари, нақд пулсиз амалга ошириладиган бўлди.

-Ўзбекистонда, савдо ва бошқа операцияларини нақд валютада амалга ошириш манъ қилинди.

-Четдан келтирилаётган истеъмол молларни, сотиб олш учун сарфланаётган валюта оқимини тўхтатиш мақсадида, келтирилаётган халқ истеъмоли моллари рўйхати 2013 йил 1-мартдан қисқартирилади.

Божхона вакиллари, четдан мамлакат ичкарисига, истеъмол молларини қўйиб юборишда, шу конунга қатъий риоя қиладилар. Бу давлатимизнинг инвалютани мамлакатдан четга чиқармаслик учун қилинаётган тадбиридир. Бу билан арбоблар, ҳосил бўлган валюта жамғармани, технология ривожига сарфламоқчи эканини, халққа билдиришга ҳаракат қилаяптилар. Мамлакат раҳбарияти, шу молиявий усул билан рақобатбардош истеъмол молларни кўпайтирмоқчи. Танланган бу абсурд усул, аксинча истеъмол моллари нархини оширади холос.

Мен ишлаб чиқариш мутахассиси сфатида, ўз фикримни баён қилмоқчиман. Масалан, мамлакатда ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг сифатини доимий равшда ошириш учун, жорий технологик линиялар жихозлари, мунтазам равишда, корхона графиги асосида, реконструкция қилиниши ёки замонавийига алмаштирилиши керак. Бу ишлаб чиқаришнинг ҳамма соҳаларида, доимий ва ўта керакли тадбирдир.

Экспорт салоҳияти билан, инвалюта ишлаб топа оладиган корхоналаригина, жорий технологиясини, ўз вақтида янгилаши мумкин. Бундан ташқари, корхона ўзининг етук илмий, технологик ва лойиҳалаш марказларига эга бўлишлари керак. Корхонада, кадрлар масаласи тўла ечилган бўлиши шарт. Бизнинг мамлакатимизда, бундай корхоналар бормоқ билан санарли. Рақобатбардош товар ишлаб чиқаришнинг яна бир аспекти, мамлакат иқтисодий инфраструктурасиннг ўзаро юридик боғлиқлиги, маданиятли ва мукаммал бўлмоғи керак.

Ўзбекистон бугунги кунда технологик ривожланмаган давлат ҳисобланади. Чунки, Маориф, Олий ва ўрта таълим соҳаларида, таълим ва тарбия ишлари замонавий талабларга жавоб бермаяпти. Яъни, таълим-тарбия ишлари, порахўрлик билан амалга оширилаяпти. Натижада мамлакатда, савияси паст мутахассислар етишиб чиқаяпти.

Мехнат фаолияти, пулсизлик ва буйруқбозлик билан амалга оширилаётган корхоналарнинг технологик аҳволи кундан кунга ёмонлашиб бораяпти. Шунинг учун ҳам, мамлакатда корхоналар рақобатбардош махсулот ишлаб чиқаришнинг ҳеч имкони йўқ.

Янги лойиҳалар асосида, янги корхоналар қуриш ишлари, жорий ҳукумат амлга ошира олмайди. Чунки:

– Бошқарув состави порахўрлардан иборат.

– Эгасига “садоқатли” амалдорлар, ишлаб чиқаришда, тажрибасиз ва чаласаводдирлар.

– Катта амалдорнинг, давлат ишлари учун ажратган вақтлари жуда оздир. Улар кучларини ўз шахси ва аймоғи манфаатига сарф қиладилар.

– Замонавий корхоналарни, порахўрлик ва буйруқбозликка ўрганган амалдорлар билан асло барпо қилиб бўлмайди.

Валюта бозори фаолиятини таъқиқлаш, бу табиий оқимга қаршилик кўрсатиш билан баробардир. Негаки, бозордаги валюталарни фуқароларимз, мардикор усули билан, четдан, ўзларининг ҳалол мехнатлари эвазига топиб келаяптилар. Бу пулларга, ҳукумат ўзининг қинғир-қийшиқ қарорлари билан хўжайнчилик қилмоқчи. Валюта эгаси яъни мехнаткаш халқ шахсий манфаатига тўғри келсагина, ўз мулкини (валютани), бозорга сотувга чиқаради.

Валюта, давлат банкларида эмас, балки бозорларда айланаяпти. Иқтисод таназзулда. Бошқарув системасининг халқни маданиятли бошқаришга кучи етмаяпти. Мамлакатдаги бошқарувнинг ва молиянинг бундай аҳволи, Каримов режимининг охирлаб қолганига яна бир далилдир.
Мамлакатдаги давлат банкларининг, инвалюта тушира оладиган статьяси йўқ. Ҳозир банклар, ўзларининг агентларини, валюта жамғариш учун, валюта бозорларига жўнатганлар. Демак, ҳақиқатан ҳам элакчи элакка ёлчимабди.

Менинг хомаки ҳисобимга кўра, халқимизнинг ёстиғи тагида $300 миллиарддан кўп, ҳаракатсиз инвалюта ётибди. Чунки, халқимизнинг президент ва банкирларга бўлган ишончи мутлақо йўқ. Шунинг учун ҳам, бу пуллар давлат банкларига қўйилмайди.

Агар халқимиз, ўз истаклари билан, киссаларидаги барча валютани, Каримовга олиб бориб берганда ҳам, унинг танланган мулозимлари, халқ учун икки кўприк ва уч километр асфальт йўл қуролмасалар керак. Чунки, амалдор ва Каримов учун халқнинг қадри йўқ. Уларга, уларнинг пулининг ҳам қадри йўқ.

1913 сонли қарор, ҳукуматнинг ночорлигидан даракдир. Қатағон йилларида, бошини омон сақлаган халқимиз, ҳукуматнинг бу найрангларига ҳам бўш келмас. Истеъмол моллари қимматлашади. Лекин валютани халқ қўлидан ҳеч ким тортиб олаолмайди. Чунки, валюта мардикорники. Валюта бозорда айланаверади.

Жуманиёзов Нуриддин.
ЭРК ДП аъзоси.
Тошкент шахар
21.02.13.