“Изм”лар сардори – Сионизм

XIX ва XX асрлар инсон тафаккурининг ўсиши ва техник тараққиётлар асри бўлди. Бу ҳақ гапни биладиганлар кам бўлмаса керак.

“Изм”лар сардори – Сионизм
31 views
06 March 2013 - 10:54

2h82rsxXIX ва XX асрлар инсон тафаккурининг ўсиши ва техник тараққиётлар асри бўлди. Бу ҳақ гапни биладиганлар кам бўлмаса керак. Шу билан бирга, айни мана шу асрда инсон зоти борки, хоҳ у тоифа бўлсин, хоҳ бу, қандайдир  “изм”ларнинг қурбонида, қулига айланиб борди. Бу “изм”ларни эса инсон ўзининг мана шу “юксак” тафаккури билан ўйлаб топиб, дунёни икки лагерга бўлди.

“Коммунизм”, “Социализм”, “Марксизм”, “Капитализм”,  “Фашизм”, “Сионизм” ва ҳакозо, ҳакозо турдаги “изм”лар пайдо бўлиб борди. Бир қарашда ҳозир муаммолар ҳам йўқдек. Дунё икки лагерга бўлинаркан, Комунистик кўз қарашдаги “изм” тарафдори бўлганлар ва уларга қарши турганлар лагерига ажралганди. Бу лагерь энди йўқ ва инсоният тинч яшаса бўладигандек кўринганди.  Аслида эса инсониятнинг тинч яшаши учун ўша Коммунизм керак экан.

fşzmСобиқ Совет давлатининг йўқ бўлиши дунёда янги урушларни келтириб чиқара бошлади. Янгидан янги қурбонлар берилмоқда ва на БМТ, на дунёнинг мутлоқ “хўжайини” бўлган АҚШ бу тарангликни еча олмай қолди. Сабаб нимада деб ўйларсиз. Сабаб шуки, ўша “Совуқ уруш” давридаги “изм”лар ўрнини энди янгилари эгаллади. Яна ҳам аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, янги “изм”ларни олдинги планга атайлаб чиқарилаётганга ҳам ўхшаб кетаяпти. Ҳозирда асоан – “Исломизм” ва унга қарши турган куч – “Сионизм”. Сионизм – кўҳна таърихига эга, лекин ўтган аср давомида Коммнизм “босқинига” қарши кураш соясида қолиб кетаётган ғоя эди.

“Изм”ларга қул бўлган инсоният эса бугун тағин икки лагерга бўлинди. Мусулмонлар ва мусулмон бўлмаганлар! Мусулмон бўлмаганлар одатда мусулмон бўлганларни “терроризм”, “экстримизм”, “фанатизм” каби “изм”ларда айблаб, уларни уруғ-аймоғи билан йўқ қилиб юборишга ҳам уринишаётганга ўхшаб кетади. Юқорида айтганимиз – Исломизм аслида йўқ. Унинг ўрнига “терроризм”, “экстримизм”, “фанатизм” лар қўлланилади.

Қаранг, “изм” ҳар қадамда,  ҳар бир инсон онги, ҳамда тафаккурида. Биров бировга дўст бўлиши учун унинг қайси “изм”га таалуқлик эканлигини аниқлаб олса бас, шунга қараб дўст, ёки душман бўлади. Учинчи йўл эса йўқ!  Булар ҳаммаси инсониятни бир тузоқда тутиб туриш учингина ўйлаб топилаётган ҳийлалардан бошқа бирор нарса эмас деб қарасак ҳам бўларди.

Яқинда Туркия ҳукуматининг бош вазири бўлган Ражаб Тойиб Эрдоған БМТ йилғинларининг бирида баёнот бериб, сионизмни фашизм билан қиёслади, исломофибияни эса антисемитизм билан баробар деб айтди. Буни қарангки, бу жумлалар БМТга ҳам, Исроил ва унинг иттифоқчиларига ҳам шунчалар малол келдики, бу ҳақ сўзнинг олдида улар ожиз қолиб, Ражаб Тойиб Эрдоғонни бу сўзидан қайтишни талаб қила бошлашди.

Антиқа пародок: нега одамлар мусулмонни ёмон кўришса – бу нормал ҳолат, аммо иудейни ёмон кўришса – бу жиноят? Ажабо, негадир кейинги вақтларда Ислом дини деганда кўпчилик терроризмни, мусулмон деганда террорчини тушунадиган бўлиб бораяпди. Айниқса Европада мусулмонлар сонининг ортиб боришидан европаликлар ташвишда. Исломизм келиб чиқиши мумкин!  Қизиқ, бу либерализм тарафдорлари ўзларидан кўпайишмаса, кейин олиб бораётган иккиюзлама, ҳаттоки учюзлама сиёсатлари ортидан мусулмон ўлкаларидан одамлар паноҳ излаб бу ерларга келишса унда ким айбдор?  Бу кўчманчи бўлиб қолган мусулмонларми, ёки уларнинг ўзларими?

Гап шундаки,  ҳар қандай “изм” ҳам унга содиқларнинг кўплиги билан, кейин эса кучлилиги билан яшаб қолади. Исломизмни йўқ қилиш жуда осон, лекини либерализмни йўқотиш қийин. Негаки Исломизм тарафдорларида дуодан бошқа ҳеч нарса йўқ. Либерализмдачи – кучли армиядан ташқари, ҳатто-ки ядро қуролларигача бор. Гап куч кимнинг томонида эканлигида.

Албатта каминанинг бу жумлаларига кимдир эътироз билдирар, масалан мана бу тарзда: “Бизнинг тарафимизда Оллоҳ ва унга ҳеч ким бас кела олмайди”! Бу эса ўша “кимдир” ўз ўзини, қолаверса ўз қардошларини алдашидан бошқа ҳеч нарса эмас!

Ўрта асрларда одамларни динига қараб ажратиш урф бўларди. Масалан, Рим черкови дунёни христиан қилиш миссиясини ўз олдига мақсад қилиб қўйиши билан инквизициялар ҳам ўтказди. Бу диннинг таълимотига кўра, христианликни қабул қилмаганларни ўлдириш керак! Иудаизмда ҳам аҳвол шу. Лекин Исломда бундай эмас, лекин негадир мусулмон деганда – террорчи, террорчи деганда – мусулмонни тушуниладиган бўлиб бораяпти. Нега шундай?

Гап шундаки, демократик мамлакатларда ҳам ҳукуматлар халқнинг тизгинини ўз қўлида ушлаб туришни хоҳлашади ва шу мақсадда уларни қўрқувга солиб туриш лозим. Ана “толибон келди”, “мана, жиҳодчи кўринди” каби воҳималар ҳукуматлар олиб бораётган ҳар қандай қон тўкишлар, ҳамда урушларни оқлаш учун хизмат қилади. Яъни, бу мамлакатларга ташқи душман зарур! Коммунистик лагер сардори бўлган собиқ СССРнинг тугаши билан бу лагерь битган бўлса, энди эса ташқи душман вазифасини Ислом омили ўйнамоқда. Бугун Ислом ғарбнинг душмани ва буни Ғарбнинг ўзи ташкиллаштирган.  Агар улар Ислом дунёсини ҳам тугатиб, ўз асирларига айлантириб олишса,  кейин Хитойни ўзларига душман қилиб кўрсата бошлашади. Хитойдан сўнг ҳам шунақа янги “кашфиётлар” ўйлаб топилади.

“Изм”ларга қул бўлган инсоният кимнингдир яшаб қолиши кераклигини ҳал қилаётганга ҳам ўхшайди. Қайсилдир бир “изм” ҳукумрон “изм” бўлиши лозим, бошқа “изм”лар эса унга хизматкор. Ҳозирда мана шу “изм”лар ичида энг “аълоси” Сионизм бўлиб турибди. Негаки, дунё банклари уларнинг қўлида, демак дунё молиясини ҳам улар ҳал қиладилар. Эрон нима учун душман сифатида кўрилмоқда? Лекин Садия Арабистони эса душман эмас, ҳаттоки дўст!  Ваҳоланки, Саудия Арабистонида инсон ҳақларининг поймол қилиниши Эрондагига нисбатан бир неча чандон зиёд ва бу мамлакат фуқароларининг бирор ҳуқуқга эгалиги ҳам савол остида.

Сабаб эса оддий – Судия Арабистони  Сионизм ва Массонизмга дастёрлик қилаяпти. Эрон эса ўзининг мустақил сиёсатини ва иқтисодини олиб бормоқда. Шунинг учун ҳам дунё Эронни яккалаштиришга уринади, шунинг учун ҳам Эрондаги муллалар режимини қулатишга интилади. Шу топда Саудия қироли Абдуллоҳ тасаввур ҳам қила олмайдики, куни келиб бир кун уни ҳам тугатишади.

Ўз мустақил сиёсатини олиб бораётган Хитойга ҳозирча ҳамла қилиб бўлмайди. Негаки у катта куч! Ҳаттоки Хитой валютаси бўлган юуани АҚШ долларига нисбатан мослаштирилмаган. Юань давлат томонидан белгиланган нархда алмаштирилади ва бу Хитой иқтисодини барқарор ушлаб туришнинг бир омили бўлиб қолмоқда.

Бизнинг Ўзбекистонга қаранг! У ерда пул бирлиги долларга нисбатан ўлчанади ва ҳаттоки мамлакат ўзининг мустақил бир сиёсатини олиб бориши ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. АҚШ ва Исроил Ўзбекистон келажагини белгилайди!  Аниқроғи, бу Ўзбекистон келажаги ҳам эмас, балки мамлакатдаги бошқарув клани бўлган “каримовлар сулоласи” келажагидир. Кармовлар порахўрлиги, инсон ҳуқуқларини қўпол бузишлари, иқтисоднинг ботқоққа кириб қолгани ҳам Оқ уй маъмуриятини безовта қилаётгани йўқ. Улар бемалол бизнинг диктаторнинг пора билан булғаниб, тағин қонга беланган қўлини ўз кафтларида тута олишади. Бундан улар на ҳазар қилдишади ва на уялишади! Оқ уй ҳам, Оқ сарой ҳам “изм”лар сардори бўлган Сионизм хизматида. Шунинг учун ҳам бу режимга кенг йўл очилади.

Азизлар, дунё келажгини динлар белгилайдиган даврлар ўтиб кетган ва у қайтмайди энди. Қайтишига ҳам йўл қўйилмайди! Дунё тақдирини ҳозир бойлик ва техник тараққиёт белгилайди ва ундан биз ортда қолиб кетдик. Демак улар зўр, улар ғолиб ва улар яшаб қолишади.  Биз эса “изм”лар сардори бўлган Сионизмга хизматкор бўлиб қоламиз холос. Биз учун бошқа танлов йўли йўқ!

Нега бу кунга тушдик? Негаки бизнинг бошимизда турган ҳукмдорлар бизни шунчалар лақиллатишдики, оқибатда ўз йўлимизни ҳам белгилаб оломайдиган даражага тушиб қолдик.  “Улар ўзлари нима қилсалар қилаверишсин, биз эса нарги дунёнинг ғамини еймиз, бизга Худонинг ўзи яратиб берган имкониятлардан фойдаланамиз холос!” – мана бунақа ақиданинг қули бўлиб қолдик.. Мана шу қийшиқ фалсафа ва ақида сабаб ҳам бугун ботқоқда ўтирибмиз. Бу ботқоқдант чиқа олмаймиз ҳам

Мустақилликнинг илк йилларида бизнинг ҳукмдор ҳам бир “изм” ўйлаб топганди ва унинг ўйлаб топган “изм”и ҳукмдорнинг кўзи очиқлигида йўқ бўлиб кетди. Қандай “изм” дейсизми? Бу “Буюк келажагизм” ғояси эди! “Буюк келажагизм” амалга ошмаслиги унинг биринчи куниданоқ аён эди, лекин ҳукмдор “Сионизм” олдида икки қўлини кўтариб таслим бўлди ва бир умрлик, плюсь яна абадий ҳукмронлик  ҳуқуқини қўлга киритди.  Умуман Сионизмга қул бўлган  бирор ҳукмдор кам бўлгани йўқ!

Учинчи дунё давлатларининг ҳукмдорлари Сионизм тарафида экан, уларнинг халқлари бир ғалати ҳолатга тушганга ўхшайди. Улар ортга, коммунизмга қайтишни исташмайди, олдинга эса йўл берк! Буни энди қанақа “изм” деб атасак бўларкан? “Аросатизм” тўғри келармикан? Қайдам, ким ҳам ўзини аросатда деб тан оларди?

Тўлқин Қораев
Швеция