Ойдин Солиҳнинг “Ҳақиқий Тиббиёт” китобини ўқиб, шифо топдим

Ойдин Солиҳнинг “Ҳақиқий Тиббиёт” китобини ўқиб, шифо топдим
161 views
27 February 2013 - 14:24

325856ЎХҲнинг http://www.uzxalqharakati.com/erkinyurt cайтида нашр этилаётган, Ойдин Солиҳнинг, “ҲАҚИҚИЙ ТИББИЁТ” китобини ўқиётган муштарийларимиз ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмоқдалар.

Ана шундай мухлисаларимиздан бири, Тошкент шаҳар, “Юнус-Обод” массивида яшовчи, 30 йилдан ошиқ давомида Адабиёт фанидан таҳсил бериб келган устоз ва муррабий, Зулфияхоним Шакаржоновадир.  У киши ўзларининг фикрларини қўйидаги сўзлар билан бизга тарифлаб  бердилар… “Мен умримнинг тенг яримини,  устоз ва муррабийликка бахшида етдим. Қанчадан-қанча шогирдларни таёрладим. Жамиятимиз учун, яхши кадрларни етиштирдим ва тарбияладим. Уларнинг чин инсон ва ватанпарвар бўлиб етишлари учун, кеча-ю-кундуз тинмасдан меҳнат қилдим. Охир-оқибат, мен ҳаста бўлиб қолдим. Ҳозирги кунда иккинчи гуруҳ ногирониман. Шифокорларимиз менинг касаллигимни ўрганиб чиқиб, “Невроз ва остехондроз” деган ташхис қўйдилар. Лекин, мен ўз касаллигим тарихи тўғрисида Сизларга қисқагина сўзлаб бермоқчиман. Шифокорларнинг тавсиясига кўра, ҳар олти ойда, “асаб касаллиги” бўйича даволишдан ўтаман. Турли хил “антибиотик” дориларни олганимдан сўнг, касаллигим бир оз тингандай бўлади…

Кунлардан бир кун менда бир фикр пайдо бўлиб қолди. Мен ҳамиша бир ҳил дори-дармонларни олиш жонимга текканидан кейин, бутун дори-дармонлардан воз кечиб, ўзимни-ўзим “даволаш” чораларини изладим. Аммо уддасидан чиқолмадим. Тўғрироғи, иродам дош беролмади. Касаллигим кучая бошлади. Хатто-ки, шундай кунлар ҳам бўлди-ки, ўзим бир хонадан иккинчи хонага ўтмоқчи бўлсам ҳам, қўрқиш, васваса касалликлари пайдо бўла бошлади. Миям ўз домига тортиб кетиб,  бир қоронғу хонага тушгандек бўлдим. Кўзим олди қоронғулашди. Титроқ босди. Қўл-оёқларим бутун, танам бир бошқа холатга тушиб қолди. Хатто, пичоқ олиб, нон кесмоқчи бўлсам, хаёлимда пичоқ гўёки менга қадалаётгандай бўларди. Шунда ўзимга-ўзим, “Зулфия сен, “шизофрения” касаллигига чалингансан. Эндиги ҳаётинг барбод бўлди. Сен ўзингни-ўзинг ўлдир. Ҳаётга қайтиш йўли йўқ. Ҳамма эшиклар сен учун берк…” деган васвасвалар холи жонимга қўймасди. Қайси жойга бормайин, мени орқамдан ва миямдан ўша сўзлар “таъқиб” қила бошлади. Унинг устига қанақанги “шарпа”лар кўзимга кўриниб, қўрққанимдан ўзимни қаерга қўйишни билмай қолардим. Шунда тўнғич фарзандим Беҳзоджон менинг аҳволимни кўриб, “Ойи, Сизга нима бўлди?” деб савол берганини биламан, йиғлаб юбордим.

“Болагинам, ойинг ўлсин! Мен “жинни” бўлиб қолибман! Мен эрта-индин ўлсам керак” десам, ўғлим Беҳзоджон, “Ойижон, мана бу “Амидоприн”дорингизни ичинг! Яхши бўласиз” деди. Мен шунда ўғлим бу дориларни ичавериб, миямнинг “қатиғи” чиқиб кетди-ку? Қачонгача шундай давом этиб келади? Мени жиннихонага ётқизгин, мени бутунлай унут” деб ўғлимга ичимдаги дард аламимни тўккиб солдим….

Ўғлим Беҳзоджон бир куни Ойдин Солиҳнинг, “Эркин Юрт” газетасида чоп этилаётган, “Ҳақиқий Тиббиёт” номли китобидан келтирилган бир парча, “Ошқозон ва ичак касалликлари”, “Қабзият”, “Неврология ва рухий касалликлар” каби  мақолаларини олиб келди. Ўғлим Беҳзоджон севиниб кетиб, “Ойижон, мана шу “Ҳақиқий тиббиёт” китобидан олинган мақолаларини ўқинг! Шояд-ки, Аллоҳ Таоло касаллигингизга шифо берса” деб мени тинчитиб, “Эй Аллоҳ! Онажонимни соғлиғини бергин! ЎЗИНГ ёрлақа. Ўз паноҳингга ол!” деб йиғлаб уйдан  чиқиб кетди…

Хуллас, шундан буён,  мен Ойдин хонимнинг “Эркин Юрт” газетаси орқали чоп этилаётган  мақолаларини ўқиш учун, тез-тез интернетга кириб турадиган бўлдим. У кишининг маслаҳатлари асосида иш тутишни ўзимга қаттиқ режа қилиб олдим. Ҳар куни  ўшанга амал қилиб келмоқдаман. Айниқса, очлик билан даволаш менга жуда ҳам ёрдам берди. Ҳар хафтанинг Душанба ва Пайшанба кунлари 14-36 соатдан ошиқроқ вақт давомида очликка чидам бериб, очлик билан ўзимни даволанмоқдаман.

Шундан буён, ўзимни жуда ҳам, енгил, хотиржам хис қиляпман. Ошқозонимдаги ва танамдаги турли ҳил “унсур”лардан шу тарзда қутулмоқдаман. “Антибиотик” ва наркотик асосида  таёрланган, “Амидоприн” дори-дармонларидан бутунлай воз кечдим.

Миямда тиқилишлар бор эди ва томирларимда қон айланиш системаси яхши эмасди. Бошимнинг орқа мия қисмида,  ҳар хил пайдо бўладиган “психомотор” қўзғалишлар бутунлай йўқолди. Бошимда қон айланиш системасини яхшилаш мақсадида, ётоғимни баланд қилиб қўйдим. Танамдаги ҳар-ҳил газлар чиқиб кетди. Бошимда қон айланиш нормаллашди.  Айниқса, совуқ сув билан аралаш  омухта қилинган, илиқ сув билан ювиниш мени чиниқтирди. Совуқ сувга чидамлигим ошди…  Авваллари “остехондроз”  бел қисмимда хуруж қилиб, оғриғига чидолмасдим. Хаттоки, оддий иш қилиш учун эгила олмасдим. Ҳозир бамайлихотир, эркин, ўзим ҳеч кимсанинг ёрдамисиз, ҳаракатланмоқдаман.  Тонг саҳардан туриб, ётоғим устида турли-ҳил машқларни бажариб келмоқдаман.

Мен Ойдинхонимга бир неча саволлар билан мурожаат қилмоқчиман.  Қиш ва баҳор ойларида “иммунитет”им пасайиб кетади. Шунда нима қилишим керак? Бошимда қон айланишини яхшилаш учун яна нималар қилсам бўлади? Бошимдан қон олдириш менинг ёшимга тўғри келадими? “Давление” баланд ва паст бўлган вақтларда нималарга эътибор бериш керак? Сувни қанча миқдорда ичиш керак? Оёқ-қўлларимда титраш пайдо бўлганда нима қилмоқ керак?”

Фахриддин Тиллаев