Обидхон қорига суиқасд қилинганининг бир йиллигига намойишлар уюштирилди

Обидхон қорига суиқасд қилинганининг бир йиллигига намойишлар уюштирилди
131 views
22 February 2013 - 17:33

120221174936_uzbek_islamic_cleric_imam_obidkhon_qori_nazarov_304x171_bbc_nocreditДунёнинг кўп мамлакатларида Ўзбек жамоалари томонидан таниқли ўзбек имоми Обидхон қори Назаровнинг ҳаётига Швецияда суиқасд уюштирилганининг бир йиллиги муносабати билан норозилик намойишлари ўтказилди.

Норозилик намойишлари Обидхон қори яшаб келган ва унга суиқасд амалга оширилган Швецияда ҳам бўлиб ўтган.

Намойишчилар пойтахт Стогольм парламенти олдида тўпланиб, Обидхон қорининг ҳаётига қасд қилмоқчи бўлганлар топиб жазоланишини талаб қилишган.

Норозиликларда Обидхон қорининг мухлислари, мухолифат аъзолари ва Швециядаги ўзбек қочқинлари вакиллари қатнашишган.

22 февралда АҚШ, Британия, Туркия, Австралия, Канада, Дания, Голландия каби давлатларда бўлган ўзбек жамоалари ҳам норозилик намойишларида иштирок этишади.

Обид қори Назаров ўтган йил 22 февралда Швециянинг Стромсунд шаҳарчасидаги ўз уйидан масжидга бораётганида номаълум кишилар томонидан отиб кетилган эди.

Швеция полицияси ўзбекистонлик эр-хотинни 55 ёшли Обидхон қори Назаровга суиқасд қилишни уюштиришда гумонлаб қўлга олган. Бироқ бўлиб ўтган маҳкама жараёнида бу айбловга нисбатан етарли далиллар йўқлигини айтиб , эр-хотин озод қилинган эди.

Маҳкамани бевосита кузатган ўзбек муҳожирлари суиқасдга алоқадор кўрилган эр-хотиннинг айби кўриниб турган бўлсада, маҳкама уларни озод қилганидан норозилик билдиришган.

Обидхон қори бир йилдан буён Швециядаги касалхонада кома ҳолатида қолмоқда.

Обидхон қори Назаровга суиқасд қилганликда гумон қилинаётган шахс ҳалигача қўлга олинмаган.

Бундан олдинроқ суиқасдни амалга оширган одамнинг Россияда қўлга олингани айтилган, бироқ бу хабарлар тасдиқланмаган.

bbc.co.uk/uzbek

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi