Абгор аҳволимизга Ислом сабабчими? (янгиланган)

Абгор аҳволимизга Ислом сабабчими? (янгиланган)
95 views
10 March 2013 - 9:57

Shum-Bola2

Гуруҳнинг ҳурматли аъзолари! Қуйида келтирилган фикрларимни мен таниқли журналист, ўзбек журналистлар ичида биринчи бўлиб ўз журналистик материалларида очиқчасига “Ислом Каримов – диктатор ва жаллод” деб атаган инсон Тўлқин ака Қораевнинг Ўзбекистон Халқ Ҳаракати сайти www.uzxalqharakati.com да эълон қилган “Изм”лар сардори – Сионизм” мақоласи остига шарҳ сифатида қолдиргандим. Ушбу муаммонинг долзарблигини ҳисобга олиб, шу фикрларим билан бу гуруҳ аъзолари билан ҳам ўртоқлашишга қарор қилдим.

АБГОР АҲВОЛИМИЗГА ИСЛОМ САБАБЧИМИ?

Тўлқин ака, биз мусулмонлар бугунги абгор ҳолимизга айнан Исломдан (Қуръон ва суннатдан) йироқлашганимиз учун тушдик. Бизга, мусулмонлар оламига, яҳудий уламолари 13-14 асрлардан бошлаб узоқ вақт давомида мусулмонларни давлат ва жамият бошқарувидан, фан ва техника тараққиётидан четлатувчи бузғунчи йўналиш – сўфизмнинг энг тарки дунёвий шаклларини қаттиқ киритиб, тарғиб қилишди. Натижада мусулмонларнинг аксарияти давлат ва жамият бошқарувидан, фан ва техникадан ўзини олиб қочиб, қўйларини олиб, тоққа чиқиб кетиб, тинчгина намозини ўқийдиган, фақат ўзининг индивидуал жаннатини қайғурадиган худбин намозхонларга айланишди.

Уларнинг Исломдан узоқлашиши шунчалик жирканч кўриниш олдики, улар Аллоҳни зулфли ва қора ҳолли чиройли қизларга қиёслаб шеърлар ёза бошлашди. Исломда “Аллоҳни ҳеч бир нарсага қиёсламанглар!” деб буюрилган бўлса ҳам, улар бу жирканч ишларини Аллоҳга бўлган муҳаббат деб атай бошлашди.

Сўфий шоирларнинг ана шундай мазмунда, яъни яхши ниятлар билан ёзган шеърларини машшоиқларимиз куйга солиб, қўшиқ қилиб, қизларга бағишлаб куйлаб юрганини, куйлаётганда олдиларида раққосаларни ўйнатаётганларини кўрган бўлсангиз керак. Бобораҳим Машрабнинг “Сансан севарим, хоҳ инон, хоҳ инонма”, деб, Аллоҳга атаб ёзган шеърини бугунги кун ўзбек меломанларига: “Бу шеър қиз болага эмас, Худога бағишлаб ёзилган” деб айтиб кўринг-чи, исобтлашга уриниб кўринг-чи! Жуда қийналасиз. Чунки шеърнинг мазмунидан, бирор жойидан Аллоҳга айтилганлигини билиб бўлмайди.

Сўфийликка берилган мусулмон аждодларимиз бошқа хатоларга ҳам йўл қўйишган. Ҳатто Ислом пайғамбари Муҳаммад с.а.в ўзини комил инсон деб айтмаган бўлса ҳам, оддий сўфий пирлари ўзларини пайғамбардан ҳам мукаммал зотлар санаб, ўзларини комил инсон деб атай бошлашди.

Комилликка эришиш учун улар Исломда таъқиқланган ишларни амалга ошира бошлашди. Мисол учун, уйланишдан бош тортиб, дунёдан якка ўтишни танлашди. Нима эмиш, уйланса, бола-чақани ва оилани боқиш ишларига берилиб кетиб, Аллоҳни унутиб қўяр эмишлар. “Ислом мусулмонлоарни тоқ ўтишдан қайтарган-ку!” деган ҳақли эътирозларга, бундай мистиклар: “Исломнинг бу қоидаси шариатда яшаётган оддий мусулмонлар учун чиқарилган! Биз эса оддий эмас, комил мусулмонлармиз! Биз шариатда эмас, тариқатда яшаймиз!” деб жавоб беришган ва турли йўллар билан ўзларининг ғайриисломий қилиқларини, биринчи навбатда таркидунёвийлигини асослашга уринганлар. 15-16 асрларда яшаб ўтган ўзбек шоирлари орасида ҳам уйланмай, таркидунёвий бўлиб ўтган сўфийлар кўп бўлган.

Ўрта асрларда аксарият мусулмонлар сўфийликка (мистикага) берилиб кетиб, Исломдаги чуқурлашиш таъқиқланган (у дунёга оид) масалаларга, “Намозда турганда қўллар киндик остига қўйиладими ёки устига?”, “Мусулмоннинг чопони чап тарафидан кесик бўлиши керакми ёки ўнг тарафидан” каби 272-чи даражали муаммоларнинг ечимига шўнғиб кетишган.

Шоир ва ёзувчи Ғафур Ғулом “Шум бола” асарида бу ҳолатни жуда ёрқин тасвирлаб берган ва мусулмонларнинг устидан ҳақли равишда кулган. Эсингизда бўлса, шум бола борган бир уйда муллалар кулгили масалаларни, мисол учун: “Або Муслим душманнинг бошидан урганда душман белигача ерга кириб кетганми ёки кўкрагигачами?” деб сафсатабозлик қилиб ўтиришади. Бир-бириларини сиёсатга аралашмасликка чақиришади. Яҳудийлар пинҳона тарғиб қилган бузғунчи оқимлар мусулмонларни еб битирганини ёрқин тасвирлаб берган Ғафур Ғулом.

Натижада яҳудий роҳиблари ҳамда сионистлари узоқ йиллар давомида пинҳона тарғиб қилган бу бузуқ йўналишлар йиллар ўтиб, 300-400 йилдан кейин, яъни 17-18 асрларга келиб ўз мевасини бера бошлади. Мусулмонлар мистикага ва дунёда йўқ бўлган комилликка берилиб кетиб, аниқ фанлардан орқада қолишди, қурол ишлаб чиқаришни такомиллатиришни унутишди, сиёсатдан четга чиқишди. Натижада бу ғайриисломий ишлари учун Аллоҳ тарафидан жазоланишди: Аллоҳ таоло Исломдан йироқлашган бундай мусулмонларнинг устига яҳудий қўшинларини жўнатиб, жуҳудларга тобеъ қилди. Эътибор беринг: мусулмон мамлакатларининг деярли барчаси сионист ҳукуматлар томонидан 18-19 асрларда ишғол қилинган, шу жумладан, бизнинг Ўрта Осиё мамлакатлари ҳам. Ва бугунги кунда ҳам сионист ҳукуматларга тобеъ бўлиб қолишмоқда. Жумладан, бизнинг Ўзбекистон ҳам.

Аслида таркидунёвийлик, аниқ фанлардан, жамият ва давлат бошқарувидан – хуллас, дунё сиёсатидан четда юриш Исломда таъқиқланган. Жуҳудларнинг техника ва фан тарафидан тараққий қилишларига ҳам аслида Ислом олими Имом Ғаззолийнинг фундаментал исломий ғоялари сабабчи бўлган.

Хабарингиз бўлса, имом Ғаззолий мистикага берилиб кетган сўфий муллаларга қарата: “Сизлар жаннат неччи қаватдан иборату жаҳаннам неччи зиндондан иборатлиги хусусида кўп тортишгандан кўра, Аллоҳ яратган нарсаларни ўрганиб, улардан одамларнинг дунёдаги ҳаётига қандай фойдалар олиш мумкинлиги хусусида бош қотирсангиз бўлмайдими?! Мисол учун, пахтани ёқса, ундан қолган кулдан нима фойда олса бўлади? Мусулмоннинг қуролини такомиллаштириш учун Аллоҳ неъмат қилиб берган қайси кимёвий моддалардан фойдаланса бўлади? деган масалаларни ҳал қилсаларинг бўлмайдими?! Ахир, Қуръони Каримда Аллоҳ: “Менинг ҳолиқлигимни танимоқчи бўлсангиз, меннинг маҳлуқотларимни, яъни яратган нарсларимни ўрганинг!” дея амр этмаганми? Нега сизлар Аллоҳни фақат осмондан қидирасизлар? Нега сизлар Уни қизларга ўхшатасизлар?” деб афсусланган.

Аммо сўфийлликка, яъни мистикага берилиб кетган муллалар бу фикрларни қабул қилишмаган. Ғарбдаги яҳудийлар эса Ғаззолийнинг бу фикрларини дарров илғашган ва бор эътиборини аниқ фанларни ривожлантириб, унинг натижаларидан фойда олишга қаратишган, жумладан ўқотар қуролларни такомиллаштиришга бел боғлашган ҳамда бунгунги фан-техника тараққиётига эришишган. Эътибор беринг, дунё қурол ишлаб чиқарилиши деярли 90 фоизга яҳудийларнинг қўлида. Бу зафарларга улар Ислом олими Ғаззолийга қулоқ солиб эришишган. Биз мусулмонлар эса Исломдан йироқлашиб, сўфийлик каби мистик йўналишларга берилиб кетиб, Ғаззолийни инкор қилиб, бугуни аянчли аҳволга келиб қолганмиз.

Яъни, мусулмонларнинг бугунги абгор аҳволга тушиб қолишига мусулмонларнинг Исломга берилиб кетишлари эмас, айнан Исломдан четлашиши сабаб бўлган. Шундай экан, Тўлқин ака, бугунги шармандали аҳволга тушишимизда динимиз Исломни айблашингиз нотўғри.

Бугунги кунда аксарият аҳолиси муслмонлардан ташкил топган давлатларнинг раҳбарлари ва ҳукуматлари Сионизмга хизмат қилаётгани ҳақида гапларингизга қўшиламан, Тўлқин ака. Чунончи, баъзи араб мамлакатлари ва ҳукуматлари, биринчи навбатда Саудия Арабистони сиз айтгандек, Исломга ва мусулмонларга хоинлик қилиб, Сионизмга хизмат қилмоқда.

Бу муаммога шуни қўшимча қилишим мумкин-ки, охирги пайтда кўпчилик мусулмонлар дунёдаги тартибсизликлар сабабчиси айнан Сионизм эканлигини тўлиқ англаб етди ва бу ҳақида очиқча гапира бошлади. Мисол учун, Туркиянинг ҳозирги исломий ҳукумати ҳам Исроилга қарши очиқча кураша бошлади. Бу қувонарли ҳол, албатта.

Бизнинг Ўзбекистон ҳукумати эса – сиёсатшунос Усмон Ҳақназаров ёзганидек, Сионизмнинг Марказий Осиёдаги вассали, сатрапи. Мамлакат аҳолисининг аксариятига ўзбек ҳукумати кимга хизмат қиляптию, мамлакат бойликларини қаерга ташиб кетаётганининг фарқи йўқ. Ўзбекларимизнинг аксариятига чойхона ва ош бўлса бўлди! Ҳаттоки ош пишириш бўйича 2-3 йилдан бери Ўзбекистон чемпионатини ўтказиб келишяпти.

Бу вазиятдан чиқиш учун нима қилиш керак? Ечим юқорида ёзилган хусуслардан келиб чиқади. Яъни, биз мусулмонлар яна ғолиб бўлишимиз, дунёда илғор бўлишимиз, яҳудлардан устун келишимиз учун ўз динимиз Исломга қайтишимиз керак. Фақат намоз ўқишу рўза тутиш, закот беришу ҳажга боришда эмас, барча масалаларда Исломга қайтишимиз керак.

Биринчи навбатда, зумлга қарши очиқча, керак бўлса қўлда қурол билан курашиш, аниқ фанларни ва техникани ривожлантириш, қурол ишлаб чиқаришга бел боғлаш каби масалаларда ҳам Исломга қайтишимиз керак.

Саид АСКАР 

facebook.com/groups/karimovket/