Истанбулда Обид қорига суиқасд қилинганига қарши пикет

Истанбулда Обид қорига суиқасд қилинганига қарши пикет
55 views
22 February 2013 - 16:17

Resim 068Бугун Истанбулда, дунёнинг кўпгина шаҳарларда бўлгани каби, таниқли ўзбек уламоларидан бири Обид қори Назаровга 2012 йил 22 февралда суиқсд қилинганлигига норозилик билдириш мақсадида Туркиядаги “Мазлумдар” уюшмаси ва ўзбек диаспорасининг вакиллари иштирокида пикет бўлиб ўтди. Пикетдан мақсад – бу суиқасдни амалга оширганларни адолатли маҳкамаларда жиноий жавобгарликка тортиш, ушбу суиқасдни ташкил қилишда гумон қилинаётган Ўзбекистондаги Ислом Каримов диктатурасининг жиноятларига мамлакатимиз ва дунё жамоатчилигининг эътиборини қаратишдан иборат эди.

Пикетда унга иштирок этганларнинг номида матбуот баённомаси ўқиб эшиттирилди, ушбу қабиҳ суиқасдни амалга оширган жиноятчиларнинг маҳкамага тортилиши талаб қилинди.

Пикетда ўқиб эшиттирилган матбуот баённомасининг бир нусхаси Истанбулдаги Швеция консуллигининг вакилига топширилди.

ЎХҲ Хабар Маркази
22.02.2013