Каримов сиёсати “бир бурда нон” сиёсатидир

Каримов сиёсати “бир бурда нон” сиёсатидир
35 views
23 February 2013 - 15:04

getImage (23)Каримов сиёсати “бир бурда нон” сиёсатидир. Буни Каримов кенг қўллаган ҳамда мана шу схемасини кучи билан тахтда ўтирибди. Оддийроқ тушунтирсам, “эшшак семирса, эгасини тепади” мана гап қаерда, буни билган Каримов ва унга хамтовоқ кланлар Халқни оч-ночор тутиб туришлари лозим, агар Халқ оч бўлса, на бирлашади ва на Раҳбари билан иши бўлади, фақат қорин ғами унинг кўзларини кўр қилади ва давлатни қўлига қараб ўтираверади бир бурда нон тегар деб, ўшандагина бу сиёсатчилар макрини билмай “оч қорним – тинч қулоғим” қабилида фақат ўзинигина ўзлайди ва тинмай қорин учун эшшакдай ишлайди.

Давлат Халқ бошини хар хил хийлалар билан гаранг қилиб, хушини ўғирлаб туради, ўзига келмасин деб, бунинг учун барлар, кафелар, дискотекалар, кўнгилочар клублар очиб ташлайди, дажжол халқини кўпайтиради, мана нега давлат спиртли ичимликларни, сигарета ёки фоҳишабозлик иллатларини йўқотмайди.

Халқ буларга чалғиб, яна ўзини унутиб ўзи учунгина яшай бошлайди, Халқи у ёқда турсин, қўшниси аҳволи билан қизиқмайди. Бу Каримовнинг “бир бурда нон” сиёсатининг қисман таърифидир.

Устимизда маймун ўйнатаётганини тушунмаймиз. Халқнинг эътиқоди – унинг буюклигидир. Каримов “Қайси бир миллатни бўйсундирмоқчи бўлсанг, унинг эътиқодини синдир” шиорини кенг қўллайди. Шу сабаб Олим кишиларни бирма-бир турмага тиқади, аста уларнинг оиласини ва уларнинг тарафдорларини. Масжидлар олдин карнайсиз, ҳамда овоз кўтаргичларсиз этилади, кейин эса видео камералар орқали кузатувлаштирилади, алоҳида орган одамлари билан жонли назорат ўрнатилади. Масжид имомлари босим остига олинади. Натижада диннинг сусайиши инсонларни парокандаликка олиб келади. Динсиз, эътиқодиз, маданиясиз қолган бу Халқ ўзлигини йўқотиб боради, бу Халқ азалий жимликда бўлмаган, айнан Каримов диктатураси шу муҳитни яратди.

“Бир бурда нон” сиёсати хеч қандай шахсни кўздан қочирмайди. Каримов муҳожирликда кўп фуқаролари бўлиши тарафдори. Қанча киши узоқда бўлса, шунчалик жимлик, буни билган Каримов ҳеч қачон ишсизликка барҳам бермайди, асосий ишчи кучи муҳожир бўлган халқимизда кимлар қолади, қариялар, аёллар, ёш болалар, ногиронлар ҳамда ишга лаёқатсизлар, улар Каримов учун жиддий хавф эмас, улар бирлашган тақдирда ҳам Каримов уларни енга оламан, деб ўйлайди.

Яна бир тарафи – Хориждан юборилаётган валюталар давлат иқтисоди учун жуда катта фойдадир. Буни билган Каримов ҳар иккала томонлама фойдададир. Каримов бу сиёсати билан ўз хизматидагиларни ҳам ўз қўлига ўргатган, шунинг учун ҳам улар ҳамиша бўйин эгадилар.

Бир бурда нон учун.

Каримовнинг бу ғаламис “Бир бурда нон” сиёсати, ҳозирда ҳар бир соҳада ўз аксини топган. Кучсиз кучлининг қўлига қарайди. Мана раҳбарлар кимдан ўрнак олади.
“Бош бузуқ – оёқ бузуқ”.

IYMON MUFASSAL
odnoklassniki.ru/karimovket