Ўз ҳақлари учун қуролли курашни ҳатто Ғарбда ҳам маъқуллашмоқда

Ўз ҳақлари учун қуролли курашни ҳатто Ғарбда ҳам маъқуллашмоқда
20 views
01 March 2013 - 19:06

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам “Ҳикмат мусулмоннинг йўқотган нарсасидир” деганлар, қаерда топса уни олиб ҳаётида ишлатади. Қуръонда ҳам кофир ва мунофиқларнинг кўпгина сўз, фикр ва қилмишлари айтилган. Биз  бу қиссалардан қандай фойдалансак, бу замонамиз кофирларини воқеъий фикр ва амалларидан ҳам шу йўсинда фойдаланамиз. Инсонларга воқеъий нарсалар кучлироқ таъсир кўрсатгани сабаб, биз бу мавзуларни саралаган ҳолда, яхшиларини танлаб, эътиборларингизга ҳавола қилмоқдамиз.

Бугунги мавзу – кофирлар гапидан. Американинг сиёсий олими, доктор Норман Финкелштейн бўлади. У Ливан ва “Исроил” мамлакатлари орасида бўлиб ўтган урушларга ўз фикрини билдирган.

Мазкур суҳбатни ушбу саҳифадан кўриш мумкин: http://www.youtube.com/watch?v=bDe65-nF3FQ

Норман Финкелштейн ўз сўзини шундай бошлайди:

– Албатта мен “Ҳизбуллоҳ” партиясининг одамлари билан учрашганимдан жуда хурсанд бўлдим, чунки Америка Қўшма Штатларида уларнинг фикрлари деярли эшитилмаган.

Мен улар билан ҳамфикрлигимни изҳор қилишни ҳоҳлайман, бу мен учун муаммо эмас.

Бу сўзларни гапиришдан қўрқмайман ҳам ва “мунофиқлик” ҳам қилмайман.

Сиёсий “Хизбуллоҳ” партияси мени қизиқтирмайди.

Уларнинг сиёсатидан кўп маълумотим йўқ, нима бўлганда ҳам бу муҳим эмас, чунки мен Ливанда яшамайман. Нимани танлаш Ливанликларнинг ихтиёрида: Ким уларнинг Лидери бўлиши керак ёки ким уларнинг номидан иш кўради, бу – уларнинг иши.

Лекин бир фундаментал қоида бор. Халқ ўзининг ватанини ташқи босқинчилардан ҳимоя қилишга ва уларнинг мамлакатини вайронага айлантираётган душмандан ҳимоя қилишга ҳаққи бор.

Бу – мен учун содда, ва бошланғич қоида.

Менинг ота-онам иккинчи жаҳон урушини бошидан ўтказган. Тўғри, Сталин тузуми тўкин-сочин, дабдабали ҳаёт бўлмаган, бу тузум аёвсиз ва бешафқат бўлган, бунда кўп одамлар қирилиб кетган. Лекин Фашистларга ғолиб келган, Собиқ Совет Иттифоқини ким қўллаб-қувватламаган? Ким Қизил Армияга ёрдам бермаган? Босиб олинган бутун Европа мамлакатларида – ким иззатга эга бўлди? Албатта қаршилик қилганлар.

Коммунистлар қаршилиги – улар ваҳший ва шафқатсиз эди. Коммунистларда енгил ва осон ҳаёт бўлмаган, лекин сен уларни ҳурмат қиласан.

Ҳа, Сен уларни хурмат қиласан, чунки улар мамлакатига келган босқинчиларга қаршилик кўрсатишган.

Энди, Агар мен Иккинча жаҳон урушидаги Коммунистларни хурмат қиладиган бўлсам, (гарчи уларнинг низоми остида яшай олмасам ҳам), мен “Ҳизбуллоҳ”ни ҳам ҳурмат қиламан.

Улар шижоатли, ва улар тартиб-интизомли – мен буни яхши кўраман.

Журналист:

– 2000 йилдан олдинги ҳолат учун бу жуда тўғри таъриф.

– Лекин 2000 йилдан сўнг Исроил жанубий Ливандан чиқиб кетган ва Ливаннинг сиёсий лидерлари орасида қурол-аслаҳалар келажаги ва Исроилга қаршилик кўрсатаётган кучлар ҳақида келишмовчиликлар бор эди. Мана шу икки тарафдан қай бирини қўллаб-қувватламоқдасан? Нима бўлганда ҳам, Сен Ливанга фақатгина зиёратга келганман демоқдасан, лекин Июль (2006 й.– тарж.) ойида бўлиб ўтган уруш Ливан ҳалқига қандай таъсир қилганини билмайсан.

 Норман:

– Менга қаранг, агар сиз кўзингизни юмиб, Исроил – Ливан уруши 2000 йилнинг май ойида тугаган, деб ўйлашни ҳоҳласанг, бу сенинг ишинг, бу ўйинни ўйнашинг мумкин. Исроилнинг тутган йўли шундан иборатки: “Биз Хизбуллоҳни уриб йўқ қиламиз”.  Шунинг учун Яҳудийлар 2000 йилда Ливандан суриб чиқарилишлари биланоқ янги уруш учун режа туза бошладилар, ва бунинг учун яҳудийлар 2006 йилнинг июль ойида уруш учун баҳона топдилар бу ҳақиқатни ҳамма пайқаб қолди. Исроил Хизбуллоҳнинг бу ғалабасини жавобсиз қолдирмаслиги ҳақида ақли соғлом инсонлар орасида шубҳа йўқ эди.

Журналист:

– Лекин урушсиз ҳал қилса бўларди-ку!

Норман:

– Йўқ, урушсиз ҳал қилиб бўлмасди. Америка ва “Исроил” араб дунёсида ҳеч қандай қаршилик кўрсатадиган кучлар бўлишига йўл қўймайди.

Агар сиз урушсиз ҳал қилса бўлади, деб ўзингизни алдамоқчи бўлсангиз, бу ўйинни ўйнашингиз мумкин.

Лекин жиддий одамлар, ақли соғлом инсонлар, эртами-кечми яна янги уруш бўлишини биларди.

– Нима, сиз энди бошқа уруш бўлмайди, деб ўйлайсизми?

2006 йилнинг июль ойидаги мағлубиятни, Исроил кечиради, деб ўйлайсизми?

Бу бўлаётган ҳамма урушларга Хизбуллоҳ айбдор деб ўзингизни гўлликка солмоқчимисиз?

Йўқ, яна уруш бўлиши аниқ, ва талофат ўн баробар катта бўлади, балки 2006 йилнинг июлидан-да қаттиқроқ бўлади, чунки Исроил Америка билан биргаликда Араб дунёсини ўрнига қўйиб, шу жойда ушлаб турмоқчи.

Энди мен қандай қилиб бу нарсага қаршилик қиладиганларни ҳурмат қилмай?

Биласизми??? Испанияда фашистларга қарши уруш қилаётган ҳалқ ичида бир машҳур аёл бор эди: уни “Ла Пассионариа” деб аташар эди. Долорес Ибаррури Испания республикачиларидан эди.

Мана шу аёлнинг  “Тиз чўкиб яшагандан кўра, тик туриб ўлган яхши” деган машҳур сўзлари бор.

– Лекин қандай яшаш Ливан ҳалқининг ихтиёридаги нарса.

– Ҳа, мен бунга қўшиламан, Мен ҳаётда нима қилишни ўргатаётганим йўқ,

агар сен тиз чўкиб ҳаёт кечиришни ҳоҳласанг, буни тушинишим мумкин. Одамлар тирик яшашни ҳоҳлайди.

Қандай қилиб мен сени бундан маҳрум қилишим мумкин?

Лекин мен энди қандай қилиб тик туриб ўлишни танлаганларни ҳурмат қилмаслигим керак?

Қандай қилиб ундайларни ҳурмат қилмай?

Исроил ва Америка ҳужум қилмоқда. Чунки улар бу минтақани бошқаришларида ҳеч қандай қуролли кучлардан иборат қаршиликни ҳоҳлашмайди. Мана муаммо қаерда.

Агар Хизбуллоҳ қуролларини ташлаб, “Биз Америкаликлар нима, деса итоат қиламиз” деб айтса, албатта уруш бўлмаслиги аниқ, лекин сизлар Американинг қуллари бўласизлар.

Мен қул бўлмасликни ҳоҳлаганларни хурмат қиламан.

– Бу нарсаларга ҳарбий қаршиликдан бошқа чора йўқми?

– ЙЎҚ! Бошқа бир йўл борлигига ҳам ишонмайман.

Қанийди бошқа бир чораси бўлганда.

Кимга уруш ёқади?

Ким талофатларни ҳоҳлайди?

Хатто, Адольф Гитлер ҳам урушни ҳоҳламаган. Гитлернинг қўлидан келганида, у ҳам ўз мақсадларига тинч йўл билан эришган бўларди.

Мен урушни ҳоҳлайман демоқчи эмасман, лекин мен чиндан ҳам бошқа йўлни кўрмаяпман.

Сен уларнинг қули бўлишни танлашинг мумкин ва Ливанда ҳам кўпчилик шу йўлни танлаган.

Мен қул бўлиб яшашни тушунаман деб айтолмайман. Сен яшашни ҳоҳлайсан. аслида мен буни ҳурмат қиламан, деб айтолмайман.

Биласанми, шунча одамлар ўлиб кетди, катта талофат кўрилди, ҳатто ўлганлар кўмилишидан олдин, бинолар қайта қурилишидан олдин, шуларнинг ҳаммасига сабабчи бўлган одамни меҳмон қилиб кутиб олишга шошиласан. Остонасига қизил гилам ташлашга ошиқасан. Мен буни ҳурмат қила олмайман.

Бундай нарсаларда мен яҳудларни кўпроқ ҳурмат қиламан. Мен уларнинг муомаласини яхши кўраман, сен яҳудлар бундай нарсаларга қандай муомала қилишини биласанми?

“Хеч қачон кечирма, Хеч қачон унутма.”

Ва мен бунга қўшиламан. Нима учун остонага қизил гилам тўшайсан?

Улар томонидан ватанинг бузилганига икки йил ҳам ўтмасдан, Америка президенти бу ҳолатни “Яқин Шарқнинг тўлғоқ оғриғи” деб таърифлади.

Бу аблаҳнинг гапи. Фақат тасқара одам, болани дунёга келишини, мамлакатнинг вайрон бўлишига таққослайди. Шунга қарамасдан, бу ердаги айрим одамлар министрнинг келишини хаяжон билан кутишмоқда.

Бу одамлар “Америкаликлар нима дейишаркин?” деб ўйланиб юришибди.

Бундайларни ким ҳам ҳурмат қилиши мумкин?

Мен яҳудларни минг мартда кўпроқ хурмат қиламан.

“Хеч қачон кечирма, хеч қачон унутма.”

Шунча ўлганлар, шунча вайроналар,  сен эса уларни кутиб олишга шошиласан.

Бу иш жирканчли.

Лаънати Бушнинг келиши билан кимнинг иши бор?

Унинг бу ерга келиши таъқиқланиши керак. У сенинг ватанингни вайрон қилди. Урушга айбдор у эди.

Сизга жуда яхши маълумки, қарор урушдан уч ҳафта олдин олиниши мумкин эди.

У сенинг ватанингни вайрон қилган сен эса уни кутиб олишга шошиласан, сенда қадр-қиймат, шараф йўқ.

Қандай қилиб бошқа одамлар Арабларни хурмат қилсин, сен ўз қадрингни билмасанг?

Хулоса қилиш учун сизга бир саволим бор: Энди биз Кимни ҳурмат қилишимиз керак? “Кел, тинч яшайлик!” деганларни ҳурмат қиламизми ёки “Кел, қаршилик қиламиз!” деганларними?

turkiston.tv таржимаси