Ўзбек эмассан !

Ўзбек эмассан !
136 views
26 February 2013 - 14:16

Ҳалқни ташлаб қўйиб кетган
Ҳалққа қайтма, ўзбекмассан.
Эл дардини билолмаган
Элим дема, элатмассан.

Лоф урмагин келажакдан,
Бола маълумдир ёшликдан,
Боласини зор қақшатган,
Отангман дема, одаммасан.

Темурга қилмагин тақлид,
Зоти пассан, эшит, палит,
Ҳалқимга тушган паразит,
Асли ётсан, ўзбекмассан.

Шу шеър учун бошимни кес,
Тупураман юзинга, пес,
Агар сенга бошим эгсам,
Ҳаққа қасам, одаммасман!

Мен Темурман, Жалолиддин,
Буҳорийман ки Афлотун,
Мен ўзбекман шудир отим,
Ҳалқ демасам, эркакмасман.

Эй элатим, бошинг кўтар,
Бу кунларинг қачон ўтар,
Ғалаба кўнглимни ўртар,
Эл демасанг, элиммассан,

Сен нобакор билиб қўйгин,
Подшоҳдирсан ўзбекмассан !.

“So’ngi najot” yoshlar harakati

Diliyar Ösman