‘Гулнора Каримова Ғофур Раҳимовга қарши уруш очди’ми?

‘Гулнора Каримова Ғофур Раҳимовга қарши уруш очди’ми?
27 views
07 March 2013 - 16:28

120624135319_gafur_rahimov_304x171_none_nocredit“Новая газета-Казахстан” рўзномаси Марказий Осиё бўйича эксперт Виталий Волковнинг мақоласини эълон қилган.

Бу мақолада ёзилишича, Ўзбекистондаги таъсирли криминал авторитет Ғофур Раҳимовга қарши жиноят иши қўзғатилгани Президент Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг Ғофур Раҳимовга қарши уруш очганини англатади.

[soundcloud id=’82211057′ color=’#B8240D’]

Мақолага кўра, Ғофур Раҳимовнинг мамлакат ичкариси ва чет элда обрўси ошгани, Ўзбекистон ичкариси ва ташқарида унинг бизнеси кенгайгани Президент Каримовнинг қаҳрига учрашига сабаб бўлган.

Феврал ойининг ўртасида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Ғофур Раҳимовга қидирув эълон қилган, Миллий Хавфсизлик Хизмати унга қарши жиноят иши очгани хабар қилинган эди.

Хўш, бу ишлар Гулнора Каримованинг Ғофур Раҳимовга қарши уруш очгани билан тенг деган иддаолар қанчалар асосли?

Лондонда истиқомат қилувчи мустақил журналист Шоҳида Ёқубга кўра, бу саволга жавоб бериш мушкул.

“Мен Гулнора Каримованинг ўзи Ғафур Раҳимовдек катта шахсга қарши очиқчасига уруш эълон қилганига ишонмайман. Балки, Гулноранинг ортида Миллий Хавфсизлик Хизмати ҳам турган бўлиши мумкин”, дейди журналист.

Шоҳида Ёқубга кўра, бу “сиёсий ўйин”лардан биридир.

bbc.co.uk/uzbek