Рус манфаатларини ҳимоя қилиш ҳақдаги қонун

Рус манфаатларини ҳимоя қилиш ҳақдаги қонун
281 views
10 March 2013 - 10:05

Русия президенти Владимир Путин ҳорижий юртларда яшаётган русларнинг манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақида фармон чиқарди. Бу фармонни олдинлари ҳам чет давлатлардаги русларни ҳимоя қилиш бўйича Русия ҳукумати томонидан тинмай айтиб келинаётган, чет эллардаги рус элчихоналарига қаратилган бу хусусдаги турли тавсия ва тадбирларнинг узвий давоми деса бўлади. Умуман, рус давлати ўз ҳудудларидаги ҳорижликларни ва ёки Русия фуқароси бўлган, аммо рус бўлмаган миллатларни таҳқирловчи, уларнинг ҳуқуқларини оёқ ости қилувчи сиёсат юргизиб, рус фашистларининг муҳожирларга қарши ўтказаётган террорини яширинча рағбатлантирар экан, айни пайтда чет эллардаги русларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида доимий равишда қайғуриб келмоқда.

“Чет эл” деганда рус ҳукумати, албатта, фақат собиқ совет жумҳуриятларини назарда тутади. Чунки, Ғарбда яшаётган русларнинг манфаатларини ва ёки ҳуқуқларини кўпайтиришнинг ёки озайтиришнинг, уларнинг тақдирига ҳукумат даражасида таъсир ўтказишнинг ҳеч имкони йўқ. Чунки, Ғарбдаги руслар ҳамма қатори яшашга, манфаатлари ҳам мезбон ҳалқникидан устун бўлмай яшашга ва собиқ совет жумҳуриятларидаги каби рус тилида эмас, балки, маҳаллий халқ тилида гаплашишга ва уларнинг барча ақидаларига бўйсунушга мажбурлар. Ғарбда руслар учун алоҳида статус талаб қилишнинг ҳеч имкони йўқ. Шунинг учун ҳам, рус ҳукумати “ҳориждаги русларни ҳимоя қилиш” ҳақида гапирар экан, бу ерда фақат собиқ совет жумҳуриятларини кўзда тутади.

Хўш, нега рус ҳукумати хориждаги русларнинг манфаатлари ва ҳуқуқлари ҳақида бунчалик қайғурмоқда? Собиқ рус колонияларидаги русларнинг аҳволи қандай ўзи? Шуниси аниқ-ки, Совет Иттифоқи парчаланганига анча вақт бўлган бўлган бўлса ҳам, бу давр ичида мустақилликка чиққан жумҳуриятларнинг биронтасида ҳам рус миллатига мансуб аҳоли ҳуқуқлари поймол этилгани йўқ, аксинча, улар деярли совет давридаги сингари ўзларининг  юксак ижтимоий мавқеларини сақлаб қолдилар.

Фақат мустақилликка эришган ҳар қандай давлатда бўлганидай, янги мустақил жумҳуриятларда ҳам ўз миллий қадриятларига қайтиш жараёни бошланиб (бундан ўзбек халқига қарши аксилмиллий сиёсат юргизаётган Каримов режими мустасно), маҳаллий тиллар давлат тили деб эълон қилина бошлади ва давлат тилини билиш давлат ҳизматчилари учун мажбурий қилиб қўйилди. Ва шунда, доим атрофдаги барча миллатлар фақат рус тилида гапиришларига ўрганиб қолган руслар, яқиндагина руслар олдида бўйнини букиб юрган ҳалқларнинг бундай “миллий манманлик” кўрсатишидан норози бўла бошладилар. Улар маҳаллий тиллларнинг давлат тили деб қабул этилишини “миллатчилик, русларнинг ҳуқуқларини поймол этиш”, дея талқин эта бошладилар. Ҳатто Қозоғистонда яшаётган баъзи руслар буни тўғридан-тўғри “геноцид” деб аташгача бордилар. Айни пайтда, ушбу республикадаги рус жамоаси раҳбари Бунаковнинг “русларнинг Қозоғистонда Русиядагидан кўра яхшироқ яшаётгани” ҳақида яқинда  қилган эътирофи бундай иддаоларнинг ёлғон эканлигини фош этиб қўйди.

Хуллас, бу жумҳуриятлардаги руслар вазияти қандай бўлишидан қатъий назар, Русия ҳукумати доим бу ўлкалардаги ўз миллатдошлари манфаатларини рўкач қилишдан ҳеч чарчагани йўқ. Эҳтимол, бу – русларнинг кўпчилиги учун одатий бўлиб қолган шовинизмдан ташқари, Русияда муҳожирларга, айниқса, собиқ совет жумҳуриятларидан келаётган муҳожирларга қарши олиб борилаётган очиқдан-очиқ дискриминатсия, таҳқирлаш сиёсатига қарши кўрсатилиши мумкин бўлган реаксиядан ҳавфсираш оқибатидир. Ҳар ҳолда, биз русларнинг алоҳида ҳуқуқлари борлиги ҳақида гапирилмаган даврни ҳеч эслай олмаймиз.

Бугун Путиннинг ҳориждаги русларнинг манфаат ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақидаги қонуни ҳақида ўйлар эканмиз, Русияда ҳар куни миршаблар, фашистлар томонидан калтакланилаётган, ўлдирилаётган, таҳқирланаётган ўрта осиёлик мусулмонлар ҳақида эмас, балки, ўз юртида, Ўзбекистонда яшаётган мусулмонларнинг, ўзбекларнинг аҳволи кўз олдимизга келади. Бу давлат эгаси, “ўзбек” деб аталмиш миллатнинг аҳволи шу қадар забун, аянчлики, улар Ўзбекистондаги ўзбек бўлмаган ҳалқларнинг, шу жумладан, русларнинг имтиёзли ҳаётига ҳавас билан қарамоқдалар ва ҳатто кўплари зулмдан қутилиш учун насронийликни қабул қилишга мажбур бўлмоқдалар. Маълумотларга кўра, қамоқҳонадаги миршаблар мусулмонларни ҳочни ўпишга, чўқинишга ва насронийликни қабул этишга мажбур қилмоқда. Айни пайтда бошқа дин мансублари, шу жумладан, насронийлик, баптизм ва иудаизм динлари мансубларига тўла дин эркинлиги бериб қўйилганлиги хакда айтилади АҚШ Давлат Департаменти ҳисоботида: “Ўзбекистон ҳукумати – дея ёзилади АҚШ Давлат Департаментининг Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари бўйича 2000 йилда чиқарилган ҳисоботида – норасмий исломни экстремистик хатар сифатида баҳолаб, уни қонундан ташқари қўйган. Шу йил мобайнида ҳукумат минглаб шундай норасмий исломий гуруҳ аъзоларини 15-20 йиллик қамоқ жазоларига маҳкум қилди. Айни пайтда ҳукумат назорати остидаги расмий ислом ва иудаизм, рус православияси, католик, лютеранлар сингари диний гуруҳларга тўла диний эркинлик бериб қўйиган. Шунингдек, ҳукумат жуда кўп евангелист жамоаларига сабр билан қарайди. Синагоглар очиқ фаолият кўрсатмоқда: советлар даврида таъқиқ остида бўлган иврит тилини ўргатиш ишлари йўлга қўйилган, яҳудий маданий тадбирлари ва яҳудий жамоаларининг газеталари тўсқинликка учрамаяпти. Диний эркинлиги энг жиддий тарзда бузилаётганлар асосан мусулмонлар бўлиб қолмоқда”, дейилади АҚШ Департаментинг 2000 йилги ҳисоботида.

Ўзбекларнинг аҳволи ўз ватанларида, Ўзбекистонда шундай экан, бизнинг Русиядан ўпкалашга ҳаққимиз борми, деган савол туғилади. Русия ҳукумати ҳалқ сайлаган ҳукумат ва у албатта, ҳар замон ўз ҳалқининг ҳуқуқини ҳимоя қилиш ҳақида қайғуради. Ҳалқи сайламаган, ҳалқини севмаган Ўзбекистондаги каби қаттол режим эса, ўз миллатини бошқа ўлкаларда ҳимоя қилиш у ёқда турсин, уни ўз ерида ҳам хор-зор қилади.

Мақсуд Бекжон

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi