Мурод Човуш. «Ҳеч» (4)

Мурод Човуш. «Ҳеч» (4)
226 views
24 February 2013 - 12:06

murod_karim«Турон»нинг махсус мухбири Муса Нормурод таксидан тушди. Такси ҳайдовчиси билан йўл ҳақи устида озроқ тортишди. Пул санай туриб ҳайдовчига «агар хотиним иккиқат бўлмаганда у жаҳон-бу жаҳон таксингга чиқмасдим» деб тўнғиллади. «Хотининг иккиқат бўлса таксичилар айбдорми?» дейиши билан ҳайдовчи машинанинг газини босди. Махсус мухбир Муса Нормурод нон халтасини ўнг қўлидан чап қўлига олиб, тош қидира кетди. Ердан катталиги ёнғоқдек тошча топиб бошини кўтарди. Ёнидан «Замон» газетасининг ким неччи йиллик бўлим мудири Маҳмуд Қидиров ўтаётганди. Таксига аталган тошчани билинтирмай ерга ташлади.

– Ассалому алайкум, устоз ишдан қайтаяпсизми, мунча кеч? Ҳа, ҳа тушунаман, секин келаяпсиз. Ҳа, энди ман озроқ дегандай. Ҳали-ям ҳозир эртачи келяпман. Келинингиз тўлғоғи тутиб қолиши мумкин. Ҳозирча иккита, устоз, битта  қиз, битта ўғил. Уч хонали. Яқини ҳам икки йилча бўлди. Қаёқдан, ишхонадан! Қачон туянинг думи ерга тегса — ишхонадан уй беришади. Отамнинг уч-тўртта моли бор эди. Шуни сотдик. Яна акаларим пул қўшди. Устоз. Сиз билан қўшниман. Сизнинг «дом»ингиздан кейингисида тураман. Асти қўяверасиз, совуқ-совуқ. Яна лифти ҳам ишламайди. Олтинчи қаватда. И, и-и, устоз буёқдан юринг, уёқ кўлмак. Ўқийвериб-ўқийвериб кўзнинг нурини, а, устоз. Хомуш кўринасиз, устоз? Э, ҳа, чарчоқни чиқариб туриш керак-да. Ишдан кейин юз грамм дегандай. Йўқ-йўқ, устоз. Максимум юз эллик «фишт» қиламиз. Ошиб кетса хотин уришади. Бугун сал, энди. Шогирдингиз «эриди». Денгиз Наим-да. У ҳам яхши «олади». Э, устоз тинчликми? Ҳа, энди, тўғрисини айтаверинг. Биласиз. Айтаверинг, гап шу ерда қолади. Сиз ҳам гап олиб бўлмайдиганлар хилидан-да. Денгиз Наим, Абдухолиқ Қалқон икков ишдан бўшалдик, деди-ку. Хабарингиз бўлиши керак-ку. Бўлимингизда ишлашади. Узр-узр, устоз. Боягина айтди. «Зуҳра» кафесида юз элликни майдалаб ўтирувдим. Денгиз Наим, чамамда, сигарет излаб кириб қолди. Қўшни кафеда Абдухолиқ иккови «ювиб» ўтиришган экан. Ишдан кетишганини-да, устоз. Ўлай агар, шундай. Ўз оғзи билан айтди. Ишдан «фишт» қилдик, деди. Йўқ, устоз, ҳазиллашмаяпман. Ҳурматингиз бор. Сизни қаттиқ ҳурмат қиламан, устоз. Ўзи, шу шогирдчангизнинг калласи «фишт» — кетиб қолган. Озроқ — икки юз граммлар етишмайди. Анча секин юрасиз-а, устоз. Йўқ-йўқ, шошаётганим йўқ. Вақтни тўхтатиш керак, дейди. Маст десам, мастга ўхшамайди. Ҳойнаҳой, устимдан куляпти, бу тирранча, дедим ичимда. Яна бир нималарни алжиради. Эшитдим, устоз, юз грамм олиб бергани ҳаққи ҳурмати. Э, устоз, сизга нима қизиғи бор. Эслолмаяпманда. Ҳе, устоз, борлиқ нима? Борлиқ — мияхона, шу ерда, дейди, вақтни тўхтатишимиз керак. Борлиқ ташқарида-ку, десам, бу мияхона, деб кулади. Туриб юзига тарсаки тортиб юбормоқчи, бўлдим. Қаранг, мени нима деб ўйлаяпти. Анча бошимни қотирди. Устоз, хафа бўлманг-у, мастлик-ростлик, айтаман, сизга лақаб қўйиб олишибди. Хафа бўлмасангиз, агар. «Интеллектуал хаёл». Яна иккинчиси ҳам бор. Антиборхес. Устоз, ҳали сиздай бўлишига анча бор. Ит эгасини қопади, дегани шу бўлса керак. Иккови неччи йил қўлингизда ишлади? Беш йил! Қаранг устоз, тузлиғига тупуришни. Нима бўлганини билмадим-у? Сиз билганни билишига анча бор. Э, устоз, сизга нима қизиғи бор. Ман, дейди, ҳар лаҳза ўляпман, шунинг учун вақтни тўхтатиш керак. Вақтни тўхтатиб бўлмайди, десам, кулади. Биламан, дейди, вақтни тўхтатиб бўлмайди, лекин, ўлмасдан бурун вақтни тўхтатиш керак. Хаёлимда инженер Кириллов бўлмоқчи, ўйладим. Тўғри ўйлабманми, устоз. Нега сал-пал. Сиз ҳам сал… қизиқроқсизда, устоз. Шу, эслолмаяпманда. Калламни ачитиб ташлади. Мастнинг гапи кимга ёқади? Сиз ҳам бир нарсага берилиб қолсангиз, а, устоз. Ман вақтни тўхтата оламан, шунинг учун ичайлик, деб, яна юз граммдан «дори» буюрди. Яна кўп лақиллади. Мажбур бўлдим: эшитдим. Шу, дейди, пашшани кўряпсизми, дейди, ҳавода учиб юрибди. Ҳаво, дейди, борлиқ, пашша, дейди, вақт. Ҳаво ҳам, дейди, ман, пашша ҳам, дейди, ман. Қаранг, тентак, нима дейди. Шу, дейди, пашша — вақт ҳавода «фишт» (йўқолиб демоқчи, устоз) бўлиб қолса-ю, дейди, ҳаво-ку, дейди, борлиқку, а, борлиқ-ку манку, а, ман-ку пашша-ку, а, пашша-ку вақт-ку. Э, устоз, бошимни қотириб ташлади. Тузук кайф ҳам қилолмадим. Сиз хафа бўлманг, Лақаб унчалик ёмон ҳам эмас. Мастлик-ростликда, устоз. Бундан қизиғи буёғи бўлди. Сиз эшитяпсизми? Эшитингда: пашша вақт эди-ку, дейди, кейин уни ўлдирдим, демак, дейди, вақт вақтмасга айланди, пашша, дейди, ҳавода, ҳаво борлиқ эди, эслайсизми, дейди, шу борлиқ, дейди, пашшасиз, пашша вақт эди-ку, дейди, а вақт ман-ку, дейди, мансиз борлиқ борлиқми, дейди. Кейин ҳадеб кулади. Уялиб кетдим. Ҳамма бизга қарайди. У тентак эса баттар авжига чиқади. Ман, дейди, пашшани ўлдиролмайман, пашша ман-ку ман вақт-ку вақт фикр-ку демак, фикр онг-ку, а, онгги бор ўзини ўлдирадими, дейди. Яна ҳадеб кулади. Бу гапларни йигирма мартача қайтарди-ёв. Ҳар эҳтимолга қарши ёдлаб олдим. Эртага, ҳушига келганида эслатаман. Бўлмаса, Денгиз Наим пашшага айланиб қолибди, деб овоза қиламан. Инсоф ҳам керак-да. Чамаси, бир соат бошимни қотирди. Эртага вақтни тўхтатамиз, агар тўхтатолмасак, соатимни машина ғилдираги тагига ташлайман, деб алдаб-сулдаб жўнатдим. Абдухолиқнинг олдига кетди. Кейин кўриб қолдим: такси тўхтатаётувдим; кафедан чиқиб — кўзи ерда, аскарлардай қадам ташлаб келяпти. Таксига ўтириб «қочдим». Устоз, улар нима учун ишдан бўшашди. Денгиз Наим айтди-ку, ишдан кетдик, деб. Рости, у сабабини айтмади. Ё айтгандай бўлдими? Ораларингиздан бир нима ўтганга ўхшайди, а, устоз. Гапни бурманг, устоз. Яна нималар, деди-я. Эслолмаяпманда, устоз. Лекин кўп гапларини ёдлаб олувдим. Гаплари пурмаънолими-ей, устоз. Диққатингиз ошяпти. Сизга ҳурматим катта. Шунинг учун айтаман, фақат унга сизга гапириб берганимни билдирманг. Нега қизиғи йўқ. Эшитгингиз бор-ку, устоз. Анча пишиқсиз. Тажриба-да тажриба. Устоз, нима дейди-я шогирдингиз, Маҳмуд Қидиров миясида фақат хаёл сузиб юради, улар ҳар хил пашшалар. Улар бир-бирини «фишт-фишт» қилиб кўпайишади, дейди-ю ҳадеб кулади. Пашша вақт-ку, дейди, шу ҳавода, ҳаво борлиқ-ку шунда у — ман, вақт, пашша, фикр қандай учади — чапгами, ўнггами, тўғригами, деб қайта-қайта савол берди. Билмадим, десам ҳам, гапи тугамайди. Саволини нуқул, қайтаргани-қайтарган. Э, устоз қанақа жавоб. Чапга десам ҳам кулади, ўнгга десам ҳам. Тўғрига девдим, тўғри, деди, сиз — пашша тўғри учиб кетяпман, ўйлайсиз, дейди. Борлиқ чексиз шарсимон, дедимией, шунинг учун пашша тўғри учиши мумкин эмас, у фақат ўзининг доирасида айланармиш…

(Давоми бор)

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi