“Бирлик”нинг Швецияда фаоллиги, ёки коса тагидаги нимкоса

“Бирлик”нинг Швецияда фаоллиги, ёки коса тагидаги нимкоса
163 views
22 February 2013 - 10:53

donoschikЎзини Ўзбекистон “Бирлик” халқ ҳаракати партияси деб атайдиган гуруҳ Ўзбекистонда бу партиянинг расмий рўйхатдан ўтказишга ҳаракат қилмоқда. Шу мақсадни кўзлаганлиги айтилаётган,  harakat.net саҳифасида эълон қилинган (harakat.net) хабарга ишониладиган бўлса, партия раисининг ташқи алоқалар бўйича ўринбосари Пўлат Охун швед парламенти депутатлари билан 18 ва 19 февраль куниларида ўтказган учрашувларида айни мавзуни кўтарган.

Ўзбекистон диктатор Ислом Каримов ҳукуматининг олиб бораётган қаттол сиёсати остида қолиб келаётганлиги ва режим бирор ислоҳатларга йўл очмаётганини назардан четда қолдирмайдиган бўлсак, “Бирлик” партияси раисининг ташқи алоқалар бўйича ўринбосарининг бу  “фаоллиги”  беҳуда эканлигини англаб етиш қийин эмас. Лекин косанинг тагида нимкосаси бор, яъни шунчалар ҳам “беҳуда” эмас!

Ўзбекистон ва Швеция орасида бирор илиқ муносабат бўла олмаслигини Швеция матбуоти ва Оммавий ахборот воситаларини кузатган ҳар қандай одам пайқамай қолмайди. Чунончи, TeliaSonera мобиль телефон алоқалари компанияси диктаторнинг тўнғич қизига йирик миқдорда пора бергани ортидан кўтарилган шов-шув Ўзбекистонда ҳаттоки текширилмади ҳам. Сабаби оддий: бу мамлакатда қонунлар ишламайди, ишлаганида ҳам “хашакироқ” одамлар учун ишлайди, шунда ҳам уларни айбдор қилишга зарурат туғилиб қолса.

Негадир Пўлат Охун  Riksdag депутутлари билан учрашаркан, TeliaSonera билан боғлиқ масалага тўхталиб ҳам ўтмабди. Балки тўхталган бўлса ҳам, аммо бу мавзу “Бирлик” учун исталмаган мавзу бўлсачи? Бу борада аниқ бир тўхтамга келишимиз қийин эканлигига ҳам алоҳида урғу беришимизга тўғри келади.

“Парламент ва вазирликдаги учрашувларда Ўзбекистоннинг Швеция ва Европа Иттифоқи билан муносабатларининг ҳозирги аҳволи ва уларнинг келажагига оид масалалар муҳокама қилинди. Пўлат Охун Швеция расмийларига Ўзбекистонда демократик ислоҳотларнинг ўта сустлиги, Ўзбекистон ҳали ҳам халқаро ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотлари тарафидан инсон ҳуқуқлари оммавий равишда топталувчи 10 та энг ёмон мамлакат рўйхатида эканлиги, 20 мингдан кўпроқ аъзоси бўлган “Бирлик” Партияси керакли ҳамма ҳужжатларни тайёрлаб Адлия вазирлигига топширган бўлса ҳам, йиллардан бери вазирлик Ўзбекистон қонунларини бузиб, ҳалигача партияни рўйхатдан ўтказмаётгани ҳақида гапирди”, – деб ёзади harakat.net.

Асалнинг ҳам ози ширин дейдилар. Ёлғон ҳам озроқ бўлса ширинроқ бўларди. Биринчидан, бу “мухолиф партиянинг” Ўзбекистонда 20 минг эмас, 20 аъзоси ҳам қолмаган. Бугунги кунда “Бирлик” аъзоларини номма ном келтириш ва бармоқда санаш мумкин. Бирликчиларнинг аксар қисми Абдураҳим Пўлатов томонидан “ҳаромийга” айлантирганини интернетни кузатиб борадиган ҳар бир ўзбек билади. Иккинчидан, инсон ҳуқуқлари оммавий топталадиган 10 мамлакатнинг бири бўлган Ўзбекистонда мухолиф партиянинг 20 мингдан ортиқ аъзоси бўлиши эса мутлоқ ҳақиатга тўғри келмайди. Партиянинг шунча аъзоси бор экан, демак Ўзбекистон 10 та энг ёмон мамлакат рўйхатига англашилмовчилик билан кириб қолган. Ўзбекистонда бўлмаган ва уни яқиндан билмаган ҳар қандай ўқувчи бу хабарга кўз югуртираркан,  “демак аҳвол бу қадар аянчлик эмас” деган хулосага келиши мумкин.

Нега Пўлат Охун Швеция ва ЕИ да бунақа учрашувлар ўтказиб юрибди? Ҳар ким ҳар хаёлга бориши мумкин, лекин асл воқеълик эса бутунлай бошқа жойда. Швеция махсус хизмати (Säkerhetspolisen) ўзбекистонлик таниқлик имом Обид қори Назаровга нисбатан 2012 йилнинг 22 февраль кунида уюштирилган суиқасд ортидан ўзбекистонлик қочқинларга қаттиқроқ эътибор қаратаяпди.  Айни вақтларда улар мамлакат ичкарисида фаолият кўрсатаётган Ўзбекистон МХХ (Миллий Хавфсизлик Хизмати) “доносчиларини” излашмоқда. Шундайлардан бири фош бўлиб қолиши ортидан, ҳозирда Швеция ҳудудларини тарк этгани ҳам айтилмоқда.

Бу воқеъликдан хабардор бўлган манбалардан бири ўз исмини ошкор қилмаслик шарти билан ЎХҲ (Ўзбекистон Халқ Ҳаракати) га суҳбат бераркан, МХХ нинг Швецияни тарк этган “қулоғи” номини ҳам сир сақлашимизни илтимос қилди. Фош бўлган агентнинг компьютери ва бошқа электрон маълумотлар сақлаш мосламалари айни пайтда ўрганилмоқда.

“Айни мана шу “қулоқ” билан апоқ-чапоқ бўлган Пўлат Охуннинг ҳам патагига қурт тушиб қолди ва эндиликда Швеция парламенти депутатлари билан учрашувлар ўтказиб юрибди у”. – дея ўз мантиғини билдирди ўз номини ошкор қилишни истамаган манба.

Пўлат Охун нима айб қилиб қўйганди? Унинг атрофида бораётган таҳлилларнинг бош сабаби эса, 2010 йилда ўзбек “мухофатининг” тўрт вакили (Самад Мурод бошчилигидаги гуруҳ) Швецияга ташриф буюргани билан боғлиқ. Ҳозирча швед махсус хизматлари бу учрашувларни “қулоқ” ташкил этган деган гумонда, аммо аслида эса уни Пўлат Охун ташкиллаштирганди. “Қулоқ” эса шунчаки, ўз сафдошларининг хизматида бўлган.

Манбанинг билдириб ўтганига кўра, “қулоқ”  “Замондош” сайти муҳаррири Ризо Обид ва “Янги дунё” сайти муҳаррири Юсуф Расуловлар билан ҳам яқин алоқада бўлган.  Тағин швед махсус хизматларини Ўзбекистонлик “ҳуқуқбон” Марат Зоҳидовнинг Швецияга қилган ташрифлари ҳам қизиқтириб қолганлигини айтади ЎХҲ га маълумот берган манба.

“Ҳозирги бораётган текширувлар ортидан у (қулоқ) мамлакатни тарк этишга улгурди, бироқ унинг ҳозир Тошкентда эканлигидан гумон қилаяпман”, – дейди ЎХҲ га маълумот берган манба. Манбанинг айтишича, “қулоқ”ни Тошкентда кўрганлар ҳам бўлишган ва бу ҳақида манбани огоҳ этишган. Шундай бўлсада, “қулоқ”нинг Ўзбекистонда эканлигини тасдиқловчи аниқ  маълумот йўқ.

Мақоламизда “қулоқнинг” номини келтиришга журъат топмадик. Бу ваъдага хилоф ҳаракат қилмаслигимиз учун, лекин азиз ўқувчининг ўзи гап ким ҳақида бораётганлигини англаб турганлигига ишончимиз комил.

“Бир тирриқ эчки бутун подани булғайди” дейишади. “Қулоқ” тириқлик қилиб Ўзбекистон МХХ сининг бутун подасини булғаб кетганга ўхшаяпди ва ҳозирда уларнинг ортидан кузатув ва текширувлар бошланган. Ажаб эмас,    TeliaSonera нинг қизиғи босилиб улгурмай, ўзбекистонлик айғоқчилар мавзусида ҳам бир катта шов-шув чиқиб қолса.

Масалан, уларнинг бир ресторанда одамларни ишлатиб, ойлигини бермай судланганлари, боз устига ресторанни ёқиб юборганлари ва ҳакозо, ҳакозолар атрофида таҳлиллар, фош этишлар ҳам ёритила бошланса ажабланмаслик керак. Аммо бундай материаллар ёритилади деб қатъий айта олмаймиз.

“Бирлик” Швецияда бунақа фаоллик кўрсатаётгани остида бошқа муаммо турибди, буни ким билади, ким билмайди. Шундай қилиб, Пўлат Охун Швеция ва ЕИ да учрашувлар ўтказиб юрибди.

Тўлқин Қораев,
Швеция

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi