HRW Ўзбекистонга эътибор қаратишга чақирди

HRW Ўзбекистонга эътибор қаратишга чақирди
93 views
08 March 2013 - 11:27

75D84CA1-1573-458B-9848-5BC5FB5A7464_w308_r1_cy12Human Rights Watch халқаро ташкилоти АҚШ Давлат котиби Жон Керрини  Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва бошқа ўзбек расмийлари  билан учрашуви чоғида  инсон ҳуқуқлари масаласини кўтаришга чақирди.

Абдулазиз Комиловнинг 11-13 март кунлари Вашингтонгга сафар қилиши кутилмоқда.

Human Rights Watch ўз мурожаатида АҚШ расмийлари Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолатлари билан бир қаторда, аҳолининг пахта йиғим-теримига мажбурий равишда жалб қилиниши масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратиши зарурлиги айтилади.

“Мамлакатда ҳукумат томонидан пахта йиғим-теримида катталар ва болалар мажбурий меҳнатидан фойдаланилади”, дейилади баёнотда.

ozodlik.org