Оқаётган қонга эмас, соқолимизнинг узунлигига қарамоқдалар

Оқаётган қонга эмас, соқолимизнинг узунлигига қарамоқдалар
124 views
07 March 2013 - 14:51

050320130012460176907_2Сурия мухолифатининг янги лидери Муаз Ал Ҳатиб мамлакатидаги фуқаролар урушига баъзиларнинг муносабатини мана шу тарзда ифода этган. Ушбу сўзларни Ал Ҳатиб Истанбулда матбуот вакиллари билан учрашувда айтган. Сурия мухолифати лидери диктатор Башар Асад билан музокаралар ўтказиш эҳтимолига ишонмаслигини билдирган. Асад биздан қуролсизланишни талаб қилмоқда, биз қуролсизланадиган бўлсак, Асад ҳукумати бизни қатлиом қилиши мумкин, деган Ал Ҳатиб.

Ҳозирги дунё сиёсатининг манфаатпарастлик ва иккиюзламачиликка асосланганини айтган Ал Ҳатиб, Сурия мухолифатининг мамлакатдаги барча миллатлар, динлар ва бошқа ижтимоий қатламлардан ташкил топганини таъкидлаган. Аввал Суриядаги машҳур Аъммовий масжидининг имоми бўлган Муаз Ал Ҳатиб, ташқи кучларнинг Суриядаги диктатура режимига баҳам беришга унчалик шошилмаётганини, бунинг натижасида эса тинч фуқаролар қурбон бўлаётганини таъкидлаган.

ЎХҲ Ахборот Маркази
07.03.2013