Бу йўллардан Каримов юрармикан? (video)

Бу йўллардан Каримов юрармикан? (video)
46 views
02 March 2013 - 12:04


Ушбу видеода акс этган йўл транспорт ҳодисаси 2013 йил 26 февраль куни соат таҳминан 13.30ларда Тошкент шаҳри Сирғали туманида содир бўлган. Унда қарама-қарши йўналишдан келаётган оқ рангли “Матиз” автомобили “КАМАЗ” юк автомобили билан тўқнашиб, йўл четига чиқиб кетган. Таҳминларга кўра, ушбу авария йўлнинг торлиги ва асфальтнинг нотекислиги сабабли юз берган бўлиши мумкин.

Мустақил Ўзбекистон йўллари тобора Афғонистон ёки Гвинея Бисау йўлларига ўхшаб, ўнқир-чўнқир бўлиб бораётгани бугунги кунда ҳеч бир ўзбекистонликка сир эмас. Ўзбекистонда фақат президент Каримовнинг кортежи юрадиган йўллар текис ва кенглиги барчага маълум. Бунга ажабланишнинг ҳожати йўқ, чунки ҳар қандай мустабидиятда (диктатурада) ҳамма қулайликлар фақат диктатор учун муҳайё қилингани каби Ўзбекистонда ҳам текис йўллар фақат Ислом Каримов учун ҳозир қилинган.

ЎХҲ хабари ва видеоматериали