Илло золим бенамозга эргашмасман

Ислом дея Аллоҳ учун бош эгаман,
Турли фирқа, лек бир Хаққа эргашаман,
Золим хилқат бошим эгса-да гар ҳар дам,
Илло золим бенамозга эргашмасман.

Илло золим бенамозга эргашмасман
28 views
02 March 2013 - 12:33

Ислом дея Аллоҳ учун бош эгаман,
Турли фирқа, лек бир Хаққа эргашаман,
Золим хилқат бошим эгса-да гар ҳар дам,
Илло золим бенамозга эргашмасман.

Содиқ қолиб иймонимга, солиҳ бўлдим,
Адолатли шох олдида ғурбат бўлдим,
Минг хил номлар ичра энди террор бўлдим,
Илло золим бенамозга эргашмасман.

Халқда кунда яна янги нола янграр,
Кар қулоқлар қорин силаб, сочин тарар,
Олимлар ҳам энди Динга бефарқ қарар,
Илло золим бенамозга эргашмасман.

Холис мўминнинг мисоли бир ёвмиди?
Ибодат учун бу Ўлкалар тормиди?
Аҳли сунна Золим наздида хормиди?
Илло золим бенамозга эргашмасман.

Эргашаман, эргашаман буюк Хаққа,
Бу йўлда гар ёлғизман гар якка,
Келур Солиҳ, раҳбар бўлиб мазлум Халққа,
Илло золим бенамозга эргашмайман.

Орзу қилган кун келмади тун ортидан,
Эркин ҳаёт ҳаёл қолди, орзу билан,
Яшаяпмиз ҳануз минг бир умид билан,
Илло золим бенамозга эргашмасман.

Тўқ қориннинг оч қорин-ла ҳеч иши йўқ,
Бенамознинг сажжодага рўйхуши йўқ,
Золим учун ҳар мўминнинг қўлида ўқ,
Илло золим бенамозга эргашмасман.

IYMON MUFASSAL