Сурхондарёда интернетни “бўғмоқдалар!”

Сурхондарёда интернетни “бўғмоқдалар!”
139 views
05 March 2013 - 19:15

2013 йил 4 март куни маҳаллий вақт билан соат 12:35да, Сурхондарё вилояти бўйича барча интернет провайдерлари ўчирилган.

Бу ҳатти-ҳаракат туфайли, интернетдан фойдаланувчи фуқароларнинг  норозилигига олиб келган. Ҳозирги кунда собиқ “МТС” ширкати учун, Сурхондарёда “кураш” кетмоқда. “Ким бу курашда  қанча маблағни ўзлаштирса, ширкат ўшаники бўлиб қолади” деган “версия”лар ҳам бор…

Сурхондарёлик манбанинг (унинг илтимосига мувофиқ, исми шарифи келтирилмади) бизга берган маълумоти шундай: “Мен ҳар куни ва ҳар сония, “ЎХҲ”нинг www.uzxalqharakati.com сайтида бериб бориладиган янгиликлар билан танишиб, мутолаа қилиб тураман. Худди шунингдек,  “Озодлик”, “Би-Би-Си”, “Америка Овози” каби радио эшиттиришларини ҳам тинглаб, Ўзбекистоннинг ичкарисида ва ҳорижда юз бераётган хабарларни  хар  доим эшитиб тураман. Интернетсиз ҳаётимни тассавур  қилолмайман, чунки мен интернетга уланиш учун, Сурхондарё вилояти, “Алоқа бўлими”га қарашли бўлган, “UZ Robita”, TPS  интернет провайдерига уланганман. “Интернетда муаммолар пайдо бўлиб қолмасин” деб олдиндан пул тўлаб  тураман,  аммо мен 2013 йил 25 февралида  интернетга уланиш учун, 2000 Мbга, 50 АҚШ доллари хисобида  пул тўладим. Уйга келиб, интернетга уланмоқчи бўлсам, интернет мутлақо ишламади. Буниси ҳам етмаганидек, иш жойимдаги интернет учун 50 доллар ҳисобида маблағ тўлагандим. Бу маблағлар ҳам бутунлай йўқ қилинган.

Шундан сўнг, дўст ва биродарларимдан сўраб-суриштириб билсам, уларнинг ҳам, ҳар бирларидан 15 доллар ҳисобида маблағлар ўзлаштирилиб юборилган экан. Шундан кейин, Сурхондарё вилояти “Алоқа бўлими”га қарашли бўлган “UZ Robita”  TPS  интернет провайдерига телефон орқали мурожаат қилдик. “Бизнинг юқори   ташкилотимиз томонидан  махсус топшириқлар берилган. Бу махсус топшириққа кўра, интернетга кириш ва чиқиш учун, “смета план” тузилган бўлиб,  биз ўша кўрсатмага амал қиламиз. Сурхондарёда интернетга уланиш эса,  маълум вақтгача, чекланиб  қўйилди…” деди ўша мулозим.

Маълумингизки, Ўзбекистонда ҳар йили, “ОАВ” ходимлари учун, байрамлар уюштирилади. Бу байрамларда Президент И.А.Каримовнинг “Табрикнома”си президентнинг давлат маслаҳатчиси Ҳайриддин Султонов томонидан ўқиб эшиттирилади. Ҳар йилги тадбирда эса, журналистлар  шаънига “тассано”лар айтилиб, уларга президентнинг мукофотлари топширилади… “Ўзбекистонда демократик принциплар асосида давлат қуриш” тўғрисида ҳамда   “интернетни буғмасликка” “даъват” этилади.  Лекин “сўз бошқа-ю, иш бошқа” деганларидек, Каримовнинг бу “нидо”си, сурхондарёликларга алоқаси йўққа ўхшайди, шекилли. Вилоятда босиб чиқарилаётган газета ва журналлар савдо дўконларида сотилмай, ўз “мухлиси”ни кутиб, офтоб “зарби”дан сарғайиб, чириш ҳолатига келиб қолади. Уни эса ахлат қутисига ташлашдан нарига ўтмайди…”

Фахриддин Тиллаев

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi