Каримов сиёсатининг ниқоблари (2)

Каримов сиёсатининг ниқоблари (2)
191 views
04 March 2013 - 13:35

maskКаримов ўзига яқин бўлган раҳбарларини улар пора олгани учун вазифасидан озод қилмайди, уларни фақат  итоат қилмагани учун жазолайди. Унинг қўли остидагилар ҳеч қачон тўғридан тўғри ишдан бўшатилмайди. “Борса келмас” томонларга, ёки “кирса чиқмас” зиндонларга ташланади, ваҳоланки улар Каримовга 20 йилдан ошиқ хизмат қилган бўлсалар ҳам,  айнан жамиятга уларни порахўр хамда касбини суистеъмол қилганликлари ҳақида баёнотлар беради. Халқ нафратини айнан ана ўша порахўр раҳбарларга қаратиб қўйиб,  натижада саҳнадаги “иккинчи қўл”,  “халоскор” томонидан қатл этилиб,  ўрнига режадаги бошқа бир маддоҳ келиб ўтиради.

“Нутқ” ниқоби. 

Каримов ҳамиша Халқ дардига монанд ибратли нутқ сўзлайди,  ҳамма вақт фақат яхши бўлиши ҳақида,  натижалар ва ютуқлар бўлгани ҳамда бўлиши ҳақида,  ҳамма яхши яшашига оз қолгани борасида,  келажагимиз буюклиги мавзусида тинмай одамни яхши кунлар хаёли билан яшашга мажбур қиладиган нутқ сўзлайди.  Бунинг оқибатида халқ онгида ва тасаввурида мукаммал давлатнинг бир кўриниши хаёлан шакллана боради ва халқ ўша кунларни беҳисоб кутишда давом этаверади. Худди энди Каримов билан бир елкама елка туриб, ўша ажиб ўлкани шакллантираётгандек тасаввур ҳосил қила бошлайди бу халқ.

Агарда хаёлга зид қарашлар пайдо бўлса, бу шахс энди Каримов учун оч наҳор бўлсада бир йўлакда бўлади.  “Нутқ” ниқоби орқали Каримов “Бу Давлат хаммамизники” дея халқни ишонтиради,  буни ортидан Халқ кўр-кўрона давлат ҳимоясига ўзини отади. Бу давлат ҳамманики, аммо унга эгалик қилиш фақат Каримовга тегишлидир,  агар халқ унга эгалик қилишни истаб қолса, Каримов “иккинчи қўл” ниқобини ишга солади, қўяди!  “Нутқ” ниқоби ўта фалсафавий,  ибратли,  омма онгини ўзгартира оладиган характерга эга сўзлар жамланмасидан ташкил этилади.  “Ўз уйингни,  ўзинг асра” – бу ибора ортида “Ўзбек халқи, ўз Ватанингни ўзинг ҳимоя қил” каби чақириқ илгари сурилсада, аслида бунинг негизида “Ўз уйинг,  ўз оиланг,  ўз маҳаллангни ўзинг химоя қил,  давлатдан нажот кутма” каби талаб ҳам ётади.

“Ўзбекистон келажаги буюк Давлат” – бу ниқоб ортида халқ давлатнинг ҳар қандай инжиқликларига чидайди, хамда бу ишлар буюк келажак кунлари учун ислоҳатлар холос дея ишонади,  лекин “Буюк” сўзи билан “Бугун” сўзларини солиштирсак бу ибора ортидаги мақсадни тушунгандай бўламиз.  “Биздан озод ва обод Ватан қолсин” – бу ниқоб нутқи халқни ўзи учун яшашдан кўра келажак авлод учун, яъни давлат учун яшашга ундайди, бироқ бугун қийналган халқ машаққат чекадию, роҳати келажак авлодларга қоладими?

Келажак авлод шаклланганда ҳам бу ниқоб уларга ҳам келажак авлод учун машаққат қилишга ундайверади, чунки бу халқни итоатда тутиб туриш сиёсатининг бир ниқобидир.  “Келажак ёшлар қўлида” – келажакни фақат ёшлар билангина таърифлаш орқали ёшларни қўллаш ва уларни бош эгдиришдир!  Чунки энг катта куч ёшлар эканини билган бу ҳукумат,  уларни ҳар томонлама қолипда ушлайди, ваҳоланки ёшлар ҳеч қачон сиёсий ютуқларга эриштирилмайди, ёхуд улар хорижда ишчи-мухожирдирлар.  Айнан шундай муҳожирларнинг аксарияти хориж тараққиётига ҳамнафас бўлиши билан бирга,  уларнинг сиёсий қарашларига ҳам хамнафас бўлишмоқда,  айни дамда улар энди Каримов сиёсати аслида адолатиз эканини англашмоқда. Демакратия ҳамда диктатура маънолари ҳақида,  ҳақ-ҳуқуқ,  эркинлик, ҳамда қонун устуворлиги борасида илмий назарияга эга бўлишмоқда,  лекин Каримов ниқобларининг сиртинигина кўраётган ёшлар албатта бундан мустаснодирлар.

Бундан ташқари ҳар бир янги йилни турлича номланиши ҳам маълум мақсадларда ниқобдир.

“Тинчлик” ниқоби. 

Агарда жамоат жойларида кўзга кўринарли одамлар сони тўпланиб қолса,  у ерда бир зумда бирорта “қулоқ” ёки МХХ,  ИИБ ходимлари пайдо бўлишади.  Агар уларга нисбатан чора кўрилса, албатта жиноятчилар дея эълон қилинади. Аммо Каримов халқ оммасидан доим хавфсирайди,  шунинг учун аслида ўз тинчлигини ўйлайди холос.  Айнан шу мақсадда “Тинчлик” – ниқоби тадбиқ этилади,  тўпланган жамоалар тарқатилади ёки чора кўриш билан қўрқитилади.

Кечки муайян белгиланган тартибли вақт меъёрига кўра, маиший хизмат дўконлари масъул ходимлар томонидан беркитилади,  бозорларда ва фуқаролар кўп жам бўладиган жойларда гап етказувчилар (“қулоқлар”) кўпайтирилади.  Ҳар қандай қўлга олинган шубҳали шахс ҳақида “тинчликка раҳна солувчи шахс” сифатида таъриф бериб,  авом халқ эса бунинг илдизига ҳам қизиқмай,  бу шахсдан кўр-кўрона нафратлана бошлайди.

Давлат доимий тарзда қўшни бўлган яқин давлатлар:  Ўрта Осиё давлатлари, хусусан Қизғизистон ва айниқса Афғонистондаги нотинчлик ҳолатларини,  дунёда рўй бераётган жанжалларни ўта даҳшатли дея жар солиб бизнинг “тинчлик” билан қиёслаб кўрсатади, аммо Республикамиз доирасида бўлган, ёки бўлажак низолар эса оммадан сир тутилади.  Бу эса “тинч ҳаёт фақат бизда” деган нотўғри фикр уйғотиш учун амалга оширилмоқда. Бундай бўртиришлар аслида тинчлик ҳамда адолатнинг фарқига бормайдиганларни кўпайтириб қолмай,  зулмни тинчлик дея қабул қиладиганлар сонини ҳам ортириб боради.

Аммо бизнинг Ўзбекистонда бўладиган ҳар қандай шов-шув денгиз остида қолдирилиб, мавҳумлигича сақланади.

Айнан “Тинчлик” ниқоби орқали халқ устидан ўтказиладиган амалиётлар  жуда силлиқ қилиб ўтказилинади,  ҳар қандай ноўрин тадбирлар ва қатор қонунга зид фаолиятлар учун бу ниқоб жуда ишончли ҳимояга айланади.

“Мадҳ” ниқоби. 

Каримов доим ўзини мадҳ этади.

Бу ниқоб орқали у ўзини халқ назарида жуда ҳам қудратлик,  ҳар томонлама юксак қўмондон ва раҳбар,  сиёсий олим,  ўзбекнинг отаси сифатида кўрсатишга уринади.  Унинг энг долзарб вазиятларда қаҳрамонона шижоати, ҳамда тактикаси мадх этилади,  тилларда достон қилинади. Каримов доимо барчанинг назарида бирдек ижобий гавдалантирилиб турилади ва ҳеч бир фуқаро, ёш авлод уни ёд этмаган куни бўлмайди.  Бундай бўртирилган ниқоб орқалик  “буюкларнинг буюги” сиймоси Каримов кўринишида шакллантирилади.  Тинмай мадҳ эшитаверган омма назарида Каримов ҳақиқатдан ҳам “Буюк халқ рахбари”,  “Каримов паноҳгохимиз”,  “Каримов қутқарувчимиз,  халоскоримиз” каби кўз қарашлар пайдо бўла бошлайди. Куни келиб бир кун унинг ҳам даври ўтиши хақидаги фикрларни асло уйғонмайди, чунки бу халқ мустақил бўлиб кўрган раҳбарларининг биринчисидир. Шунинг учун халқ илк раҳбарига қаттиқ ишониб қўяди,  ваҳоланки бу ниқобни қойилмақом қилиб намоиш этадилар.  Бошқа ҳар қандай “буюк сиймолар” эса сирли тарзда йўқ қилинади.  Манна, нега Каримовдан бошқа сиёсий қахрамонларни кўрмаймиз! Каримов ҳаммани фақат уни мадх этишга мажбур қилади.  Шу ўринда савол туғилади:  сиёсат оламида минглаб ёш иқтидорли кадрлар, ҳамда раҳбарлар бор,  нега бирор марта халқ тилига тушадиган ислохотлар қилишмайди? Жавоб эса “мадх” ниқобидир.  Халқ наздидаги ҳар қандай “буюк сиймо”,  хоҳ у олим бўлсин,  хоҳ сиёсий арбоб,  у денгиз қаърига ғарқ қилинади. Натижада эл фақат Каримов сиймосига эргашишга мажбур.

“Шахсий кўриниш” ниқоби. 

Каримов ҳамиша оммага соғлом,  тетик ҳолатта кўриниш беради,  телевидения орқали ҳар бир чиқишида ўзига хос кучли кўриниш касб этади. Бу эса одамларда доимо унга эргашиш кайфиятини уйғотади.  У ҳеч қачон бетоб ва тажанг ҳолатда халққа кўриниш бермайди. Бу унга орқадош бўлганларни кескин камайтиради ва умидсизлантиради,  унга бўлган ишонч сусаяди,  унинг қудрати аслида умрбод эмаслиги аён бўлади,  инсонлар тасаввурида Каримов худди чўкаётган кема мисоли гавдаланади.  У ҳеч қачон асл қиёфаси ҳамда феъл-атворини фуқароларга намоён қилмайди,  унинг даҳшатли муомаласи, ҳамда тарбиявий тактик нутқ усулини фақат яқин мулозимлари биладилар холос.  Каримовнинг ҳар бир ҳатти-ҳаракати унинг сиёсий оламда катта роль ўйнашини яхши билади ва  шунинг учун ҳам бу ниқобга қаттиқ амал қилади.

Шоҳнинг кучсизланган кўриниши ёки фаолияти эса,  рақибларини тетиклантиради, ҳамда фитна учун қулай вазиятлар келтириб чиқариши мумкин. Каримов бу ниқобига “Нутқ” ниқобини ҳам чамбарчас боғлаган. У ўлим тўшагида бўлган тақдирда ҳам, унинг сиёсий “Ниқоб” лари уни тетик ва соғлом кўрсатади.

odnoklassniki.ru/uzxalqharakati.com группа азоси

IYMON MUFASSAL

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi