ЎХҲ – “Ола бўжи”

ЎХҲ – “Ола бўжи”
24 views
01 March 2013 - 17:28

Бир вақтлар болаларни ухлатиш учун, ёки тинчлантириб қўйиш учун катталар “ана, ола бўжи келди” деб қўрқитишарди. Бола бечора онасининг пинжига кириб кетиб “келаётган” ола-бўжидан паноҳ топгандай бўлиб қоларди. Ола-бўжи йўқ нарса эканлигини эса каттароқ бўлганида тушуниб етади бу бола пақир.

Бизнинг изоҳ: “Бола – пақир” Қашқадарё шевасида ишлатилинади. Бу “анқов”, “гўл” каби салбий маъноларни ҳам бериши мумкин, лекин “пақир” дегани эса, аслида “фақир” атамасининг бузилган шакли. Яъни камбағал. Бола – пақирни бола бечора деб тушунилса ҳам бўлади.

Демак, Замондош деган машҳур бир ёлғончи сайт борлигини азиз ўқувчига яна бир бор эслатиб ўтиришимизга ҳожат бўлмаса керак. Шунинг учун ҳам уни эслатмай қўямиз. Чумчуқ “чурр” этса юраги “ширр” этадиган замондошчилар ўзлари ўйлаб топган қандайдир бир фантастикаларидан ўзлари қўрқиб яшашларини эса янгигина  кашф қилдик. Бу бечора бола-пақирларнинг ичида шунча қўрқув бор эканки, уларни “ола бўжи келди”, “ана ажина келди” деб қўрқитиб ўтиришга ҳам ҳожат йўқ.

Ризо Обидга ишонадиган бўлсак (аслида у бирор марта рост сўзламаган), сайт муаллифларидан бири, бошқа бир бола – пақир Шавкат Муҳаммаднинг ҳаётига, унинг оила аъзолари, яқин қариндошлари ҳаётига ҳам ЎХҲ (Ўзбекистон Халқ Ҳаракати) деган диний “экстрeмистик, террористик ташкилот”дан таҳдид бўлибди. Во ажаб-о!

ЎХҲ дегани – нима дегани ўзи? Уни нога суркаб ейиладими, ёки музқаймоқ биланми деб юргувчилар учун эслатма! Билмасангиз билиб қўйинг! Бу ЎХҲ дегани бошининг у томонидаям, бу томонидаям иккитадан кўзи бор улкан махлуқ эмиш. Унинг дастидан бировга кун йўқ эмиш. Ҳа бечорагина Ризо Обид, шўрликкина Шавкат Муҳаммад, бу ЎХҲга Худонинг ўзи бас келмаса бандаси бас кела олмайди. Бекорга улар қўрқиб қолишмаган кўринишади.

Энди жиддийроқ қарайликчи.  “Замондош мультимедиа блоги асосчиси каминага турли йўсинда туҳмат тошлари-ю  бўҳтонлар ёғдириб, “сайт-пайтинг билан йўқ қилиб юборамиз”, деган таҳдидлар тинмай бўлиб туради. Ҳаттоки очиқчасига ўлим тиловчилар ҳам йўқ эмас. Куракда турмайдиган ҳақоратларнику айтмаса ҳам бўлади”, – деб ёзади бош бола-пақир Ризо Обид.

Қизиқ, қачон кимни танқид қилди экан у? Ўзи қўлида бирор қуроли ҳам бўлмаган, биров тан олиб, биров тан олмаган бир сиёсий гуруҳдан қўрқиб ўтирибди, туҳмат қиладию, тағин Ислом Каримов режимини аёвсиз танқид қилаяпдимикан? Албатта биз Ризо Обидни айбламоқчи эмасмиз. У аслида пок, ҳалол инсон-да.., шу бироз ароқ ичадиган одати бор. Шунга миясига, тасаввурига ҳар бало келади, қандайдир фантастикаларни ўйлаб топадимией, ёки ўз тасаввури маҳсули бўлган Ола бўжию, ажиналардан қўрқиб юрадими-ей…. Хуллас шунақа-да. Буни медикларимиз “Белая горячка” деб ҳам аташади. Бу аслида ароқнинг касофати!  Кимдир биров Ризо Обидни ажина чалган деганди. Лекин ажина қандай қилиб уни чалсин экан, қачонки ажина Ризо Обиднинг ичида бўлса. Ким билсин, ўзи ҳам ажина бўлиб кетгандир.

Лекин ЎХҲ чилар орасида баъзи диндорлар ҳам бор. Қуръон ўқийдиганлар, касални ўқиб қўядиганлар… Агар Ризо Обид ЎХҲ га бир келиб кетса ўша ўзлари қўрқиб ўтирган Номоз Нормўминнинг ўзи ўқиб қўяди уларни. Ишонч билан айтиш мумкинки, Ризоям, бошқалариям тузалиб “сен кўр, мен кўр” бўлиб кетишади. Кейин Намоз Нормўминнинг асли врач эканлигини ҳам ҳисобга олиш керак. У нафақат бунақа касалларни ўқиб доволайди, балки тиббиёт усуллари билан ҳам доволаб қўйиши мумкин. Икки ҳисса кучлироқ шифо бўлади замондошчиларга.

“Уларнинг қонга ташналик хуружли таҳдидлари  Шавкат Муҳаммаднинг таниш дўстлари ва ҳаттоки уларнинг унга яқин жойдаги болаларини тилка-пора қилиб ўлдириш билан ифодаланган сўзларда  янграйди”, – деб ёзади Ризо Обид.

Во дариғ, бунчалар қаҳрлик бўлмаса бу ЎХҲ чилар. Улардан паноҳ истаб бу бола-пақирлар қайга боради энди? Бу ЎХҲ дегани Бен Ладендан ҳам ўтиб кетибди-ку. Бен Ладен ҳам бировга таҳдид қилганида бўлажак қурбонининг  қўни қўшниси-ю, ошно-оғайнилари, болалари ва бошқа биродарларини йўқотиб юбориш билан таҳдид қилмаган.

Эҳтимол уларни Намоз Нормўминнинг узун соқли шунчалар чўчитиб қўйгандир? Бўлиши мумкин!  Унда Номоз Нормўминдан илтимос қилсакчи: “соқолингизни қиртишлаб ташланг, замондошчиларнинг лабига учуқ тошиб кетаяпди” – деб. Кўнармикан? Кўнмаса керак.

“Бир сайт ва ундаги фикру мулоҳазаларга дош беролмай ўлим билан таҳдид қилиш учун инсон деган зот энг камида руҳий касал бўлиши керакдир”, – деб ёзибди Ризо Обид. Тўғри, шундайдир, лекин асл ҳолдатда Ризо Обиднинг ўзи руҳий касал ва унинг кўзига алламбалолар кўринаяпди. Соқол ўстирган одамларни кўрганида кўзига ажина кўринса, намоз ўқиганларни кўрганида қон, террор кўринса… Ҳар неки, Ризо Обид ўзбек бўлмаса ҳам ўзимизнинг Ўзбекистондан ва уни доволатиб олишимиз зарур. Фақат ароқ ичишни ташлаши керак олдин. Акс ҳолда тузалмайди!

Мана бу жумлаларга эътибор қаратинг, азиз ўқувчи: “Юқорида ЎХҲ тўдасининг айрим қилмиш-қидирмишлари ҳақида айтиб ўтдик холос. Лекин уларнинг инсонлар ҳаётига тажовуз ва таҳдидлари бу жиддий масала”.

Ана холос, пишди гилос!  Бу нима, туш кўраяпдими бизнинг Ризо, ёки алаҳсираяпдимикан? Бунақа гапларни ёзишдан олдин, айниқса уни сайтга беришдан олдин унинг тасдиғини ҳам кўрсатиб ўтиш кераклигини билмайди чоғи. Йўқ! Бу одамнинг эсхонаси чиқиб кетган, айниқса ЎХҲ пайдо бўлганидан кейин. Эсхонасини жойига солиб қўйишга  ЎХҲ нинг ўзи киришмаса, бошқа биров бу ишни қилмайдиганга ўхшайди.

Ким билсин, балки бу замондошчилар қўйниларидан болакайларни тинчлантириб, ухлатиб қўйиш учун “ола бўжиларни” эмас, ЎХҲ ни айтишаётгандир. “Ҳей Фалончи, жим бўл! Ана, ЎХҲ келаяпти, бериб юбораман ҳозир!” – деб. Масала эса жиддий, азизлар. Ризони тузатиб олиш керак.

Ризо Обид ва Шавкат Муҳаммадга маслаҳат: Ўзингизни бўш тутинг-да кўзларингизни юминг. Сира сира қўрқманг. Ичингизда, ёки бирозгина овозингизни чиқариб бўлса ҳам такрорланг: ҳеч қандай ЎХҲ йўқ, мен қўрқмайман. ЎХҲ бўлганида ҳам бунақа хавф соладиган эмас улар. Қайтиб ароқ ичмайман, “белая горячка”дан даволаниш учун врачга бораман. Ишонинг, бу сўзларни тил билан айтаяпсизми, уни дилингизда ҳам тасдиқлаб, шундайлдигига тўлиқ ишонишингиз шарт. Акс ҳолда ҳали бери бу касалдан қутила олмайсиз. Замондошчилар, сизлар ўзбек халқига бу аҳволингизда эмас, тан-жонингиз ва ақлингиз саломат ҳолингизда кераксиз.

Тўлқин Қораев
Швеция