“Эрк”нинг Сурхондарё вилоят Конференцияси ўтказилди

“Эрк”нинг Сурхондарё вилоят Конференцияси ўтказилди
82 views
24 February 2013 - 15:08

2013 йил 23 февраль куни маҳаллий вақт билан 12-00да Сурхондарё вилоятининг Термиз шахрида Ўзбекистон “ЭРК” Демократик Партияси Сурхондарё вилоятининг Конференцияси бўлиб ўтди. Йиғилишни “ЭРК” ва ЎХҲ фаоли Фахриддин Тиллаев олиб борди. Конференция кун тартибида тўртта масала кўриб чиқилди. Ушбу масалалар орасида энг муҳими ва долзарби “ЭРК” Демократик Партиясининг 6-Қурултойини ўтказиш ва унга тайёргарлик кўриш” муҳокама қилинди.

Бу масала баҳс ва мунозаралар асосида ўтди. Делегатларнинг талаб ва таклифларидан келиб чиққан холда, “ЭРК” Демократик Партиясининг программасини қайтадан кўриб чиқиш ва унга қўшимчалар киритиш лозимлиги ҳақида тўхтамга келинди. Ҳусусан, программани ишлаб чиқишда бугун долзарб масала бўлиб қолаётган, Ўзбекистон Республикаси ичкариси ва ташқарисида ишсизлик туфайли катта муаммоларга дуч келаётган фуқароларнинг аҳволи, уларга ижтимоий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, шу билан биргаликда, уларнинг дуч келаётгани муаммолар тўғрисида муҳокамалар бўлиб ўтди.

Конференция сўнггида, Ўзбекистон “ЭРК” Демократик Партияси Сурхондарё вилояти партия ташкилоти раиси сайланди.

Сурхондарё вилоятининг туман ва қишлоқларидан қатнашган вакиллар ичидан эса, “ЭРК” Демократик Партиясининг 6-Қурултойига, “ЭРК” ташкилотининг аъзоларидан 14 киши кўрсатилди ва делегатликка сайланди.

Шунингдек, “Мардикорлар Касаба Уюшмаси” ва “Озод фуқаро” ташкилотлари томонидан Сурхондарё ёш йигит-қизларига, ҳуқуқий кўмак ва яқиндан ёрдам кўрсатиш бўйича таклиф ва тавсиялар ҳам берилди. Шу билан Ўзбекистон “ЭРК” Демократик Партияси Сурхондарё вилояти ташкилотининг Конференция иши ўз ишини якунлади.

Шу хабарга яна бир сўзни киритишни лозим деб топдик: Сурхондарё вилоятининг баъзи бир туманларидан келиши керак бўлган “ЭРК” аъзолари Сурхондарё вилояти ИИБи томонидан таъқиб ва тайизиқларга дуч келганлар.

“ЭРК” Демократик Партияси Сурхондарё ташкилоти маъмурияти 

uzbekistanerk.com